Литий рудалари - таркибидаги литийнинг консентрацияси ажратиб олиш иқтисодий жиҳатдан фойдали даражада бўлган табиий минерал ҳосилалар. Литийнинг ушбу рудалардаги маълум бўлган 40 дан ортиқ минераллари қаторига сподумен, петалит, лепидолит, амблигонит, синнвалдит ва бошқа киради. Одатда, бу хилдаги рудалар тоғ жинсларини грейзенланиши ва пегматитларни ташкил топиш жараёнларида юзага келади. Рудаланиш масштаблари ва коннинг юзага келиш шароитлари бўйича ҳам дунёда ноёб бўлган Шавозсой кони 1970-йилда Тошкент яқинида очилган. Литий рудалари кора сланецли, хусусан, органик моддалар (углерод-кремний карбонатли алевролитлар ва бошқалар) билан тўйинган вулканоген чўкинди формациялардан иборат бўлади. Рудалар постмагматик жараёнлар билан бог-лиқ ҳолда 500—700° температурада 3–7 км чуқурликда ҳосил бўлади. Литий оксиди захираси 165 минг т дан ортиқ, рубидий оксиди 16 минг т, сезий оксиди 7 минг т ни ташкил этади. Литий окси-дининг тоғ жинсларидаги ўртача миқдори 0,4—06% га тенг . Гидрослюдамон-тмориллонит, фенгит ва полилитионит, литий минераллари ҳисобланади. Литий рудалари конларининг барчаси амалда комплекс конлардир. Литийдан ташқари бир қанча қимматбаҳо компонентлар ажратиб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил