Литофил элементлар (лито... ва юн. пҳилео — севаман) — тог жинслари кимёвий элементлари. Норвег геокимёгари, В. М. Голдшмитнинг элементлар геокимёвий таснифи (1923) бўйича Ер пусти (литосфера) минералларининг асосий қисмини ташкил этувчи кимёвий элементлар (53 элемент) гуруҳи. Табиатда бу элементларнинг асосий массаси силикатлар таркибига киради. Шунингдек, Ер пустила Литофил элементларнинг кислородли, кремнийли, алюминийли бирикмалари ҳам ниҳоятда кўп тарқалган. Литофил элементлар Ер пўстининг тахминан 93% массасини, океан сувларидаги тузларнинг деярли 97% ни ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳар бир кимёвий элемент материяга хос бўлган барча хилма-хил хусусиятларга эга. Ҳар бир кимёвий элементнинг ўзига хос алоҳида хусусиятлари ўзи мавжуд бўлган шароитларга боғлиқ равишда намоён бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил