Litografiya

Литография (юнонча: лито.. + грапҳо – ёзаман) — 1) Оҳактош (литографик) тошга релефсиз, литография тоши ёки қалами билан туширилган босма қолип; тошбосма; шундай тошбосмада матн босиш, чоп этиш усули; 2) Шу усулда босилган матн ёки асар; 3) Шундай усулда матн нашр этадиган корхона ёки сех; тошбосмахона; 4) Шу усулда рассомлар томонидан яратиладиган графика асарлари.[1]
Тасвирнинг оралиқ (пробел) элементларига азот комбината (тошда) ёки фосфор комбината (металлда) эритмаси ҳамда коллоид билан ишлов берилади, натижада булар бўёқ олмайди. Бўёқ билан қопланган тасвир бевосита қоғозга кўчирилади. Литографияни 1798-йилда германиялик А. Зенефелдер кашф қилган. Шундан сўнг 1806-йилда Мюнхенда, 1816-йилда Парижда, 1822-йилда Лондонда дастлабки литографиа устахоналари ташкил қилинган. ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб литография ўрнини офсет босма эгаллай бошлади.[2]
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |