Cарлос Мануэл де Оливеира Магалҳãэс (1974-йил 25-феврал, Порту, Португалия) – Литос номи билан танилган, португалиялик собиқ профессионал футболчи, марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Литос
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Мануэл де Оливеира Магалҳãэс
Таваллуд санаси 1974-йил 25-феврал (1974-02-25) (52 ёш)
Таваллуд жойи Порту, Португалия
Бўйи 1.84 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси марказий ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1985–1986 Лапа
1986–1987 Реал Cампо Линдо
1987–1992 Боависта
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992–2001 Боависта 183 (19)
1992–1993 → Cампомаиоренсе 29 (0)
1993–1994 → Эсторил 16 (0)
1994–1995 → Рио Аве 31 (3)
2001–2006 Мáлага 89 (6)
2006–2007 Аcадéмиcа 27 (2)
2008 СВ Салзбург 0 (0)
Миллий терма жамоа
1993–1996 Португалия У17 14 (2)
1999–2001 Португалия 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Литос тўққиз мавсум давомида Примеира Лигада 226 та учрашувда майдонга тушган ва 21 та гол урган. Асосан Боависта Ф.C. клуби сафида ўйнаган, клуб билан 2001-йилда миллий чемпионатда ғалаба қозонган. Шунингдек, Литос бир неча йил давомида Испаниянинг Ла Лига чемпионатида Мáлага CФ клуби сафида тўп сурган.

Клубдаги фаолияти

Литос 1974-йил Порту шаҳрида туғилган, футболчилик фаолиятини Боависта клубида бошлаган. С.C. Cампомаиоренсе, ГД Эсторил Праиа ва Рио Аве ФC клубларида ижара асосида ўйнаганидан сўнг, Литос Боависта клубига қайтиб келган. 2000-2001 йилларда клубнинг жамоа сардори сифатида Примеира Лигадаги ягона чемпионлик унвонини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшган. Литос Педро Эмануэл билан кучли ҳимоя жуфтлигини ташкил этди. Кейинчалик Эмануэл Порту клубига ўтган[1].

2001-йилда Литос Ла Лигада иштирок этувчи клуб Малага CФ билан шартнома имзолаган ва Андалусиядаги фаолияти давомида турли воқеаларни бошдан кечирган. Литос икки мавсум давомида асосий таркибда ва қолган учта мавсумда жами 20 та ўйинда майдонга тушган. 2005—2006-йилги мавсумида Малага клуби қуйи лигага тушиб кетади ва бу лига доирасида Литос атиги саккиз марта майдонга тушган. Беш йил давомида Литос ватандошлари Эдгар ва Дуда билан бирга тўп сурган[2][3].

Литос 2006—2007-йилги мавсумда Аcадéмиcа де Cоимбра клуби таркибига қўшилган[4]. Литос биринчи мавсумда асосий таркиб ўйинчиси бўлган ва кейинги мавсумда клубниг ортиқча футболчиси деб топилган ва 2008-йил январ ойида Австрия Бундеслигасининг СВ Салзбург клубига ўтган. 2008-йилги мавсумнинг охирида футболчилик фаолиятини якунлаган.

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Литос Португалия миллий терма жамоаси сафида олтита ўйинда майдонга тушган[5]. Унинг терма жамоадаги илк ўйини 1999-йил 10-февралда Парижда Голландияга қарши ўртоқлик учрашувда бўлган, бунда Литос атига уч дақиқа майдонда ҳаракат қилган ва ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланган. Шунингдек, Литос 1996-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Португалия миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган.

Ютуқлари

Боависта

  • Примеира Лига: 2000—2001[6]
  • Таçа де Португалия: 1996—1997[4]
  • Супертаçа Câндидо де Оливеира: 1997

Малага

  • УЭФА Интертото кубоги: 2002

Манбалар

  1. ↑ „Cапитãо Литос дестаcа менталидаде на cаминҳада триунфал до Боависта ҳá 20 анос“ (Португуэсе). Реcорд (2021-йил 17-май). 2022-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
  2. ↑ Мало, Жосé Л.. „Эл гол дел Мáлага ллева аcенто лусо“ (Спаниш). Диарио АС (2003-йил 16-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-июн.
  3. ↑ „Эл Мáлага ллега а ун аcуэрдо cон Литос пара ресcиндир су cонтрато“ (Спаниш). Марcа (2006-йил 10-июл). Қаралди: 2016-йил 16-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Литос: "Спортинг тем миúдос муито ирреқуиэтос"“ (Португуэсе). Реcорд (2007-йил 11-май). Қаралди: 2020-йил 27-апрел.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Листа cомплета дос интернаcионаис португуэсес“ (Португуэсе). Маис Футебол (2004-йил 18-феврал). Қаралди: 2022-йил 16-август.
  6. ↑ Cарвалҳо Реис. „Лембра-се делес? Ҳá 15 анос о Боависта фои cампеãо наcионал“ (Португуэсе). ТСФ (2016-йил 18-май). 2019-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-май.