Litva
Литва (литовча: Лиэтува) ёки Литуаниа, Литовиа, Литова, Литҳуаниа — Шарқий Европада, Болтиқ денгизи бўйида жойлашган давлат. Майдони — 65,2 минг км². Аҳолиси — 2,986 минг киши (2012). Пойтахти — Вилнюс шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 44 туман (ражонас)ра бўлинади.
Литва Республикаси Лиэтувос Республика
| |
|---|---|
|
Шиор: Виэнйбė теžйди (Литовча: Лет унитй флоуриш) | |
| Мадҳия: Таутиšка гиэсмė | |
|
| |
| Пойтахт | Вилнюс |
| Расмий тил(лар) | Литва тили |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Далиа Грйбаускаитė | |
| Андриус Кубилиус | |
| Мустақиллик (Совет Иттифоғидан) | |
• Эълон қилинган |
11 март 1990 |
• Тан олинган |
6-сентабр 1991 |
| Майдон | |
• Бутун |
65,200 км2 (123-ўрин) |
• Сув (%) |
оз. |
| Аҳоли | |
• 2005-йилги рўйхат |
3,431,000 (131-ўрин) |
| • Зичлик | 55/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$49,380 мил. (75-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$12,968 |
| Пул бирлиги | Литва Литаси (ЛТЛ) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 ЭЭТ |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 (ЭЭСТ) |
| Қисқартма | ЛТ |
| Телефон префикси | 370 |
| Интернет домени | .лт, .эу |
|
| |
География
Литва Европада жойлашган бўлиб, Болтиқ денгизи, Латвия, Полша, Россия, Беларус билан чегарадошдир.
Интернат. Организасиялар
- Европа Иттифоқи, 2004
- Эуропа Cонсил
- НАТО
- БМТ
Кишилар
- Далиа Грйбаускаитė, Унион Европа Коммиссион, 2004-2009.
- Вйтаутас Ландсбергис, Синг Револиутион САЖУДИС, Вилниус, 1989-1993; Унион Европа Парламент, 2004-2009.
Шаҳарлари
- Каунас
- Клаипеда
- Сиаулиаи
- Паневезйс
- Паланга
- Нида
- Свентожи
- Друскининкаи
- Жонава
Спорт
Давлат тузуми
Литва — мустақил демократик республика. Амалдаги конституцияси 1992-йилда қабул қилинган (1996-йилда ўзгартишлар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2003-йилдан Роландас Паскас). У умумий тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий органи — сейм (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Литва ҳудуди Шарқий Европа текислигида, Болтиқ денгизининг жануби-шарқий соҳилларида, Нямунас (Неман) дарёсининг ўрта ва қуйи оқими ҳавзаларида жойлашган. Ер юзаси пасттекислик ва кирлардан иборат. Марказида Ўрта Литва пасттекислиги жойлашган. Шарқи ва жанубида Болтиқ қатор тепалари бўлиб, Литва қудудида З қирга бўлинади: Аукштайц, Дзук ва Судув. Денгиз соҳилида қум тепа ва пляжлар кўп. Литвада нефт, оҳактош, доломит, шиша қумлари, гил, торф, бур, гипс, каҳрабо ва шифобахш булоклар (Друскининкай, Паланга, Бирштонас, Ликенай) бор. Булоклар атрофида курортлар барпо этилган.
Литвада денгиз иқлими континентал иқлим билан алмашиниб туради. Континенталлик ғарбдан шарққа орта боради. Январнинг ўртача температураси —3° дан — 6° гача. Июлнинг ўртача температураси 16,5°— 17,6°. Ўртача йиллик ёғин 750 мм. Дарёлари Болтиқ денгизи ҳавзасига мансуб.
Энг йирик дарёси — Нямунас. Каунас шаҳридан қуйилиш жойигача кема катнайди. Асосий ирмоқяари: Нярис, Нявежис, Дубиса ва бошқа Улар баҳорда серсув. 3000 га яқин кўл бор, энг каттаси — Дрисвяти. Кўллар балиқчилик ва сув паррандачилигида фойдаланилади. Туп-роқлари подзол, чимли-подзол, подзол-ботқоқ, чимли-карбонатли, ботқоқ, подзоллашган-борли, аллювиал тупроқлар.
Литва ҳудудининг 25% (1,6 млн. га) ўрмон. Игна барглилар — 65%, кенг барглилар — 35%. Қарағайзорлар, қорақарағайзорлар бор. Ҳудудининг 17% яйлов ва ўтлоқ; 7% га яқини ботқоқлик.
Ҳайвонот дунёсида сут эмизувчилардан малла товушқон, тулки, бўри, лос, асл ва холдор буғулар, тўнғиз, норка, силовсин, сувсар, сув қундузи ва бошқа яшайди. Дарё ва кўлларда балиқ тури кўп. Қўриқхоналари: Жувинтас ва Чяпкялю. Литва миллий боғи бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг 81% литвалар, шунингдек, руслар, поляклар, беларуслар ҳам яшайди. Расмий тил — литва тили. Диндорларнинг аксарияти — католик. Шаҳар аҳолиси 68,5%. Йирик шаҳарлари: Вилнюс, Каунас, Клайпеда, Шяулай.
Тарихи
Литва ҳудудидан топилган археологик ёдгорликлар бу ерда одам тош асридан яшаб келаётганини кўрсатади. Аҳоли ўша даврда уруғ жамоалари тарзида яшаган, темирчилик, овчилик ва баликқчилик билан шуғулланган. Мил. бошларида йирик қабила ва қабила уюшмалари (жемайтлар, ятвяглар ва бошқалар) ажралиб чиқа бошлади. В—ВИ асрларда жамоалар емирилиб, синфий табақаланиш бошланди. 9— Х асрлардан хунармандчилик, савдо-сотиқ ишлари авж олди. Х—ХИИ асрларда Литва ҳудудида Делтува, Каршува, Летува ва бошқа князликлар пайдо бўлди. 1240-йилда Буюк Литва князлиги вужудга келди. ХИИИ асрдан Л.га не-мис рицарларининг босқинчилик юришлари бошланди. 200 йил давомида Литва билан немис рицарлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлиб турди. 1236-йил немис рицарлари Сауле ёнида мағлубиятга учради. 1260-йил Литва қўшинлари немис салибчилари устидан Дурбе кўли яқинида бўлиб ўтган жангда ғалаба қозониб, Ливон ҳамда Тевтон орденларининг босқинчилик юришларини вақтинча тўхтатди. ХИИИ аср ўрталарида рус ерларининг феодал тарқоқлигидан фойдаланиб, Литва князлари беларус, украин, рус ерларини қўшиб олди. Геди-мин, Олгерд ва Кейстут князликлари даврида Буюк Литва князлиги анча кенгайди. ХИВ аср ўрталарида Минск, Шарқий Волин, Подоле, Киев Л.га кўшилди. Княз Витовт Днепр ва Днестр оралиғидаги Қора денгизгача бўлган ерларни қўшиб олди. Бу даврга келиб Литва Шарқий Европада энг йирик давлатга айланди. 1340—1410-йилларда Тевтон ва Ливон орденлари яна ҳужумга ўтди, Стерва дарёси (1348) ва Каунас (1362) ёнида йирик жанглар бўлди. 1401—09 йилларда салибчиларга карши жемайтлар қўзғо-лон кўтарди. Ички ва ташқи кураш ша-роитида Литва Полша билан Крево иттифоқини тузди (1386). 1410-йил 15-июлда Литва ва Полша қўшинлари Грюнвалд жангида (1410) Тевтон ордени устидан ға-лаба қозонди. 1435-йил Свента яқинида мағлубиятга учраган Ливон ордени ҳам ўз босқинчилик юришларини тўхтатди.
ХИВ аср 2-ярмидан шаҳарларда хунармандчилик, керамика, ойна ишлаб чиқариш, заргарлик ривож топди. Каунас, Тракай ва бошқа шаҳарларда қасрлар қурилди. ХВ аср ўрталарида Буюк князлар кенгаши аста-секин Панлар радасига айланди. ХВИ асрдан Панлар радаси ва сейм давлат ҳокимиятининг асосий органлари бўлиб қолди.
1558-йил Россия билан Ливония уруши бошланди. Бу уруш Литва учун муваффақияцизлик билан тугади. Литва ҳукмрон доиралари Россияга қарши урушда ёрдам олиш ниятида Полша билан яқин алоқа ўрнатди. 1569-йил Люблин иттифоқи тузилиб, Полша билан Литва Реч Посполита давлатига бирлашди.
1654—67 йиллари рус қўшинлари Литванинг шарқий қисмини, 1655-йил Вилнюс ва Каунас шаҳарларини босиб олди. 1667-йил Смоленск яқинида Реч Посполита ва Россия ўртасида Андрусов сулҳи имзоланди (Беларус ерлари ва Украинанинг Днепр дарёси ўнг қирғоқ томонидаги ерлар Литва таркибида қолди). Шимолий уруш (1700—21) йилларида Реч Посполита Россиянинг ит-тифоқсоши бўлди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Реч Посполита сиёсий инқирозга учради ва 1772,1793, 1795-йилларда Пруссия, Австрия, Россия ўртасида бўлиниб кетди. Литва Россияга қўшилди. ХИХ аср 2-ярмида подшо ҳукумати Литвада миллатчилик сиёсатини кучайтирди. Ўлкада миллий озодлик ҳаракати бошланди. 1888-йил Вилнюсда Литва касаба уюшма ҳаракатига асос солган Ўзаро ёрдам кассаси ва Литва социал-демократияси ташкил топди.л-жаҳон уруши йилларида Литва худуди ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланди. 1915-йил кузида Литва ҳудудини Германия қўшинлари босиб олди. 1918-йил 16-февралда Литва давлатининг мустақиллиги эълон қилинди. 1918-йил декабрда Литва ҳудудининг катта қисмида шўро ҳокимияти ўрнатилди ва 1919-йил февралда Литва-Беларус шўро республикаси эълон қилинди. 1919-йил августда немис қўшинларининг ҳужумидан сўнг Қизил Армия бўлин-малари Литвадан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. 1920-йил Литва билан РСФСР ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, шўро ҳукумати Литва мустақиллигини тан олди. 1940-йил июнда Литва ҳудудига шўро қўшинлари киритилди. 1940-йил июлда Халқ Сеймига сайловлар бўлиб ўтди. 1940-йил 21-июлда Литва шўро республикаси эълон қилинди. 1941-йилда Л.ни немис-фашист қўшинлари босиб олди, 1944-йил июл —1945-йил январда шўро армияси томонидан озод қилинди. 1990-йил 11-мартда республика Олий Кенгаши Литва давлатини қайта тиклаш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди ва мамлакат Литва Республикаси деб атала бошлади. 1990-йил майда Литва Олий Кенгаши Л.нинг давлат мустақиллиги ҳақидаги декларациями қабул қилди. Литва 1991-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 5-августда Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 16-феврал — Литва давлати кайта тикланган кун (1918).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Литва демократик партияси, 1989-йилда тузилган, 1902—20 йилларда шу номда фаолият кўрсатган партиянинг вориси; Литва социал-демократик партияси, 2001-йилда асос солинган; Ватан иттифоқи, 1993-йилда тузилган; Марказ иттифоқи, 1992-йилда тузилган; Литва христиан демократик партияси, 1990-йилда асос солинган; Литва эркин касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990-йилда тузилган.
Хўжалиги
Литва — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи миллий маҳсулотда саноатнинг улуши — 51,2%, қишлоқ хўжалигининг улуши — 24,7%, қурилишнинг улуши — 9,8%, транспортнинг улуши — 3,6%, бошқа тармоқларнинг улуши — 10,1%.
Саноатнинг асосий тармоқлари — машинасозлик ва металл ишлаш, ёғочсозлик, кимё ва нефт кимёси саноати, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш саноати. Энергетика хўжалигида гидроэнергия ва торф иккиламчи аҳамиятга эга. Литва иссиклик электр стансияси ва Вилнюс иссиклик электр маркази келтирилган газ, мазут, кўмир билан ишлайди. Каунас ГЕС, Игналина АЭС бор. Литвада йилига 18,7 млрд. кВт-соат электр энергияси хрсил қилинади. Вилнюс, Рокишкис, Радвилиш-кисда қишлоқ хўжалиги машиналари, Капсукасда озиқ-овқат корхоналари учун асбоб-ускуналар, Шяуляйда велосипед, мопед двигателлари, Паневежисда авто-компрессорлар ишлаб чикарилади. Кедайняйда кимё комбинати (сулфат кислота ва суперфосфат), Ионавада азотли ўғит заводи, Каунасда сунъий тола заводи, Вилнюсда пластмасса буюмлар заводи, Плунгеда сунъий чарм заводи бор.
Маҳаллий хом ашё асосида юқори сифатли семент, ғишт, оҳак, йирик силикат блоклар, дренаж қувурлари, черепица, шифер, йиғма темир-бетон ва бетон конструксиялар ҳамда деталлар тайёрланади. Паневежисда йирик ойна заводи дераза ойнаси ва ойна блоклари ишлаб чикаради. Ионава, Клайпеда, Каунас, Шяуляй, Вилнюс шаҳарларида мебел комбинатлари бор. Қоғоз саноатининг асосий марказлари — Каунас, Григишкес. Каунасдаги қоғоз фабикаси юқори сифатли қоғоз, Клайпеда, Григишкес, Пабра-дада картон, Клайпедада селлюлоза ва фанер, Каунасда гугурт, Клайпеда, Вилнюс, Григишкес, Казлу-Рудада ёғоч плиталар ишлаб чиқарилади.
Енгил саноатда тўқимачилик ва трикотаж, тикувчилик, поябзал тармоқлари ривожланган. Енгил саноатнинг йирик марказлари: Каунас, Вилнюс, Шяуляй ва Клайпеда. Утенада трикотаж фабрикаси ва Алитусда ип газлама комбинати мавжуд. Бадиий ҳунармандчилик (каҳрабо, керамика ва бошқалардан буюм ясаш) ривожланган.
Гўшт, сут, балиқ саноати Л. озиқовқат саноати маҳсулотининг 3/4 семики беради. Клайпеда — балиқ овлаш ва балик, саноати маркази. Балиқ Болтик, Баренс денгизларидан ва Атлантика океанидан овланади. Қанд-шакар, ун, кондитер, спирт-арақ, пиво саноати ҳамда мева ва сабзавотни қайта ишлаш, ўсимлик мойи олиш ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги
Литвада иқтисодий фаол аҳолининг 35% га яқини қишлоқ хўжалигида банд Литвага ярокли ерлар 3,4 млн.га. Ғалла, картошка, сабзавот, ем-хашак, сули, зиғир, қанд лавлаги экилади. Чорвачилик — қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, йилқи, парранда боқилади. Асаларичилик, даррандачилик (қора тулки ва норка), балиқчилик ривожланган.
Транспортининг асосий турлари — темир йўл ва автомобил транспорти. Литва уз. 3 минг км. Автомобил йўллари узунлиги 44,5 минг км, жумладан қаттиқ қопламали йўллар 80%. 1986-йилдан Клайпеда — Мукран (Германия) солда кечув йўли ишлай бошлади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 374 минг т дедвейт (1992). Асосий денгиз порти — Клайпеда, дарё порти — Каунас. Вилнюс аэропорти хорижий мамлакатларнинг 65 шаҳари билан боғланган.
Литва четга машинасозлик, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари чиқаради. Четдан машина-ускуналар, хом ашё олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Германия, Полша, Беларус, Латвия, Эстония ва Скандинавия мам-лакатлари. Пул бирлиги — лит.
Тиббий хизмати
Тиббиёт мутахассислари Каунас тиббиёт институтида, Вилнюс университетининг тиббиёт факултетида ва 6 тиббиёт билим юртида тайёрланади. Друскининкай, Бирштонас, Ликенай, Паланга, Неринга ва бошқа балнеология курортлари машҳур.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Литвада ўрта умумий таълим деярли тўла амалга оширилган. 12 олий ўқув юрти бор. Энг йириклари: Вилнюс университети, Вилнюс педагогика университети, Витаутас Магнус университети, Вилнюс техника университети, Каунас технология университети, Каунас тиббиёт академияси, Клайпеда университети. Қишлоқ хўжалиги академияси, Литва фанлар академияси бор. Литва давлат кутубхонаси, Фанлар академияси кутубхонаси, клуб муассасалари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасалар мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Литвада бир неча газ. ва журнал нашр этилади. Энг муҳимлари: „Летувое айдас“ („Литва акс садоси“, литва тилидаги кундалик газета, 1917-йилдан), „Летувос ритас“ („Литва тонгги“, литва ва рус тилидаги кундалик газета, 1919-йилдан), „Гимтине“ („Она диёр“, литва тилидаги ойлик журнал, 1989-йилдан), „Атгимимас“ („Уйғониш“, литва тилидаги ҳафтанома, 1988-йилдан), „Бичюлисте“ („Дўстлик“, литва тилидаги ҳафталик газета, 1990-йилдан). ЭЛТА телеграф ахборот агентлиги 1995-йилдан аксиядорлик жамияти, 1920-йилда асос солинган; Литвада радиоэшиттириш 1926-йилдан, телекўрсатув 1957-йилдан ишлайди. Литва радио ва телевидениеси 1940-йил Вилнюс шаҳрида ташкил этилган.
Адабиёти
Литва халқи ўз қарашлари ва орзу-умидларини бой оғзаки ижодиётида — қўшиқдар, эртаклар, афсоналар, мақолаларда ифода этган. Кдс. ёзма ёдгорликлари ХИВ—ХВИ асрларда (йилномалар, ҳуқуқ мавзуидаги ва тарбиявий асарлар) яратилган. ХВИ—ХВИИ асрларда, асосан, диний адабиётлар нашр қилинган (М. Даукша, Й. Бреткунас ва бошқалар)- 17— ХВИИИ асрларда литва тилида эпиграммалар, достонлар, шеърий мактублар юзага келди (А. Шимелпенигис, К. Милкус ва бошқалар). ХИХ аср 1-ярмида Литва адабиёти ривожига шиорлар Д. Пошка („Жемайтия ва Литва мужиги“), А. Баранаускас („Аникшчяй қарағайзори“), ёзувчи М. Валанчюс („Палангалик Юзе“) кабилар муносиб ҳисса қўшдилар. ХИХ аср 2-ярми ва ХХ аср бошларида адабиётда турли жанрлар юзага келди. В. Кудирка, П. Вайчайтис, Майронис (И. Мачюлис тахаллуси), Г. ПяткявичайтеБите ва бошқа ижод қила бошлади. Литва адабиётида танқидий реализмнинг шаклланиши ёзувчи Ю. Жемайтенинг ижоди билан боғлиқ („Келин“, „Пятрас Курмялис“). Реалист ёзувчилардан В. Креве, Вайжгантас ва бошқа ижодида романтик анъаналар намоён бўлди. 40—60-йилларда П. Свирка, Й. Шимкус, С. Нерис каби ёзувчилар етишиб чиқди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Э. Межелайтис, В. Реймерис ва бошқа ёш шоирлар вояга етди. Урушдан кейинги йилларда Стуога, Симонайтите, Й. Авижюс ва Й. Грибас каби ёзувчилар самарали ижод қилдилар, 50—70-йилларда яратилган Е. Симонайтитенинг „Вилюе Каралюс“, А. Беляускауснинг „Каунас романи“, Й. Авижюснинг „Йўқотилган бошпана“ романлари, Э. Межелайтиснинг „Инсон“ шеърий тўплами, Ю. Марсинкявичюснинг „Қон ва кул“, „Девор“ достонлари, Ю. Грушаснинг „Геркус Мантас“ драмаси Литва адабиётининг ютуғи бўлди.
1957—68 йилларда „Литва адабиёти тарихи“нинг 4 жилдлиги эълон қилинди. К. Амбрасас, А. Бучис, Л. Гинейтис каби адабиёцҳунослар Литва адабиётининг долзарб муаммолари устида тадқиқот олиб бордилар. Кейинги йилларда Г. Корсакене, Й. Довидай-тис, А. Балтакис, Ю. Вайчюнайте, П. Ширвис, С. Гед, Ю. Грушас, К. Сай ва бошқа ёзувчиларнинг асарлари шуҳрат қозонди.
Ўзбек ва Литва халқлари ўртасидаги адабий алоқалар ривожланган. Литва адабиётининг энг яхши намуналаридан М.Слуцкиснинг „Жасорат“ романи, Э.Межелайтиснинг „Инсон“ шеърий тўплами, К.Донялайтиснинг „Йил фасллари“ достони ва бошқа асарлар ўзбек тилига таржима қилинган. Ўзбек адибларидан Абдулла Қодирийнинг „Меҳробдан чаён“, Ойбекнинг „Навоий“, Ғафур Ғуломнинг „Шум бола“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Синчалак“, Асқад Мухторнинг „Чинор“ романи ва бошқа асарлар литва тилига таржима қилинган.
Меъморлиги
Литва ҳудудида милоддан аввалги 4— 2-минг йилликларга мансуб турар жой қолдиқлари топилган. Улар айлана, овал шаклида қурилган. В—ВИИИ асрларда атрофлари чуқур қилиб, ёғочлар билан ўралган қароргохлар, ИХ—ХИИ асрларда ёғоч қўрғонлар вужудга келган. ХИВ асрда муҳим жойларда мудофаа иншоотлари қурилган, қўрғонлар қурилишида минораларга аҳамият берилган. ХВ асрдан бошлаб Литвада шаҳарлар қурилиши тез ўсди (кўпинча, уйлар икки қаватли қилиб, биринчи қаватда савдо дўконлари, иккинчи қаватда эса турар жойлар қурилган). ХВИ асрдан Уйғониш даври маданияти таъсири кучайди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда барокко услубида серҳашам католик черковлар, саройлар қурилди. ХВИИИ асрнинг охири ва ХИХ асрнинг 1-ярмида классицизм тамойиллари ёйилди (Вилнюсдаги катта бутхона, ҳозирги расмлар галереяси, шаҳар ратушаси, ҳозирги Бадиий музей). ХИХ асрнинг 2-ярмида ва ХХ аср бошларида Литва меъморлигида ўтмишдаги услубларга тақлид кучайди, 20—30-йилларда халқ санъати ва неоклассика анъаналари таъсирида бинолар қурилди (Каунасдаги банк, меъмор М. Сонгайла). Иккинчи жаҳон урушидан кей-ин шаҳарлар бош режа асосида қайта тикланди, янги шаҳарлар вужудга келди, йирик панелли уйлар қурилиши авж олди. Биноларнинг олд томонларини безатишда ёғоч, керамика, витраж, металлдан фойдаланишга эътибор берилди („Няринга“ меҳмонхонаси ва қаҳвахонаси, меъморлар А. ва В. Насвитислар ва бошқалар). Литвалик меъморлар лойиҳаси асосида Тошкент (Чилонзор)да ҳам бир неча уй қурилган.
Тасвирий санъати
Литва ҳудудида неолит даврига мансуб одамлар ва ҳайвонларнинг жуда содда каҳрабо, ёғоч ҳайкалчалари, керамика идишлари топилган. ИХ—ХИИ асрларда металлни бадиий ишлаш ривож тоган (қурол, заргарлик буюмлари). ХВИ—ХВИИ асрларда портретлар кўп яратилган. Китоб нашр қилишнинг йўлга қўйилиши билан ксилография ривожланган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда сарой ва черковларни безашда ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъатидан кенг фойдаланилган. ХИХ асрда янги давр миллий санъати шаклланди. ХХ аср бошларида миллий рассомлик шаклланишига Адабий-бадиий жамият фаолияти таъсир ўтказди. Ҳайкалтарошлардан Ю. Зикарас ва П. Римша реалистик анъаналарни давом эттиришди. Рассом М. Чюрленис ижодида адабий фолклор фантастикаси символика билан ҳамоҳанг бўлиб кетган. Замонавий рассомлар орасида А. Савицкас, С. Вейверите, Й. Шважас, В. Юркунас ва бошқа ажралиб туради. Каҳрабога сайқал бериш, ёғочсозлик, қўлда тўқиш санъати ривож топган.
Мусиқаси
Адабий фолклори лапарлар, асосан, ишқий қўшиқ (дайна)ларга бой. Кўпчилик бўлиб айтиладиган қад. қўшиқлар сутартине деб аталади. Халқ рақслари турли шакллар ясаб, майин тушилади. Мусиқа асбоблари орасида торли созлардан канклес, пуфлама со-злардан рагас (бурғу), даудите (узун труба), скудучай, лумздялис (флейта турлари), уриб чалинадиган созлардан скрабалай ва бошқа кенг тарқалган. Профессионал мусиқа ХИВ асрдан ривожланди. ХВИ асрдан черков хор мусиқа мактаблари вужудга келди, зодагонларнинг саройларида капелла, опера ва балет труппалари ташил этилди. ХВИИИ асрда Вилнюс театрида Ғарбий Европа композиторларининг опера ва балетлари саҳналаштирилди. 1803-йилда Вилнюс университетида мусиқа кафедраси очилди. 1906-йилда „Вилняус канклес“ жамиятининг кучи билан биринчи миллий опера (М. Петраускас, „Бируте“) саҳнага қўйилди. М. Чюрленис илк миллий симфоник ва камер мусиқа асарларини яратди. 1920-йилда Каунасда опера театри, 1921-йилда балет студияси, 1933-йилда консерватория очилди. 1940-йилда Вилнюсда филармония, халқ ижодиёти уйи, мусиқа билим юрти ташкил этилди. 1948-йилда опера ва балет театри Каунасдан Вилнюсга кўчирилди. Кейинги йилларда маҳаллий муаллифларнинг „Марите“ операси, „Денгиз соҳилида“ балети, „Олтин денгиз“ опереттаси томошабинларга тақдим этилди. Симфония ва камер жанрлари ривож топди. Композиторлардан А. Рачюнас, Ю. Юзелюнас, А. Белазарас, В. Югова, Б. Дварионас ва бошқа баракали ижод қилди. Вилнюс консерваторияси, педагогика институтининг мусиқа бўлими, Шяуляй педагогика институтининг мусиқа факултети, 5 мусиқа би-лим юрти, мусиқа ва хореография мактаблари мусиқадан таълим беради. Дирижёрлардан — Б. Дварионас, И. Швя-дас, С. Сондяскис, хонандалардан — К. Петраускас, Й. Стасюнас, В. Норейка ва бошқа машҳур.
Театр
Театр санъати унсурлари литва халқ ҳангомалари ва турли маросимларида кўп учрайди. ХВИ—ХВИИИ асрларда мактаб театрлари фаолият кўрсатган. 1785-йилда Вилнюсда тузилган профессионал труппа Литвада биринчи халқ театрига асос бўлди. 1905—07 йилларда ва ундан кейин Вилнюс, Каунас, Шяуляй ва бошқа шаҳарларда ҳаваскорлик театрлари, драма тўгараклари ташкил топди. 1919—40 йилларда Каунас театр ҳаётининг маркази бўлди. Бу ерда Миллий театр (1919 ва 1923—25), „Вилколакис“ сатира театри (1919—25) фаолият кўрсатиб, К. Глинские, Ю. Вай-чкус, А. Суткус каби режиссорлар самарали ижод қилиб, муваффақиятга эришдилар.
Кейинги йилларда Вилнюс давлат театри ва бошқа бир катор театрларда жа-ҳон ва литва драматургиясининг энг яхши асарлари саҳнага қўйилди (Ю. Марсинкявичюснинг „Қон ва кул“, Ю. Грушаснинг „Геркус Мантас“ ва бошқалар). Саҳна санъати ривожига Б. Даугуветис, Ю. Сипарис, Д. Банионис, Б. Бабкаускас, С. Юкна ва бошқа актёр ҳамда режиссорлар катта ҳисса қўшдилар.
Вилнюс драма театри, Ёшлар театри, Каунас драма театри, Шяуляй, Паневежис, Клайпеда театрлари, Вилнюс ва Каунасда қўғирчоқ театрлари бор. Актёр ва режиссорлар Вилнюс кон-серваториясида тайёрланади.
Киноси
Дастлабки „Нямунас олдида“ филми 1909-йилда яратилган (оператор ва режиссор В. Старявичюс). 1940-йилда Каунасда ҳужжатли ва хроникал филмлар студияси ташкил қилинди. 50-йилларнинг ўрталарида студия базаси кенгайтирилиб, бадиий филмлар ҳам ишлаб чиқарила бошлади. В. Жалакявичюс, В. Микалаускас (режиссорлар), И. Грицюс (оператор) ва бошқа Литва кино санъатида муҳим рол ўйнай бошладилар. Режиссор ва ссенарийчи В. Жалакявичюснинг „Бир кун воқеаси“, „Ҳеч ким ўлишни истамас эди“, режиссор Р. Вабаласнинг „Тунги одамлар“, „Осмонга нарвон“, А. Жебрюнаснинг „Қизалоқ ва акс садо“, „Гўзал“ филмлари Литва кино санъатида муҳим воқеа бўлди. Литвада ҳуж-жатли кино санъати ривожи В. Старо-шас, Литва Таутримас. Литва Мацулевичюсларнинг „Ўз Ватанида“, „Полшада 10 кун“, „Няринга“ ва бошқа кино очерклари билан боғлиқ.
Ўзбекистон — Литва муносабатлари
Ҳаволалар
- ҳттп://www.лиэтува.лт (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-01 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |