Ливанлар, ливан араблари — халқ. Ливаннинг асосий аҳолиси (2,25 млн. киши). Умумий сони 2,36 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Кувайт, Америка, Африка ва Австралияда ҳам яшайди. Араб тилининг сурёний-ливан шевасида сўзлашади. Диндорлари — иудаизм, христианлар (маронийлар, мелкитлар, грекправославлар), мусулмонлар (сунний ва шиалар). Л. қишлоқ хўжалиги, савдо, ҳунармандлик билан шуғулланади; бир қисми саноатда банд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил