Лихтенбург конслагери (олмонча: КЗ Личтенбург ) Германиянинг Саксония-Анҳалт штатидаги конслагер, Преттин шаҳридан 11 км узоқликда жойлашган. 1933-йилдан 1939-йилгача мавжуд бўлган.

Тарихи

1933-йилда Германияда нацистлар ҳокимиятга келиши билан Германиядаги биринчи конслагерлардан бири бўлиб хизмат қилган. ХВИ асрда қурилган собиқ Антониан монастири ўрнида ташкил этилган. Илгари, 1816-йилдан 1928-йилгача бу бинода қаттиқ режимли колония жойлашган бўлиб, биноларнинг эскирганлиги сабабли колония тугатилган. 1933-йил июн ойида лагерга биринчи маҳбуслар келтирилган: коммунистлар, сиганлар, вагрантлар ва гомосексуаллар. Лагер дастлаб 1000 кишига мўлжалланган бўлса, кейинчалик маҳбусларнинг сони 2000 кишига етди.1934-йилда „Узоқ пичоқлар кечаси“дан сўнг лагерга 60 нафар маҳбус келтирилди. Лагерда маҳбусларга шафқациз муносабатда бўлинган, жумладан, калтаклаш, оммавий жазолаш, жазо камераси қўлланган. Лихтенбургда қўлланган кўплаб усуллар бошқа конслагерларда жазо чоралари бўлиб хизмат қилган.

1937-йилда конслагер маҳбуслари Учинчи Рейхда қурилган йирик конслагерларга кўчирилди: Дачау, Бухенвалд, Заксенхаузенга. Лагернинг ўзи 1937-йил декабр ойидан бошлаб аёлларни: лесбиянларни, сектарларни ва антисосиал қатламларни сақлаш учун ишлатила бошланди.

1939-йил май ойида конслагер ниҳоят ёпилди. Бинода СС қўшинларининг омборини қўриқлаган Тотенкопф дивизиясининг пиёда баталони жойлашди. Лагердан уруш охиригача конслагерлар марказий инспексияси ҳам фойдаланган. Унга 65 маҳбус хизмат қилган.

Тиббий маълумотлар сақланадигам архивлардан олинган далилларга кўра, лагерда 150 нафар маҳбус аёл ҳалок бўлган.

1990-йилларда Саксония-Анҳалт ҳукумати лагерни хусусий мулкка беришни режалаштирган, аммо жамоатчилик босими остида улар бу ниятидан воз кечиб, ҳудудда „Халқ хотираси ва қайғу маскани“ни яратган.

Машҳур маҳбуслар

Лагерда турли йилларда асир сифатида сақланган[1]:

  • Бенарио-Престес, Олга[2]
  • Лангҳофф, Волфганг[3]
  • Эберт, Фридрих (кичик)[4]
  • Леусчнер, Вилгелм
  • Нойбауэр, Теодор
  • Валтер Стеккер

Манбалар

  1. ↑ „Эуропе > Германй > Личтенбург Cонcентратион Cамп Мемориал Мусеум — ин детаил“ (де). Ҳолоcауст Мемориалс. 2017-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-ноябр.
  2. ↑ Рочелле Г. Саидел. „Олга Бенáрио Престес“ (эн). Андоза:Не переведено 4. 2017-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
  3. ↑ „Лангҳофф, Wолфганг“ (де). Андоза:Не переведено 4. 2017-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
  4. ↑ „Эберт, Фриэдрич жуниор“ (де). Диэ политисчен Ҳäфтлинге дес Конзентратионслагерс Ораниэнбург (Политические заключенные концентрационного лагеря Ораниенбург). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.

Ҳаволалар