Лиён соуси (франсузча: Сауcе лённаисе) — Франсуз ошхонасига хос, шароб, мой, сирка ва пиёздан тайёрланадиган соус. Айнан таркибида пиёз бўлиши соусга Лиён номини беришга асос бўлган, чунки Лиён ўзининг пиёзли таомлари билан донг чиқарган ва а ла лённаисе (ала лионез) номи идишда пиёз борлигини англатади[1].

Соус таом пишириш чоғида, гўштли ассортиларда ёки сабзавотлар билан ишлатилади.

Тарихи

Лиён соуси 1600-йилларда Филипп де Морне (1549-1623) томонидан ихтиро қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, у Морне соуси, бешамел соуси, ов соуси ва Порто соусининг ресептини ихтиро қилган[2][3].

Тайёрланиши

Пиёз ёғда қовурилади. Унга сирка ва қуруқ оқ шароб қўшилиб, озгина қайнатилади. Кейин унга булён, томат пастаси, туз ва қалампир қўшиш ҳам мумкин[4]. Франсиянинг машҳур ошпазлари Урбаин Дубоис ва Éмиле Бернард ўзларининг Ла Cуисине Cлассиқуэ деб номланган китобларида ушбу соусни тайёрлашда ширин Саутернес виносидан фойдаланишни тавсия қиладилар. Унга, шунингдек, шакар, саримсоқпиёз, кашнич (петрушка) ва тухум сариғи ҳам қўшилади[5].

Манбалар

Ҳаволалар