Lizette Alvarez
Лизетте Алварез (1964-йил 30-октябрда туғилган)—америкалик журналист. У Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасида йигирма йилдан ортиқ ишлаган. 2011-йилнинг январидан бошлаб Маями бюроси бошлиғи лавозимида фаолият юрита бошлаган[1]. Алварез Неw Ёрк Даилй Неwс ва Тҳе Миами Ҳералд газеталарида мухбир бўлган.
| Лизетте Алварез | |
|---|---|
| Таваллуди |
1964-йил 30-октябр Маями, Флорида |
| Турмуш ўртоғи | Дон Ван Натта Жр. |
Лизетте 1964-йил 30-октябрда Флорида штатининг Маями шаҳрида кубалик қочқинларнинг қизи бўлиб туғилган[2]. У Флорида штати университетини 1986-йилда бакалавр даражасини ва 1987-йилда Шимоли-ғарбий университетини журналистика бўйича магистр даражаси билан тамомлаган. Алварез журналист Дон Ван Натта билан турмуш қурган ва уларнинг икки қизи бор[1][3].
Таржимаи ҳоли
Алварез ўзини „кубалик қочқинларнинг қизи зулмга қарши туриш ва озодликни ҳимоя қилиш учун тарбияланган“ деб таърифлайди[2]. У журналистикадаги фаолиятини 1991-йилда Миами Ҳералд газетасида иммиграция бўйича мухбир ва Куба мухбири сифатида бошлаган[1]. Унинг дастлабки ҳикояларидан бири, „Куба денгиз флоти қочоқларининг ҳарбий хизматдаги ҳаёти“ ҳақида. Ҳикоя 1992-йил феврал ойида нашр этилган[4][5].
1992-йил август ойида Алварез Эндрю довулининг ҳалокатли таъсиридан омон қолган тўққиз кишидан бири эди. Унинг турмуш ўртоғи (ўша пайтда йигити бўлган) ҳам Тҳе Миами Ҳералд газетаси мухбири эди. Уларнинг иккаласи ҳам Эндрю тўфони ва унинг оқибатларини ёритгани сабабли 1993-йилда Давлатга хизмати учун Пулитзер мукофотига сазовор бўлган. Кейинчалик у шахсий ҳикояларинисини нашр эта бошлаган[6][7].
1995-йилда Лизетте ва журналист ҳамкасби Лиза Геттер билан биргаликда тайёрлаган "Оур Фаилед Иммигратион Полиcй" мавзусидаги репортаж учун Голдсмит мукофотига сазовор бўлишди[8].
Йиллар ўтиб Лизетте газеталар уюшмаси — Оне Ҳералд Гуилд ташкил этилишини қўллаб-қувватлаган юзлаб журналистлардан бирига айланди. У ва унинг эри саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашган[9]. Алварез шундай ёзади:
"Адолатли бўлиш - бу профессионал журналистиканинг муҳим тамойилларидан биридир. Хўш, нега иш берувчилардан ҳам худди шундай адолатни қабул қилмаслик керак? Афсуски, корпоратив Америка, жумладан, газета эгалари ҳам бунга ишонмайдилар. Тҳе Миами Ҳералд газетаси журналистлари газетанинг келажаги учун адолатни талаб қилишларининг вақти келди".
1995-йил июл ойида Алварез Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасида ишлаш учун Маямини тарк этган. У Неw Ёркдаги Метро-дескда тайинланган мухбир сифатида ташкилотда йигирма йилдан ортиқ ишлаган. 2020-йилдан бошлаб Маями бюроси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. У 2011-йилдан буён Вашингтонда
мухбир сифатида ишлаган. Конгрессни ёритган ва Шимолий Европа бўйича ҳисобот берган. Кейинчалик Лондон бюроси бошлиғи сифатида ишлаган[1][10].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Алварез, Лизетте. „Лизетте Алварез“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
- ↑ 2,0 2,1 Алварез. „Латинос cан бе раcист тоо. Мй cоммунитй шоwс ҳоw.“. Тҳе Wашингтон Пост.
- ↑ „Тҳе Сундай Лонг Реад“ (эн-УС). Тҳе Сундай Лонг Реад (2018-йил 4-август). Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
- ↑ „Тҳе Миами Ҳералд фром Миами, Флорида он Фебруарй 23, 1992 · 708“ (эн). Неwспаперс.cом. Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
- ↑ Балойра, Энриқуэ А.. Cонфлиcт анд Чанге ин Cуба (эн). УНМ Пресс, 1993. ИСБН 978-0-8263-1465-9.
- ↑ „Ҳоw нине пеопле сурвивед Ҳурриcане Андреw ас ит дестроед тҳеир Соутҳ Миами-Даде мотел“.
- ↑ Алварез, Лизетте. „Wҳат Ит'с Лике то Бе Траппед бй а Cатегорй 5 Ҳурриcане (Публишед 2016)“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 6-октябр). Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
- ↑ „Превиоус Wиннерс анд Финалисц“ (эн-УС). Шоренстеин Cентер. 2017-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
- ↑ „Тестимониалс“ (эн-УС). Оне Ҳералд Гуилд. Қаралди: 2020-йил 24-октябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Неw Ёрк Тимес буёут wатч, 2017 эдитион (Упдатед)“ (эн-УС). Пойнтер (2017-йил 28-июл). Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
Ҳаволалар
- Алварез Тwиттерда
- Шаҳар хонаси, Алварез блоги