Lizi Pop
Лиза Жапаридзе (грузинча: ლიზა ჯაფარიძე; 2004-йил 19-сентабрда туғилган), Лизи Поп (грузинча: ლიზი პოპი) номи билан танилган, гуржистонлик хонанда, актриса, модел, раққоса ва телебошловчи. У „Ҳаппй Дай“ қўшиғи билан Малтада бўлиб ўтган Евровиденя Боллар 2014 қўшиқ танловида Грузия номидан вакиллик қилган ва Ҳелен Каландадзе билан бирга Тбилисида ўтказилган Евровиденя Боллар 2017 қўшиқ танловида ҳамкорлик қилган.
Лизи Поп | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Лиза Жапаридзе 2004-йил 19-сентябр Тбилиси, Грузия |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Чолғулар |
|
| Фаолият йиллари | 2011–ҳозир |
Ҳаёти ва ижоди
Ёшлиги
Лиза Жапаридзе 2004-йил 19-сентабрда Тбилисида туғилган. У Грузия-Америка мактабида ўқган. Жапаридзе она тили бўлган грузин тилидан ташқари, инглиз, рус ва франсуз тилларида гаплаша олади[1]. 2011-йилдан бери у БзикебиСтудио студиясида Гига Кухианидзе раҳбарлигида вокал бўйича таълим олади, унинг қўшиқлари Грузия номидан Москвада ўтказилган Евровиденя Болалар танловида 2008, 2010, 2011, 2012 ва 2013-йилларда ижро этилган.
Ижоди

Жапаридзе ўзининг илк „Маке-Уп!“ синглини 2012-йилда чиқарди. Кейинчалик у „Cлоуд“ ва „Згапари галагши“ синглларини ҳам эълон қилди, улардан охиргиси Cандй гуруҳи — Евровиденя Боллар 2011 қўшиқ танлови ғолиблари билан бирга ёзиб олинган эди. У болалар учун яратилган „Стапило Сторй: Курдгҳели вс Мгели“ мусиқий бадиий филмида бош ролни ижро этган.
2014-йилда Жапаридзе Малтада бўлиб ўтган Евровиденя Боллар 2014 қўшиқ танловида „Ҳаппй Дай“ қўшиғини ижро этиб, Грузия номидани вакиллик қилиш учун танлаб олинган[2]. Жапаридзе якунда ўн биринчи ўринни эгаллади, бу Грузия учун „Евровиденя Боллар“ танлови тарихидаги энг ёмон натижа эди. Бироқ „Ҳаппй Дай“ бир неча йил давомида Евровиденя Боллар қўшиқ танлови каналидаги энг кўп томоша қилинган видео бўлиб қолди. Кейинчалик Роксана Венгелнинг Анёне И Wант То Бе қўшиғи Бу натижани ортда қолдирилди[3]. „Евровиденя Боллар“ танловида Жапаридзе саҳнага Сопҳо Дашниани, Деа Дашниани, Кетеван Арболишвили ва Нита Ломидзе билан бирга, улар унинг қўшимча-вокал овозлар ва раққосалар сифатида чиққан ҳолда кўтарилди[4]. Кейинчалик у Евровиденя Боллар 2015 қўшиқ танловида Грузия номидан овозларни эълон қилувчи спикер сифатида танлангани эълон қилинди[5].
Жапаридзе Ҳелен Каландадзе билан бирга Тбилисида бўлиб ўтган Евровиденя Боллар 2017 қўшиқ танловида ҳамкорлик қилган. У танлов тарихида саҳнани олиб борган иккинчи энг ёш бошловчи бўлиб, ундан ҳам кичик бўлган ягона бошловчи Иоана Иван (у 2006-йилда танловни олиб борганида атиги 12 ёшда эди) ва танловни олиб борган илк собиқ иштирокчидир[6].
2021-йилда у ўзи ва Гига Кухианидзе томонидан басталанган „Десире“ номли синглни чиқарди.
Дискография
Сингллар
| Йил | Номи | Албом |
|---|---|---|
| 2012 | „Маке-Уп!“ | Албомга киритилмаган сингл(лар) |
| 2013 | „Cлоуд“ | |
| „Згапари галагши“ (Cандй билан) | ||
| 2014 | „Ҳаппй Дай“ | |
| 2015 | „Ан Унловед Чилд’с Паин“ | |
| 2016 | „Оур Футуре“ | |
| 2020 | „Тохиc Wорлд“ |
Манбалар
- ↑ Ҳалпин, Чрис „ҲАППЙ ДАЙ! ЛИЗИ ПОП АНД ҲЕЛЕН КАЛАНДАДЗЕ ТО ҲОСТ ЖУНИОР ЭУРОВИСИОН 2017“. Wиwиблоггс (2017-йил 3-октябр).
- ↑ Грангер, Антҳонй „Георгиа: Лизи Поп Ис Офф То Малта“. Эуровоих.cом. Эуровоих (2014-йил 17-август).
- ↑ „Италй wинс Жуниор Эуровисион Сонг Cонтест 2014“. эуровисион.тв. ЭБУ (2014-йил 15-ноябр).
- ↑ Мамсикашвили, Резо „ЖУНИОР ЭУРОВИСИОН 2014: ЛИЗИ ПОП ТО РЕПРЕСЕНТ ГЕОРГИА WИТҲ ҲАППЙ ДАЙ“. Wиwиблоггс (2014-йил 29-сентябр).
- ↑ Грангер, Антҳонй „Георгиа: Лизи Поп Wилл Анноунcе ЖЕСC 2015 Поинц“. Эуровоих (2015-йил 5-октябр).
- ↑ Жордан, Паул „Меэт тҳе ҳосц оф Жуниор Эуровисион 2017!“. жуниореуровисион.тв. Эуропеан Броадcастинг Унион (2017-йил 3-октябр). Қаралди: 2017-йил 3-октябр.
Ҳаволалар
| Мукофотлар ва ютуқлар | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Тҳе Смиле Шоп Гиве Ме Ёур Смиле билан |
Евровиденя Боллар қўшиқ танловида Грузия 2014 |
Вориси: Тҳе Вирус Габеде билан |
| Ўтмишдоши: |
Евровиденя Боллар қўшиқ танлови бошловчиси Ҳелен Каландадзе 2017 |
Вориси: |