Lizogen konversiya
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лизоген конверсия - лизогенизация туфайли бактериялар хоссаларининг ўзгариши. Лизоген конверсия бактериофагларнинг бактерия геномига янги генетик ахборот киритилиши билан боғлиқ. Лизоген конверсия жараёнида, кўпинча, бактерия ҳужайраси қобиғининг антиген тузилмаси, токсинларни синтезлаш хусусияти, айрим фагларга таъсирчанлиги ва бошқа хусусиятлари ўзгаради. Бундай ўзгаришлар бактерия ҳужайраси авлодлари ирсиятига то профагларнинг йўқолишигача ўтиб боради (қаранг Лизогения). Вирулент фаглар таъсирида бактериялар хоссаларининг ўзгариши фаг кон-версияси дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |