Лоджия (итал. логгиа, нем. лаудиа — айвон тури) — бинонинг умумий ҳажмига киритилган, ташқи томони очиқ (баъзан девор ўрнида устунлар, равоқ ёки панжара билан тўсилган) даҳлиз, ёзги хона, балкоцҳнт бир тури. Галереялар ҳам баъзан Л. деб номланади (мае. Д. Браманте ва С. Рафаэл яратган Ватикан саройининг Сан Дамазо галереяси Ватикан Л.си номи билан машҳур). Л. алоҳида иншоот сифатида ҳам қурилиши мумкин (Флоренсиядаги деи Ланси. 1376—80; меъмори Бенчи ди Чоне, С. Таленти). Ўрта Осиё иқлими шарои-тида хоналарни ортиқча қуёш нуридан муҳофаза этишда ҳам айвон Л.дан фой-даланилади. Замонавий меъморликда ("Ўзбекистон" меҳмонхонаси ва бошқалар) Л. кенг қўлланилмоқда (яна қаранг Галереяли уй).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил