Лоф — халқ огзаки поэтик ижодининг ҳажвий-юмористик жанрларидан. Лофбозлик, лофчилик, лоф (уриш) айтиш деб ҳам юритилади. Муболағага асосланади, мақсади — кишиларда кулги уйғотиш, шунингдек, у ёки бу ҳодисага диққатни жалб этиш, танқидий муносабат билдириш. Л. аския, қизиқчилик, машарабозлик кабиларга яқин туради. Унда табиат ва жамият ҳодисалари бўрттириб муқояса қилиш йўли билан акс эттирилади. Л.лар тарафкашлар, баъзан бир киши томонидан ҳам ижро этилиши мумкин. Л.чидан ҳозиржавоблик, синчковлик, ўткир зеҳн, катта тажриба ҳамда сўзда чечанлик талаб этилади. Л., айниқса, ўзбек халқ достонлари, оғзаки драма, эртак ва латифаларда кўп учрайди (мас, "Уч ёлғонда қирқ ёлғон" эртаги ва бошқаларда). Халқ сайиллари, томоша ва йиғинларида сўз усталари, аскиячилар ва ҳоказо. Л.нинг янги-янги шакл ва маъноларини намойиш қиладилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил