Lofoten orollari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Лофотен ороллари - Норвегия денгизидаги архипелаг, Скандинавия я. о.нинг шим.-ғарбий қирғоқлари яқинида, ундан Вестфорд бўғози орқали ажралган. Норвегия ҳудуди. 4 катта ва кўплаб майда ороллардан иборат. Майдони 1,2 минг км². Қирғоқлари тик, фордлар билан парчаланган. Релефи тоғли, энг баланд жойи 1161 м. Гранит, гнейс, сиенит ва кристалл сланецлардан тузилган. Иқлими сернам, денгиз иқлими. Йилига 1600 мм дан ортиқ ёғин ёғади. Тоғ тундраси ўсимликлари ўсади. Аҳоли соҳил бўйлаб жойлашган. Балиқ (селд, треска) овланади. Қўйчилик ривожланган. Энг катта аҳоли пункти — Сволвер.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |