Loiq Sheraliy
Лоиқ Шералий (форсча: لایق شیرعلی, тожикча: Лоиқ Шералӣ, 20-май, 1941-йил; Панжакент, Тожикистон - 30-июн, 2000-йил; Душанбе, Тожикистон) - Тожикистон халқ шоири.
| Лоиқ Шералий | |
|---|---|
| тожикча: Лоиқ Шералӣ | |
|
| |
| Таваллуди |
20-май 1941-йил |
| Вафоти |
30-июн 2000-йил (59 ёшда) Душанбе, |
Ҳаёти
Лоиқ Шералий 1941-йил 20-май куни Суг'д вилоятининг Панжакент туманида жойлашган Мазори Шариф қишлог'идаги колхозчи оиласида дунёга келган. Илк саводни қишлог'идаги мактабдан олган. Т.Г.Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика институтининг тарих-филология факултетига о'қишга қабул қилиниб, уни 1963 - йил тугатган. Лоиқнинг ёзган ше'рларини о'қиб та'сирланган устози Мирзо Турсунзода уни ёзувчилар уюшмасига тавсия қилган. У 1965 - йилдан бошлаб Совет ёзувчилар уюшмаси а'зоси эди. "Садои Шарқ" журналининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган. О'нлаб поэтик то'пламлар муаллифи. "Ҳурмат белгиси" ордени билан тақдирланган. Сергей Есенин, Ёҳан Вол`фганг Гёте, Эдуардас Межелайтис, Қайсин Қулиэв, Ёрдан Милев, Михаил Светлов, Расул Ҳамзатов, Евгений Евтушенко, Эркин Воҳидов ше’рларини тожик тилига таржима қилган. Абу Абдуллоҳ Ро’дакий номидаги Тожикистон Давлат ҳамда халқаро Нилуфар мукофотларининг совриндори. 2000 - йил 30 - июн куни тожик халқининг забардаст шоири ог'ир хасталикдан Душанбе шаҳрида дунёдан ко'з юмди.
Асарлари
- «Ко’клам»(1966),
- «Илҳом»(1968),
- «Тилак»(1971),
- «Ташна ко’нгил»(1974),
- «Соҳиллар»(1972),
- «Ватан тупрог’и»(1975),
- «Ёмг’ир томчилари»(1976),
- «Ё’ловчи»(1979),
- «Тош саҳифа»(1980),
- «Ко’з кулбаси»(1982),
- «Ёруг’ кун»(1984),
- «Қалб уйи»(1986),
- «Она дуоси»(1991),
- «То’лган жом»(1991),
- «Мен ва дарё»(1991),
- «Ишқ аввалию охири»(1994),
- «Сассиз фарёд»(1997) номли ше’рий то’пламлари ҳамда икки томлик «Куллиёт»и(2001) нашр этилган.