Локомотив (лот. лоcо мовео — жойидан қузғатаман) — темир излар (темир йўл)да айрим вагонлар ёки поездларни тортиб юришга мулжалланган транспорт воситаси. Дизел-поездлар, турбопоездлар, электрпоездлар таркибига кирадиган моторли вагонлар ҳамда автодрезина ва мотодрезиналар ҳам локомотив вазифасини ўтайди. Лекин моторли вагонлар ва дрезиналарда йўловчилар ва юк ташиш учун ўринлар ва жойлар бўлади. Умуман темир йўлдаги барча тортиш воситалари локомотив ҳисобланади. Дастлабки локомотив ХИХ аср бошида Буюк Британияда, кейинчалик (1834) Россияда (паровоз) ясалган ва деярли 1 а. мобайнида темир йўлда ягона тортиш воситаси ҳисобланган. ХХ аср бошида паровозларни анча такомиллашган тепловоз ва электровоз сиқиб чиқара бошлади.

Бажарадиган ишига қараб, локомотивлар магистрал ва саноат локомотивларига булинади. Магистрал локомотивлар умумий фойдаланиладиган темир йўлда, саноат локомотивлари эса заводлар, конлар, шахталар, қурилиш майдонлари ва бошқаларда ишлатилади. Магистрал локомотивнинг юк ташийдиган ва йўловчи ташийдиган поездларни тортиш учун, маневр қилиш (поездлар тузиш), вагонларнинг ўрнини алмаштириш учун мўлжалланган хиллари бор. Локомотив энсиз ва энли изларда юриш учун ҳам мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.

Бирламчи энергия манбаи турига қараб, локомотив иссиклик ва электр локомотивларига бўлинади. Иссиқлик локомотивлари — паровоз, тепловоз, мотовоз, газ-турбовоз. Буларда энергия ишлаб чиқарадиган алоҳида (хусусий) куч қурилмаси бўлади. Электр локомотивлари контакли ва аккумуляторли электровозлардан иборат. Паровозни буғ машинаси, тепловоз ва мотовозни инки ёнув двигател, газ-турбовозни газ турбинаси, электровоз ва электр поездни электр двигатели ва аккумулятор ҳаракатлантиради. Асосий локомотивлардан ташқари ҳар хил аралаш локомотивлар ҳам бор: дизел-электровозлар, тепловозлар, контактли-аккумуляторли электровозлар ва бошқа (булар унчалик кенг тарқалмаган). Ҳозир, асосан, тепловоз ва электровозлардан фойдаланилади, тезлиги 200 км/соатдан ошадиган авиация газ турбинали турбовозлар (Англия, Россия), магнит ва ҳаво ёстиқли локомотив (тезлиги 500 км/соат гача) яратилган (Япония), ёқилғи элементлар ва ядро реакторлардан фойдаланиб ишлайдиган энергетик қурилмали локомотив лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил