Лола (Тулипа) – лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, манзарали экма гул. Ер юзида унинг 1400 га яқин, жумладан, Евросиёда 100 дан ортиқ, Ўрта Осиёда 64 тури тарқалган. Лолалар пиёзли баҳорий ўсимлик ҳисобланади, гулчиликда муҳим аҳамият касб этади. Кўпгина мамлакатлар қаторида Нидерландияда ва Ўрта Осиёда лола кўпроқ етиштирилади. Ўзбекистоннинг адир ва тоғларида лоланинг ёввойи 25 тури ўсади. Лоланинг қизил Л (Т. греигии) ва таргил лола (Т. фостериана) хили гулларининг йирик ва нафислиги билан бошқа лолалардан фарқ қилади. Селексионерлар яратган навлар сони ҳозирги вақтда бир неча мингдан ортиқ.

Лола

Боğ лоласи
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ўсимлик
Синф: Бир паллали ўсимликлар
Туркум: Кўп йиллик ўсимликлар
Оила: лоладошлар
Халқаро илмий номи
лотинча: Тулипа
Ареал

■табиий
■жорий
Tog lolasi
Тог лоласи

Ўзбекистон ФА Ботаника боғида 60 га яқин хили ўстирилади.

Тошкентда гуллаган лола (2022-йил март)

Қизил ранг лоланинг турли туслилари: оч қизилдан, қора қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, бинафша ва бошқа хиллари учрайди. Пиёзи тухумсимон, ромбсимон, шарсимон, диаметри 2,5—4 см, Пояси 20— 30, баъзан 50 см гача. Барглари 2—3 та, чўзиқ. Тожбаргларининг узунлиги 8 см. Меваси кўсакча, эни 1,5—2 см, уз. 3— 6 см. Лола, асосан, адирлар, тошли ва чағир тошли қияликларда яхши ўсади. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади (пиёзидан кўпайтирилганда эрта гул беради). Май – июнда гуллайди. Июн – июл ойининг охирларида пиёзи қазиб олиниб, 22—25° ҳароратда қуритиб сақланади, сўнгра ҳарорат 12—13° га пасайтирилади. Сентабр-октабр ойларида пиёзи 8—15 см чуқурлик қазилиб экилади.

Ўрта Осиёда табиий лолалар Қорақум ва Қизилқум чўлларидан то Помир-Олай ҳамда Тяншан тоғлари минтақалардаги турли иқлим ва тупроқ шароитида ўсади. Дунёга машҳур энг нафис маданий лолаларнинг (Голландия лолалари) аксарият қисми Ўрта Осиё лолалари заминида яратилган. Ўзбекистон ФА Ботаника боғида лола ўстириш ҳамда ёввойи ва маданий турларидан янги навлар етиштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Ўзбек миллий урф-одатларида лолалар қадимдан эъзозланади (қарангЛола сайли)[1].

Ранглари

Лола гулларининг ранги турлича бўлади, фақат соф кўк рангли лола бўлмайди. Кўкка яқин бинафша ранглилари учрайди[2]. Лола гуллари нектарсиз бўлиб, ҳид тарқатмайди. Голландияликлар лолаларнинг бу ҳусусиятини алоҳида қадрлаб фазилат деб билишган. Уларнинг наздида ҳидсиз гуллар покизалик белгиси ҳисобланган. Селексионерлар лолаларнинг асосан ранглари бўйича етиштиришни йўлга қўйган бўлиб, улар чатиштириш орқали турли рангларда гуллар ҳосил қилишга эришган. Аммо қора рангли лолани етиштириш тарихий даврлардан буён қийин бўлган. Тун маликаси деб аталадиган қора рангли лола бошқа гуллар каби кўринишга эга, фақат гултожбарглари ранги тўқ ва ялтироқ қизғиш-бинафша эканлиги уни қора рангда кўрсатади. Бу турдаги лола голландлар томонидан қадрланади[3]. Қора лола биринчи марта 1986-йилда Бовенкарспел шаҳрида голландиялик гул етиштирувчи томонидан яратилган. Бунинг учун у иккита тўқ бинафша рангли лолалани ўзаро чатиштирган[4].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Кинг 2005,“. Қаралди: 164.
  3. ↑ Поллан, Мичаэл (2002) „Тҳе Ботанй оф Десире.“.
  4. ↑ Унитед Пресс Интернатионал Арчивес „"Wорлд'с фирст блаcк тулип гроwн ин Ҳолланд"“. Қаралди: 2019-йил 18-апрел.