Lola Bunny
Лола Буннй (талаффузи: Лола Банни) — Wарнер Брос. Студиос томонидан яратилган, Тҳе Лооней Тунесда учрайдиган анимацион хаёлий урғочи қуён. Бу персонаж илк маротаба 1996-йилда суратга олинган Спаcе Жам филмида кўриниш берган.[4]
| Лола Буннй | |
|---|---|
| „Лооней Тунес“ образи | |
|
Файл:ЛолаБуннйСпаcеЖам.пнг Лола Буннйнинг Спаcе Жам филмидаги қиёфаси. | |
| Илк бора кўринган | Спаcе Жам (1996) |
| Муаллиф(лар) |
Ҳерсчел Wеингрод Тимотҳй Ҳаррис Лео Бенвенутти Стеве Рудниcк |
| Овоз берган(лар) |
Катҳ Соуcиэ (1996–2000, 2015–ҳозиргача) Бритт МcКиллип (2002–2005)[1] Кристен Wииг (2011–2014) Рачел Рамрас (2015) Cарла Деланей (2016)[2][3] |
| Умумий маълумотлар | |
| Тури | Қуён |
| Жинси | аёл |
| Алоқадор бошқа образ(лар) | Бугс Буннй |
| Қариндошлари | Wалтер Буннй (Тҳе Лооней Тунес Шоwда отаси бўлади), Патриcиа Буннй (Тҳе Лооней Тунес Шоwда онаси бўлади) |
Тарихи
Спаcе Жам
Лола илк маротаба 1996-йилда суратга олинган Спаcе Жам филмида пайдо бўлган. У мўйнали, сарғиш тусдаги урғочи қуён қиёфасида тасвирланган ва иккала қулоғига бинафша рангли каучук лента тақиб олган. Унинг рангли кўзи бор. Лола персонажига филмда Катҳ Соуcиэ овоз берган.
Лоланинг баскетбол ўйнаш маҳорати Тунес Сқуадда ўз ўрнини топади, у ерда Лооней Тунес қаҳрамонлари билан Мичаэл Жорданнинг ёрдами билан баскетбол жамоаси аъзолиги учун аёвсиз курашади.
Дастлаб, Лола Бугс Буннйга қизиқмаган бўлса-да, у ўзининг аламли тарздаги туйғуларини романтизмга айлантиради. Ушбу ҳис-туйғулар оғушида у Бугсдан бўса олади ҳамда филмнинг охирига келиб унинг ёқтирган қизига айланади.
Лола Бугс учун романтик қизиқиш сифатида яратилган. Лола „эгри танаси“га эга, калта кийим кияди ва экранга биринчи марта чиққанида ўзини беҳаё тарзда тутади. Бунга жавобан Бугс бир зумда уни севиб қолди ва унга ёқишга ҳаракат қилади. Лола баскетбол бўйича маҳоратини намойиш этади.
Лолада „Мени қизалоқ деб чақирма“ феминистик жозибадор ибораси мавжуд. Тони Cервоне айтганидек, аниматорлар дастлаб бу персонажда кўпроқ „эркаксифат“ хусусиятларга эга эдилар, бироқ бу „ўта эркакка“ қарашидан қўрқишди. Шунинг учун ҳам улар ушбу персонажда „аёллик фазилатларини“ ҳам таъкидлаб ўтишди. Жумладан, Лола баскетболдаги рақибларидан бири томонидан жароҳат олади ва Бугс уни қутқариб қолди. Бугс ўйин давомида унинг миннатдорчилик сифатида бўсасини олади.
Лоланинг шахсияти — бу Ҳаwксиан урғочи қуён. У ниҳоятда мустақил ҳамда ўзига ишонадиган, қўпол гапирадиган ва бепарводир. У ҳаракат жиҳатидан спортчилардек бўлса-да, у ниҳоятда жозибали саналади.
Манбалар
- ↑ „Бритт МcКиллип“. ИМДб. Қаралди: 16-июн 2020-йил.
- ↑ „АБОУТ“. ВОИCЕС. Қаралди: 30-ноябр 2020-йил.
- ↑ „Даффй Дуcк Данcе Офф“ (эн-УС). Беҳинд Тҳе Воиcе Аcторс. Қаралди: 2020-йил 5-декабр.
- ↑ Сандлер, Кевин (1998). Реадинг тҳе Раббит: Эхплоратионс ин Wарнер Брос. Аниматион, п. 9. Рутгерс Университй Пресс. ИСБН 0813525381