Lola Islomova
Лола (Лобар) Икромовна Исломова (1971-йил 19-июн, Тошкент) — ўзбек журналисти, мухбир ва муҳаррир, публисист.
2014-йилда у Анҳор.уз ахборот-таҳлилий сайти бош муҳаррири, 2016-йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг “Йилнинг энг яхши журналисти” мукофоти, “Олтин қалам” махсус мукофотлари совриндори.
Таржимаи ҳол
Л.Исломова Тошкент сан’ат институти (Айни кундаги Ўзбекистон давлат сан’ат ва маданият институти) Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг сосиология факултети, журналистика олий курсларини тамомлаган.
Лола "Гранд" радиосида мухбир, "Махима", "Водий-садоси" радиостансиялари таҳририятларини бошқарган ва “Здравствуйте!” саломатлик журналини нашр этган.
Л.Исломова 2014-йилдан буён Анҳор.уз ахборот-таҳлилий сайти таҳририятини бошқариб келмоқда.
У 2005-йилдан буён Тошкентдаги Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро марказида медиа-тренер бўлиб ишлади. Журналистлар учун “ОИТС, ИТС: журналистика миф ва стигматизасияга қандай қарши тура олади”, “Оммавий ахборот воситаларида сил касаллигини ёритиш”, Ўзбекистон ҳокимликлари ахборот хизматлари учун “Халқ билан самарали мулоқот” қўлланмалари[сайт ишламайди] муаллифи саналади.
Л.Исломова “Интернетда сўз эркинлиги ва терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм ва радикаллашувга қарши курашиш” мавзусидаги ЙХҲТнинг терроризмга қарши кураш бўйича конференсиясининг йиллик эксперт семинарининг доимий а’зоси.
Бундан ташқари, Лола Исломова Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассосиасиясининг ижтимоий медиа бўлими эксперти. ЙУНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ОАВда болалар ҳуқуқларини ёритиш бўйича миллий эксперти.
2015-йилда Л.Исломова “Коррупсияга қарши курашишни ёритувчи энг яхши материал учун” номинасияси бўйича “Очиқ мулоқот” халқаро ташкилоти томонидан махсус мукофот билан тақдирланган.
2016-йилда “Олтин қалам” Миллий мукофоти доирасида “Қонун устуворлигини ёритувчи энг яхши материаллар учун” номинасиясида “Очиқ мулоқот” халқаро ташкилотининг махсус мукофоти билан тақдирланган[1].
Худди шу йили Л.Исломова Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг “Йилнинг энг яхши журналисти” мукофотига сазовор бўлди[2].
Манбалар
- ↑ Итоги премии „Олтин Калам“
- ↑ Главный редактор Анҳор.уз Лола Исламова — о принципах и сложностях качественной журналистики (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-18 санасида архивланган) Тҳемаг.уз