Лолазор — муаллиф Мурод Муҳаммад Дўст томонидан 1988-йилда ёзилган роман. Роман 80-йилларда оғир даврларни бошидан кечираётган Совет давлатида юз берган турғунлик даври ҳақида ҳикоя қилиб беради. Айни пайтда бу роман Ҳамза номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилган[1]. Роман 2021-йилда Янги Аср Авлоди нашриёти томонидан 669 бетли қаттиқ муқовада кирилл алифбосида чоп этилди. Сўнгги марта 2023-йилда Пҳарос Амбитион нашриёти томонидан 672 бетли қаттиқ муқовада лотин алифбосида 2 000 нусхада чоп этилди.

Лолазор
Файл:Лолазор.жпг
2021-йилги нашри
Муаллиф(лар) Мурод Муҳаммад Дўст
Муҳаррир(лар) Феруза Қувонова
Муқова артист(лар)и Сурайё Аҳмедова
Мамлакат

Oʻzbekiston SSR Ўзбекистон ССР

Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1988
2021
Нашриёт

Янги аср авлоди (2021-йил)

Пҳарос Амбитион (2023-йил)
Саҳифалар сони

669 (2021-йил)

672 (2023-йил)
Мукофот(лар) Ҳамза номидаги давлат мукофоти (1990)
ИСБН 978-9943-20-822-3

Ёзилиш тарихи ва мавзуси

Асарда совет даврининг сўнгги йилларига келиб кучайган турғунлик даври ва у олиб келган иқтисодий ҳамда маънавий таназзулнинг ўша даврда яшаган инсонлар ҳаётида намоён бўлиши билан боғлиқ жараёнлар кўрсатиб берилган. Роман 1988-йилда чоп этилган бўлиб, 1990-йилда Ҳамза номидаги давлат мукофотига лойиқ деб топилган[2].

Асар қаҳрамонлари

Назар Яхшибоев, Хорун Калонов, Олия, Муҳсина, Саидқул Мардонов ва бошқалар.

Манбалар