London universiteti
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Лондон университети (инглизча: Университй оф Лондон) – Буюк Британиядаги энг йирик университет ва илмий тадқиқотлар марказларидан бири. 1836-йил қирол Вилгелм ИВ фармонига мувофиқ, мамлакатнинг айрим университетлари талабаларига илмий даража берадиган (тегишли имтиҳонларни топширгандан сўнг) муассаса сифатида ташкил этилган. 1898-йил қайта тузилиб, олий ўқув юрти вазифасини ҳам ўтай бошлади. 1907 ва 1910-йилда парламентнинг махсус қарори билан Лондон университети таркибига Университет (1826-йил ташкил этилган) ва Қироллик (1829) коллежлари қўшилди. Лондон университети техника фанлари, иқтисодиёт, юридик, теология, тиббиёт, педагог, мусиқа фанлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетда ижтимоий ва табиий фанлар бўйича турли илмий тадқиқотлар институтлари бор. 1947-йил Лондон университети ҳузурида Британия тиббиёт федерацияси ташкил этилган. Кутубхонасида 1 млн.дан ортиқ асар сақланади. Университетда 55 мингга яқин талаба таълим олади, 1,5 мингга яқин ўқитувчи ишлайди. Илмий ва илмий-методик адабиётлар нашр этади.[1]
инглизча: Университй оф Лондон | |
| Асос солинган санаси | 1836-йил |
|---|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |