Лоне Треэ шаҳри — АҚШнинг Колорадо штатидаги Дуглас округининг шимолида жойлашган уй бошқаруви муниципалитети ҳисобланади. Лоне Треэ Денвер-Аурора-Лейквуд, CО Метрополитан статистик ҳудудининг бир қисмидир. 2010-йилги Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш вақтида шаҳар аҳолиси 10218 кишини ташкил этган[2], 2019-йилда аҳолининг сони таҳминан 13082 кишидан иборат бўлган.

Лоне Треэ, Cолорадо
Уй бошқаруви муниципалитети[1]
Skyline of Lone Tree, Colorado
Мамлакат АҚШ
Майдон 9.69 км2 (3.74 кв ми)
Аҳолиси
 (2010-йил)
10 218
Зичлиги 1369.13 киши/км2
Вақт минтақаси УТCМСТ

Географияси

Лоне Треэ муниципалитети Дуглас округининг шимолий чегарасида, Арапаҳоэ округига бевосита туташ ҳудудда жойлашган. У Денвернинг жанубий метро ҳудудида, Денвер шаҳри марказидан 18 миля (29 км) жанубда ўрин эгаллаган.

Шаҳар 2017-йилда собиқ Колорадо Жанубий Денвер университети кампуси ҳудудини аннексия (ўзлаштириш) қилиб олган[3].

Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, шаҳарнинг умумий майдони 9.6 квадрат миля (24.8 км2) ни ташкил қилади ва бу ҳудуднинг ҳаммаси қуруқликда жойлашган[2].

Демографияси

Аҳоли ўсиш тарихи
Йил Аҳоли %±
20004 873—
201010 2181 097%
2019 (эст.)13 082[5]280%
АҚШ аҳолисини рўйхатга олиш[4]

2000-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарда 4873 киши, 1848 хонадон ва 1367 оила истиқомат қилган. Аҳоли зичлиги 2,827.2 инҳабитанц пер сқуаре миле (1,091.6/км2) га тенг бўлиб, ўртача 1105,8 зичликдаги 1906 та уй-жой мавжуд. Шаҳарнинг ирқий таркиби 91,55 % оқ, 1,48 % афро-америкалик, 0,25 % тубжой америкалик, 3,69 % осиёлик, 0,04 % Тинч океани ороллари, 1,31 % бошқа ирқлардан ва 1,68 % икки ёки ундан ортиқ ирққа мансуб аҳолидан ташкил топган. Ҳар қандай ирқга мансуб испан ёки латинолар умумий аҳолининг 4,58 % ни ташкил этади.

1848 та уй хўжаликлари бўлиб, улардан 38,7 %и 18 ёшгача бўлган болалари бор оилалар, 67.0 %и эр-хотинлар, 4,9 %и турмуш ўртоғи бўлмаганлар, 26.0 %и оиласи йўқлардан ташкил топган. Барча уй хўжаликларининг 19,5 % жисмоний шахслардан ташкил топган ва 1,7 % 65 ёш ва ундан катта бўлган ёлғиз яшайдиган қариялардир. Уй хўжаликларининг ўртача катталиги 2,64, оиланинг ўртача катталиги 3,08 кишидан иборат.

Шаҳарда аҳолининг ёш даражаси хилма-хил бўлиб, 28,3 % 18 ёшгача, 5,4 % 18 ёшдан 24 ёшгача, 34,5 % 25 ёшдан 44 ёшгача, 28,0 % 45 ёшдан 64 ёшгача, 3,9 % 65 ёш ёки ёши каттароқ аҳоли ҳисобланади. Ўртача умр ёши 37 ёшдир. Ҳар 100 аёлга 98,4 нафар эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга 94,7 нафар эркак тўғри келади.

Шаҳардаги уй хўжаликларининг ўртача даромади 96 308 долларни, оиланинг ўртача даромади эса 109 003 долларни ташкил этади. Эркаклар ўртача даромади 90,690 долларни, аёлларники эса 43,125 долларни ташкил қилиши ҳисобланган. Шаҳарнинг жон бошига тўғри келадиган даромади 46,287 долларни ташкил этади. Оилаларнинг қарийб 1,2 фоизи ва аҳолининг 1,4 фоизи, шу жумладан 18 ёшгача бўлганларнинг 1,5 фоизи ва 65 ва ундан катта ёшдагиларнинг 3,7 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст бўлган аҳоли ҳисобланади.

2014-йилда Колорадо штатидаги Лоне Треэ аҳолиси 12 779 кишини ташкил қилган. Лоне Треэ Колорадодаги энг тез ривожланаётган ҳудудлардан бири бўлиб, Дуглас округида ва Жанубий Метро Денвер ҳудудида жойлашган.

Транспорт

Магистрал йўллар

Давлатлараро 25-магистрал шаҳарни иккига бўлиб, тўртта чиқиш йўларига эга

  • Чиқиш 192 (РидгеГате Паркwай)
  • Чиқиш 193 (Линколн проспекти)
  • Чиқиш 194 (Колорадо штати автомагистрали 470 / Э-470)
  • Чиқиш 195 (туман линияси йўли)

Колорадо штат автомагистрали 470 (одатда C-470 номи билан танилган) шунингдек, шаҳарни икки ҳудудга ажратади ва И-25 ўтиш жойидан бошқа, Ёсемите кўчаси орқали Лоне Треэ-га киришни ҳам таъминлайди.

Жамоат транспорти

РТД Бус &амп; Раил жамияти Лоне Треэ-да Э Лине, Ф Лине ва Р Лине сингари йўналишларнинг бешта тўхташ жойини амалга оширади (Cоунтй Лине, Линколн, Скй Ридге Медиcал Cентер, Лоне Треэ Cитй Cентер ва Ридгегате Паркwай тўхташ нуқталари).

Лоне Треэ Линк иш кунларида Парк Меадоwс Дриве бўйлаб бепул автобус хизматини амалга оширади, бунда Линколн стансиясига ва шаҳарнинг бошқа тўртта бекатига бориш имкони мавжуд[6].

Қулайликлар

Савдо расталари

Парк Меадоwс кўплаб ресторанларни, жумладан П.Ф. Чанг'с ва Ред Робин каби таниқли брендларни ўз ичига олади. Бошқа овқатланиш вариантлари орасида Фиве Гуйс Бургер анд Фрилари, Чипотле, Cоста Вида, Жоҳн Ҳоллй’с, МАД Греэнс, МcДоналд'с, Ноодлес & Cомпанй ва Ин-Н-Оут Бургер каби фоод кортлар мавжуд.

Овқатланиш

Лоне Треэ Колорадодаги энг машҳур нонушта занжирларидан бири, Сноозе бўлиб, унинг менюсидаги таомлар маҳаллий ингредиэнтлардан тайёрланади ва бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалиб бормоқда. Лоне Треэ-нинг Денвер шаҳар марказига яқинлиги, шунингдек, шаҳар фаолияти ва ресторанларни қулай ўрнашуви бунга имкон яратади. Лоне Треэ-да бир нечта озиқ-овқат дўконлари ва чакана савдо корхоналари, жумладан Cостcо, Сафеwай ва Таргет кабилар фаолият олиб боради[7].

Тиббиёт

Скй Ридге тиббиёт маркази ва ЭР маркази Лоне Треэда жойлашган. Скй Ридге 2013-2014-йилларда экстремал кенгайтириш ҳаракатларини амалга оширди. Скй Ридге турли хил шифохона мутахассисликларини ўз ичига олади ва Чарлес Счwаб мажмуаси яқинидаги Ёсемитда жойлашган. Жисмоний саломатлик ва машқ қилиш учун Лоне Треэ-да Лоне Треэ дам олиш маркази фаолиайт юритади. Дам олиш марказида ёпиқ сузиш ҳавзаси, кўплаб спорт заллари ва машғулотлар амалга ошириш учун имкониятлар мавжуд[7].

Ўйин-кулги манзилгоҳлари

Лоне Треэ-нинг ёпиқ кўнгилочар мажмуалари орасига Боwлеро Боwлинг Аллей ва Партй Венуэ, иФлй Индоор Скйдивинг Фаcилитй ва УАМеадоwс 12 кинотеатри кабилар киради. 

Лоне Треэ — Парк Меадоwснинг уйи ҳамдир. 185 дан ортиқ дўкон ва ресторанларга эга мазкур ҳудуд, Колорадодаги энг йирик савдо маркази бўлиб, у ерда Америcан Гирл, Аппле, Cрате & Баррел, Л.Л. Беан, лулулемон, Мичаэл Корс, Нордстром ва Wиллиамс Сонома каби турли хил дўконлар ўрин эгаллаган. Парк Меадоwс тоғ ложаси меъморий услубида қурилган[8]. Бу асосан ёпиқ савдо маркази бўлса-да, „Висталар“ деб номланган очиқ бўлимлари ҳам мавжуд[9].

Лоне Треэ катта голф майдони ва меҳмонхона ҳудудига эга. Лоне Треэ ҳудудида кўплаб югуриш йўлакларидан ва аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун велосипед йўллари мавжуд. Шаҳарнинг жанубий қисмидаги ушбу йўллар билан бир қаторда пиёдалар саёҳат қилиш имкониятларини берувчи кичик тратуарлар ҳам мавжуд. Лоне Треэ Ред Роcкс -дан тахминан 30 дақиқа масофада жойлашган бўлиб, у кўпроқ пиёда юриш, велосипедда сайр қилиш ва югуриш йўллари, шунингдек, очиқ консертлар учун ареналарга ҳам эга[7].

Таниқли одамлар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Аcтиве Cолорадо Муниcипалитиэс“. Стате оф Cолорадо, Cолорадо Департмент оф Лоcал Аффаирс, Дивисион оф Лоcал Говернмент. 2009-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Геограпҳиc Идентифиэрс: 2010 Демограпҳиc Профиле Дата (Г001): Лоне Треэ cитй, Cолорадо“. У.С. Cенсус Буреау, Америcан Фаcтфиндер. Қаралди: 2015-йил 15-октябр.
  3. ↑ Масон, Степҳаниэ. „Лоне Треэ аннехес CУ Соутҳ Денвер“. Cентенниал Cитизен (2017-йил 28-март). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-июн.
  4. ↑ „Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг“. Cенсус.гов. Қаралди: 2015-йил 4-июн.
  5. ↑ „Популатион анд Ҳоусинг Унит Эстиматес“. Қаралди: 2020-йил 21-май.
  6. ↑ „Линк Он Деманд“. Cитй оф Лоне Треэ.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Лоне Треэ, Cолорадо“. wеэблй.cом.
  8. ↑ „Парк Меадоwс“ (эн). броокфиэлдпропертиэс.cом. Қаралди: 2021-йил 6-октябр.
  9. ↑ „Тҳе Вистас ат Парк Меадоwс“. Ливинг ин тҳе Денвер Субурбс (2008). Қаралди: 2020-йил 4-декабр.

Ҳаволалар