Lonjeron
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лонжерон (франс. лонгерон, лонгер — бўйлама юриш) — муҳандислик иншоотлари, учиш ва ҳаракатланиш қурилмалари (кўприклар, самолётлар, автомобиллар, вагонлар, кемалар ва бошқалар) нинг асосий куч тушадиган қисми. Конструксиясининг узунлиги бўйича (бўйламасига) жойлашади. Масалан, учиш аппаратида — самолёт қаноти, фюзеляжидаги ва вертолётнинг кўтарувчи винти паррагидаги Л. (кўндаланг тўсин) конструксияга мустаҳкамлик, бикрлик беради; автомобилда — Л. автомобил рамаларининг бўйлама тўсини; унга двигател, юриш қисми, кузов, бампер (буфер) лар ва бошқа маҳкамланади. Л. таврсимон, қутисимон, швеллерсимон ва қувурсимон кесимли бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |