Лор [1] (форсча: لار‎‎ — Эрон Форс вилояти (остан)даги шаҳар. Шаҳристон Лористоннинг маъмурий маркази. Аҳолиси — 66 377 киши. (2005-йилга қараганда) [2].

Лор
27°41′0″Н 54°20′0″Э / 27.68333°Н 54.33333°Э / 27.68333; 54.33333
[[Филе:|290пх|Лор харитада]]

Шаҳар аҳолисини лорилар деб аташлади. Аҳолининг кўп қисми форс тилининг маҳаллий лаҳжасида гаплашади.

Тарих

1470 ва 1474-йиллар атрофида „Уч денгиздан ташқарига саёҳат“ [3] китобида Афанасий Никитин шаҳарга ташриф буюрганини эслатиб ўтади.

Эски ва Янги шаҳар

Ларада икки шаҳар қисми ажралиб туради: Янги шаҳар (Шаҳре-жадид) ва Эски шаҳар (Шаҳре-қадим). Янги шаҳар 1960-йилги зилзиладан сўнг ривожланган ва ҳозирги пайтда замонавий иқтиодий ва транспорт инфратузилмага эга бўлиб аҳолининг кўп қисмини ўзига жалб қиляпти. Шаҳарнинг эски қисмида Сафавийлар сулоласи ҳукмронлигидан олдинги даврдаги шаҳарсозликнинг намунаси бўлган ва 2007-йилда ЮНЕСКОнинг дастлабки рўйхатига киритилган Қайсария бозори деб аталадиган бозор мавжуд мавжуд[4].

Транспорт

Лар шаҳри замонавий тезюрар магистрал орқали мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан боғланган .Лар шаҳрининг ёнида ҳам маҳаллий авиакомпанияларга ва ҳам Форс кўрфази мамлакатларига рейсларни қабул қилади ва амалга оширадиган Халқаро Ларестан аэропорти жойлашган.

Эслатмалар

  1. ↑ Иран. Справочная карта (масштаб 1:1 250 000). Четвёртоэ изданиэ — ГУГК СССР, 1986.
  2. ↑ „2005 популатион эстиматес фор cитиэс ин Иран“ (эн). Монгабай.cом. 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-июл.
  3. ↑ Хожениэ за три моря Афанасия Никитина. — Л., 1986. — С. 56.
  4. ↑ „Базаар оф Қаисарие ин Лаар“ (эн). УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-июл.