Лор қиз (романлаштирилган шакли „Докҳтар-э-Лор“) – шунингдек, „Кечаги Эрон ва бугунги Эрон“ номи билан ҳам танилган бўлиб, форс тилида яратилган биринчи овозли филм ҳисобланади. Филм 1932-йилда Ардешир Ирани ва Абдолҳоссеин Сепанта бошчилигида Мумбай шаҳридаги „Империал Филм Cомпанй“ студияси томонидан ишлаб чиқарилган[1]. Филмда бош ролларни Абдолҳоссеин Сепанта, Рооҳангиз Саминежад, Ҳади Ширази ва Соҳраб Пурилар ижро этишган. Суратга олиш жараёни бор-йўғи етти ой давом этган ҳамда 1933-йилнинг октябр ойида Эронда кенг оммага тақдим этилган. Филм фақатгина икки йирик театр – Маяк ва Сепаҳ театрларида намойиш этилган[1].

Лор қизи
Файл:Лор гирл филм постер.жпг

Режиссёр(лар) Ардешир Ирани
Продюсер(лар) Империал Филм Cомпанй
Ролларда
Оператор(лар) Ростам Ирани
Премера
санаси
Мамлакатлар
Тил Форс

Бу даврда эронлик томошабинлар асосан Европа қисқа комедиялари ва сиёсий мазмундаги анимацион филмларни кўриш учун кинотеатрларга боришар эди. „Лор қизи“ эса овозли форматда яратилган биринчи эрон филми сифатида дарҳол катта муваффақият қозонди ва унинг барча сеанслари тўлиқ сотилиб кетди.

Сюжети

Филм Голнар исмли қизалоқ ҳақида бўлиб, Голнар болалигида ўғирлаб кетилади ва Лористон тоғларида яшовчи босқинчи лур (лор) қабиласи қўлига тушиб қолади. Қароқчилар бошлиғи Гҳоли Кҳан эса, улғайиб қолган Голнарга кўз олайтиришни бошлайди. Голнар чойхонада Жафар исмли йигит билан танишади. Жафар Эрон ҳукумати томонидан бу ҳудуддаги қароқчиликни бартараф этиш учун Луристонга юборилган ҳукумати вакили эди. Жафар ва Голнар бир-бири билан яхши муносабатда бўлишади ва бирга қочиб кетишни режалаштирадилар. Гҳоли Кҳан уларнинг ниятидан хабар топиб, Жафарга ҳужум қилади. Жафар унинг қароқчилар сафига қўшилиш ҳақидаги таклифини рад этади, шундан сўнг Гҳоли Кҳан уни қамоққа ташлайди. Голнар эса Жафар билан қочишни режа қилиб уни қамоқдан чиқишига ёрдам беради.

Қароқчилар томонидан та’қиб этилган Жафар ва Голнар қўлга тушишади, шунга қарамасдан Жафар бир неча қароқчини, жумладан Гҳоли Кҳаннинг ўзини ҳам ўлдиради. Тўданинг қолган а’золари томонидан қасос олиниши мумкинлигидан қўрқиб, улар Ҳиндистонга қочиб кетишади ва Мумбайда яшашни бошлайди. Айнан шу шаҳарда улар, Эрондаги тартибсизликлардан паноҳ топадилар. Улар кейинчалик янги ҳукумат мамлакатда қонун ва тартибни тиклагани ҳақидаги хабарни эшитиб, о'з юртларига қайтиб келишади.

Сиёсий аҳамияти

Филмнинг сюжети мамлакатни Биринчи жаҳон уруши даврида ва ундан кейинги давридаги тартибсизликлар ҳақида баён қилади. Айниқса 1917-йилдаги Россиядаги фуқаролар уруши пайтида Совет коммунистларининг ҳокимиятни эгаллашга уринишидан сўнг юзага келган беқарорлик кенг тасвирланган. Икки жуфтликнинг Ҳиндистонга қочиши ўша даврдаги кенг тарқалган ҳолатни акс эттиради, чунки Ҳиндистон ўша пайтда Эронлик муҳожирларнинг катта жамоасига мезбонлик қилар эди. Уларнинг Эронга қайтиши эса Қожарлар сулоласининг ағдарилиши ҳамда унинг ўрнига Ризошоҳ томонидан асос солинган Паҳлавийлар сулоласининг ҳокимиятга келиши билан боғлиқ ҳолда тасвирланади. Филм ссенарийнависи бо'лган Абдолҳоссеин Сепантанинг айтишича, филмнинг ватанпарвар мазмуни ва Паҳлавийлар сулоласини қўллаб-қувватловчи руҳда яратилгани унинг Эронда ҳам, Ҳиндистондаги эронликлар орасида ҳам оммалашиши учун мўлжалланган эди.

„Бу филм чет элда намойиш этилган биринчи эрон овозли филми бўлгани учун унда Эроннинг ёрқин тасвири берилиши керак, деб ўйладим. Шу боис, ма’лум ма’нода ҳукумат тарғиботига мос йўналишда иш юритдим... Бироқ тан олишим керакки, бу филм чет элдаги эронликларнинг миллий ғурурини сезиларли даражада оширди“[2]

Биринчи аёл юлдуз

Рооҳангиз Саминежад Голнар образида

„Лор қизи“ — бош роли актриса бо'лган биринчи бадиий филм ҳисобланади. Ўша даврда аёлларнинг нафақат кинода, балки ҳатто радиода кўриниш бериши ҳам ҳануз тақиқланган мавзу эди. Рооҳангиз Саминежад ушбу филмда кўнгилли сифатида иштирок этган. Студия ходимларидан бирининг рафиқаси бўлган Рооҳангиз Саминежаднинг Кирмон лаҳжаси ссенарийга айрим ўзгартиришлар киритилишини талаб қилган, чунки Кирмон Луристондан анча узоқ ҳудуд ҳисобланади.

Бу рол уни бир зумда машҳур қилди, шу билан бирга етарлича муаммоларни ҳам юзага келтирди. Бу шон-шуҳрат узоққа чо'зилмади Саминежад жамоатчилик олдида кўриниш бергани учун жинсий тазйиқлар ва танқидларга дучор бўлди. Кейинги йилларида у исмини ўзгартириб, Теҳронга кўчиб ўтади. Саминежад кексалик чоғида, деярли ҳеч ким уни танимайдиган ҳолатда вафот этган.

Ремейк

Филм 1970-йилларда қайта суратга олинган бўлиб, „Жафар ва Голнор“ номи билан намойиш этилган[манба керак].

Оригинал филмнинг айрим саҳналари „Онcе Упон а Тиме, Cинема“ комедик-фантастик филмига ҳам киритилган. Унда асл филм қаҳрамони сеҳрли тарзда жонланади (бу ролни Фатемеҳ Мотамед-Ариа ижро этган) ва ХИХ аср ҳукмдори Носириддиншоҳ даврига тушиб қолади. Шоҳ уни кўриб, ошиқ бўлиб қолади[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Массоуд Меҳраби - Артиcлес“. www.массоудмеҳраби.cом. 2021-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 24-ноябр.
  2. ↑ „Тҳе Лор Гирл“. wорлдcинемадиреcторй.cо.ук. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар