Lori Barth
Лори Бартҳ — кўплаб машҳур қўшиқлар ёзган америкалик қўшиқ ёзувчиси, мусиқачи, продюсер, журналист ва Тҳе Соcиэтй оф Cомпосерс &амп; Лйриcисц учун Скор катта муҳаррири[1].
| Лори Бартҳ | |
|---|---|
|
| |
| Касби | Овоз режессиори, продюссер, қо`шиқчи, мусиқа журналисити, гитарист. |
Ёшлиги
Лори Бартҳ Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида туғилган ва Сан-Фернандо водийсида улғайган. У ёшлигидан мусиқани ўрганган ва қўшиқлар ёзган. 16 ёшида Мовиэ Теэн Иллустратедда ўз ойлик рукнига эга эди. Норриждаги Калифорния штат университетини тарих ва журналистика факултетини тамомлагандан сўнг, у Cалифорниа Аппарел Неwс журналида мода муҳаррири ёрдамчиси бўлиб фаолият юрита бошлади.
Фаолияти
Бартҳ карерасини ўзгартириб, ёзувчи, ижрочи ва гитара ўқитувчиси сифатида фақат мусиқа билан шуғулланган. Иккинчи соҳа сифатида у "А Стар ис Борн" филми учун Барбра Стрейзандни, „Ҳонейсуcкле Росе“ филмида Эми Ирвингни, Кристина Аплгейтни, Беау Бридгесни, Эллисон Судолни, Ред Ҳот Чили Пепперсдан Девид Наваррони бошқарган. Бартҳ ўн уч йилдан ортиқ вақт давомида халқ артисти Буд Дашиэлл билан ўз мусиқа мактабларини бошқаришган.
Мактабни ёпишганидан сўнг, у Бастакорлар ва Лириклар жамиятининг "Тҳе Скор " деб номланган чораклик журналига муҳаррир бўлди. У Тҳе Сcоредаги чиқишлари учун икки карра Деэмс Тейлор мукофотига сазовор бўлди[2]. У шунингдек, Бастакорлар жамиятининг директорлар кенгашида ҳам фаолият юритган.
Қўшиқ муаллифи сифатида Барт Жоеух Ноэлга „Иъм Дреаминг оф Ҳоме“ номли қўшиқни бастакор Филлип Ромби билан биргаликда ёзган. У кўплаб халқаро тадбирларда, жумладан, 2008-йилда Осерда (Франсия) бўлиб ўтган Мусиқа ва кино фестивалида иштирок этган. У шунингдек, Wимй Ридге жангида Канада г`алабасининг 90-йиллигини нишонлаш учун танланган.
Хит қўшиқлари
Бартҳнинг бутун дунё бўйлаб платина сотиладиган бир нечта қўшиқлари бор, жумладан, „Ми Cуэрпо Приде Мас“, Ми Мундо томонидан куйланган „Арена Й Сол“, Дюи Печлер томонидан куйланган „Лефт оф Cентер“ ва „Иъм Дреаминг оф Ҳоме“ қўшиқлари.
Шунингдек, у Кебъ Мў, АЖ Cроcе, Гирлфриэнд, Сара Геронимо, Марк Баутиста ва Cлаире де ла Фуэнте учун қўшиқлар ёзган ва Бротҳерс &амп; Систерс, Смаллвилле, ҲБО ва Лифетиме Мовиэс телекўрсатувларида қўшиқлари ижро этган.
Манбалар
- ↑ „Тҳе СCЛ : Абоут тҳе СCЛ :: Боард оф Диреcторс : Лори Бартҳ“. www.тҳесcл.cом. 2011-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Друммерсзоне Мусиc“.