Los Angeles Times
Лос Ангелес Тимес — бу 1881-йилда Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида нашр этила бошлаган газета[1]. 2018-йилдан бери Греатер Лос-Анжелес ҳудудига кирувчи Эл Сегундо шаҳрида жойлашган[2]. Бу газета АҚШдаги олтинчи энг йирик газета бўлиб, Ғарбий АҚШда чоп этиладиган энг катта нашр ҳисобланади. Унинг чоп этилган нусхалари 118,760 бўлса, онлайн обуначилари сони 500,000 га етиб, АҚШ газеталар орасида бешинчи ўринни эгаллайди[3]. Лос Ангелес Тимес Патриcк Соон-Шионгга тегишли бўлиб, Cалифорниа Тимес томонидан нашр этилади. Газета ташкил топганидан буён 40 дан ортиқ Пулитзер мукофотини қўлга киритган[4][5][6][7].
| Лос Ангелес Тимес | |
|---|---|
| Тури | Даилй неwспапер |
| Формати | Броадшеэт |
| Асосчи(лар) |
|
| Асос солинган | 1881-йил 4-декабр |
| Бош муҳаррир | Террй Танг |
| Тили | Инглиз |
| Вебсайт | www.латимес.cом |
19-асрда газета фуқаролар тарафдори сифатида ном қозонган ва касаба уюшмаларига қаршилиги билан машҳур бўлган. Бу эса 1910-йилда унинг штаб-квартирасининг портлатилишига сабаб бўлган. 1960-йилларда нашр Отис Чандлер бошқаруви остида миллий йўналишга ўтиб, анча машҳур бўлган. Калифорниядаги ва АҚШдаги бошқа минтақавий газеталар каби, 2010-йилдан бошлаб унинг ўқувчилари сони камайган[8]. Шунингдек, газета бир неча марта эгалик ўзгариши, ходимлар қисқариши ва бошқа муаммоларга дуч келган.
2018-йилнинг январида газета ходимлари касаба уюшмаси ташкил этишга овоз беришган ҳамда 2019-йилнинг 16-октябрида ўзларининг биринчи касаба уюшмаси шартномасини якунлашган[9]. Газета 2018-йилнинг июл ойида Лос-Анжелес марказидаги тарихий штаб-квартирасидан Лос-Анжелес халқаро аэропорти яқинидаги Эл Сегундо шаҳридаги бинога кўчиб ўтган. 2020-йилдан бошлаб газетанинг мавзулари миллий ва халқаро янгиликлардан узоқлашиб, Жанубий Калифорния янгиликларига йўналтирилган.
2024-йилнинг январ ойида газета энг катта қисқартиришни бошдан кечирган. Ходимларнинг 20% дан ортиғи, шу жумладан юқори даражадаги таҳририят ходимлари ишдан бўшатилган. Бу ҳаракат молиявий йўқотишларни камайтириш ва йил охиригача газетанинг фаолиятини давом эттириш учун етарли маблағни сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилган. Шу орқали газета минтақавий нашр сифатида омон қолиш ва ўз долзарблигини сақлаш учун курашни давом эттирмоқда[10][11][12].
Тарихи
Отис даври


Лос Ангелес Тимес илк бор 1881-йил 4-декабрда Лос Ангелес Даилй Тимес номи остида Натҳан Cоле Жр. ва Томас Гардинер бошчилигида нашр этилган[13][14][15]. Дастлаб газета Жессе Ярнелл ва Т. Ж. Cайстилега тегишли бўлган Миррор босмахонасида чоп этилган. Босмахона учун тўловни қила олмаган Cоле ва Гардинер газетани Миррор компаниясига топширишга мажбур бўлган. Шу орада С. Ж. Матҳес фирмага қўшилган ва унинг талаби билан Тимес нашр этишда давом этган.
1882-йил июл ойида Ҳаррисон Грай Отис Санта Барбара, Калифорниядан кўчиб келиб, газетанинг муҳарририга айланган[16]. Шу билан бирга, Отис газетанинг 1/4 улушини $6,000 эвазига банкдан кредит олиб, сотиб олган[17].
Тарихчи Кевин Старрнинг ёзишича, Отис „сиёсат ва жамоатчилик фикри механизмларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга қодир бизнесмен“ бўлган[18]. Отиснинг таҳририят сиёсати Лос-Анжелесни мақтаб, унинг ривожланишини тарғиб қилган фуқаролик қўллаб-қувватлашига асосланган эди. Шу мақсадда газета шаҳар сув таъминотини кенгайтириш учун узоқдаги Оwенс водийсининг сув ҳуқуқларини қўлга киритиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган[19].
Тимес газетасининг маҳаллий касаба уюшмаларига қарши кураши 1910-йил 1-октябрда унинг штаб-квартирасининг портлатилишига олиб келган. Бунда 21 киши ҳалок бўлган. Иттифоқ етакчилари бўлган Жамес ва Жосепҳ МcНамара қотилликда айбланган. Америка Меҳнат Федерацияси ака-укаларни ҳимоя қилиш учун таниқли адвокат Cларенcе Дарроw уни ёллаган, аммо ака-укалар охир-оқибат айбига иқрор бўлишган.
Отис Гордон Кауфманн томонидан лойиҳалаштирилган янги Тимес штаб-квартираси фризининг юқори қисмига бронзадан ясалган бургут ўрнатган ва унинг рафиқаси Элиза томонидан ёзилган „Собит тур, Мустаҳкам тур, Ишончли тур, Ҳақиқий тур.“ шиорини эълон қилган[20][21].
Чандлер даври
Отис 1917-йилда вафот этганидан сўнг, унинг куёви ва газетанинг бизнес менежери Ҳаррй Чандлер Лос Ангелес Тимес нашрининг бош муҳаррири сифатида назоратни ўз қўлига олган. 1944-йилда унинг ўрнини ўғли Норман Чандлер эгаллаган. Норман Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда Лос-Анжелеснинг тез ривожланиш даврида газетани бошқарди. Унинг рафиқаси Доротҳй Буффум Чандлер эса фуқаролик ишларида фаол бўлиб, Лос Ангелес Мусиc Cентер қурилишига етакчилик қилган. Ушбу марказнинг асосий концерт зали унинг шарафига Доротҳй Чандлер Павилион деб номланган. Чандлер оиласининг аъзолари Ҳоллйwоод Форевер Cеметерй қабристонига дафн этилган бўлиб, бу жойда Тимес Буилдинг портлаши қурбонлари хотирасига ёдгорлик ҳам мавжуд.
1935-йилда газета янги Арт Деcо услубидаги Лос Ангелес Тимес Буилдинг биносига кўчиб ўтган. Кейинчалик газета турли обектларни қўшиб, Спринг, Броадwай, Фирст ва Сеcонд кўчалари орасидаги бутун шаҳар блокини эгаллаган ҳолда Тимес Миррор Сқуаре номи билан танилган ҳудудда фаолият юритган. Газетанинг у ердаги фаолияти 2018-йилгача давом этган. Ўша даврда Тимес-Миррор Cо. президенти ва бош менежери бўлган Ҳаррй Чандлер бу бинони „шаҳримиз ва Жанубий Калифорниянинг тараққиётининг ёдгорлиги“ деб эълон қилган[22].
Чандлер оиласининг тўртинчи авлод вакили Отис Чандлер 1960–1980-йиллар оралиғида нашр бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Отис оиласининг газетаси унинг географик ҳамда маданий томондан узоқда эканлиги сабаб эътибор берилмаётгани учун ўзини танитишни мақсад қилган. У ўз газетасини ҳам мамлакатнинг энг нуфузли газеталаридан, жумладан, Тҳе Неw Ёрк Тимес ҳамда Тҳе Wашингтон Пост каби обрўли нашрлардан бўлиши истаган. „Таҳририят газетанинг юраги“ деган қарашга асосланиб[23], у журналистлар штатини кенгайтириб, уларнинг иш ҳақини оширган ҳамда миллий ва халқаро хабарларни ёритишни кучайтирган. 1962-йилда Тҳе Wашингтон Пост билан ҳамкорликда Лос Ангелес Тимес–Wашингтон Пост Неwс Сервиcе ташкил этилган ва ушбу хизмат иккала газетанинг мақолаларини бошқа нашрларга етказиб беришни йўлга қўйган. Шунингдек, Отис Чандлер газетанинг аввалги йилларига хос бўлган қаттиқ консерватив таҳририят сиёсатини юмшатиб, янада марказга яқинроқ таҳририй ёндашувни танлаган.
1960-йилларда газета тўртта Пулитзер мукофотини қўлга киритган, бу эса унинг олдинги тўққиз ўн йилликдаги мукофотларидан кўпроқ эди.
2013-йилда Лос Ангелес Тимес журналисти Мичаэл Ҳилтзик қуйидаги фикрларни ёзган эди:
Биринчи авлод эгалари газетани даромад олиш ва сиёсий-ижтимоий таъсир ўтказиш мақсадида сотиб олган ёки ташкил этган. Кейинги авлодлар ҳам даромад ва таъсирдан баҳраманд бўлишган, бироқ оила катталашгани сайин, фақат битта ёки иккита шохобча қудратни бошқарар, қолганлари эса фақат молиявий улуш оларди. Оқибатда, аксиялар орқали фойда кўришга ҳаракат қилганлар газетадан бошқа бизнесларга инвестиция қилиш фойдалироқ эканини тушуниб етишди. Уларнинг босими остида компаниялар оммавийлашди, бўлиниб кетди ёки бутунлай йўқ бўлди. Айнан шу жараён Лос Ангелес Тимес газетаси бошидан ўтказган эволюциянинг типик намунаси ҳисобланади[24].
Газетанинг илк тарихи ва кейинги ўзгаришлари Тҳинкинг Биг номли норасмий тарихий китобда баён этилган бўлиб, шунингдек, Давид Ҳалберстам томонидан ёзилган Тҳе Поwерс Тҳат Бе китобида таҳлил қилинган. 1960-йиллардан 2000-йилларнинг ўрталарига қадар ушбу газета коммуникация ва ижтимоий фанлар бўйича ўттиздан ортиқ илмий диссертацияларга мавзу бўлган[25].
Ҳозирги давр


Лос Ангелес Тимес газетаси 21-асрнинг дастлабки ўн йиллигида бир қатор муаммоларга дуч келган. Газета эгаларининг тез-тез алмашиши, банкротлик, муҳаррирларнинг қисқа муддат ичида кетма-кет ўзгариши, ходимлар сонининг қисқариши, пуллик обуначилар сонининг камайиши, веб-платформани ривожлантириш зарурати ва турли можаролар бу даврда нашрга катта таъсир кўрсатган[26]. 2024-йил январ ойида таҳририят молиявий қийинчиликлар ва обуначиларнинг суст ўсиши сабабли ходимлар сонининг тахминан 20 фоизга қисқаришини эълон қилган[26].
Газета 2018-йил июл ойида Лос-Анжелес халқаро аэропорти яқинидаги Эл Сегундо ҳудудигаги янги штаб квартирасига кўчиб ўтган[27][28].
Эгалари
2000-йилда Лос Ангелес Тимес нашриётчиси Тимес Миррор Cомпанй, Чиcаго, Иллиноисдаги Трибуне Cомпанй томонидан сотиб олинган. Натижада, газета 1985-йилда Трибуне томонидан сотиб олинган, ўша пайтда WБ билан боғлиқ (ҳозир эса CW билан боғлиқ) КТЛА телеканали эгаси тасарруфига ўтган[29].
2007-йил 2-апрелда Трибуне Cомпанй кўчмас мулк магнати Сам Зеллнинг Чиcаго Трибуне, Лос Ангелес Тимес ва компаниянинг барча активларини сотиб олиш бўйича таклифни қабул қилган. Зелл Чиcаго Cубс бейсбол клубини сотишини эълон қилган ва компаниянинг Cомcаст СпорцНет Чиcагодаги 25 фоиз улушини ҳам савдога қўйган. Аксиядорларнинг розилиги олинмагунча, Лос-Анжелесдаги миллиардерлар Рон Буркле ва Эли Броад юқори нарх таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, агар улар шундай қилса, Зелл 25 миллион долларлик товон пули олиши керак бўлган[30].
2008-йил декабр ойида Трибуне Cомпанй банкротликдан ҳимоя сўраб судга мурожаат қилди. Бунинг асосий сабаби реклама даромадларининг пасайиши ва компания хусусийлаштирилган пайтда 12,9 миллиард долларлик қарзнинг тўпланиши бўлган. Бу қарзнинг катта қисми Зелл компанияни сотиб олганида юзага келган[31].
2018-йил 7-февралда Трибуне Публишинг (аввалги Тронc Инc.) Лос Ангелес Тимес, шунингдек, Тҳе Сан Диэго Унион-Трибуне ва Ҳой газеталарини биотехнология соҳасидаги миллиардер сармоядор Патриcк Соон-Шионгга сотишга рози бўлган[32][33]. Сун-Шионгнинг Нант Cапитал инвестиция фонди орқали амалга оширилган ушбу харид 500 миллион доллар ва 90 миллион долларлик пенсия мажбуриятларини ўз зиммасига олиш эвазига амалга оширилган[34][35]. Битим 2018-йил 16-июн куни якунланган[36].
Таҳририятдаги ўзгаришлар ва ишчиларнинг қисқариши
2000-йилда Балтиморе Сун газетасининг собиқ муҳаррири Жон Cаррол Лос Ангелес Тимес газетасининг обрўсини тиклаш учун ишга олиб келинган[37]. Cарролнинг Тимес даги бошқаруви даврида у 200 дан ортиқ иш ўринларини қисқартирган. Бироқ, операцион фойда маржаси 20 фоиз бўлишига қарамай, Трибуне раҳбарлари даромаддан қониқиш ҳосил қилмадилар ва 2005-йилга келиб Cарролл газетани тарк этган. Унинг ўрнини босган Деан Бақуэт эса Трибуне Cомпанй томонидан талаб қилинган қўшимча қисқартиришларни жорий этишдан бош тортган.
Бақуэт йирик кунлик газета таҳририятида ишлаган илк афроамерикалик муҳаррир бўлган. Унинг ва Cарролнинг бошқаруви даврида газета 13 та Пулитзер мукофотини қўлга киритган, бу эса Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасидан кейинги энг юқори кўрсаткич бўлган[38]. Бироқ, Бақуэт Трибуне Гроуп талабларига жавоб бера олмагани учун таҳририятдан четлатилган, худди шунингдек, нашр раҳбари Жеффрей Жоҳнсон ҳам лавозимидан олинган. Уларнинг ўрнига Чиcаго Трибуне муҳаррири Жамес ЎШеа тайинланган. ЎШеа эса 2008-йил январ ойида нашр раҳбари Давид Ҳиллер билан буджет бўйича келишмовчиликлар туфайли ишдан кетган[39][40].
Газета 2008-йил 3-июл куни Меҳнат куни байрамигача 250 иш ўрнини қисқартириш ва саҳифалар сонини 15 фоизга камайтириш режасини эълон қилган[41][42]. Бу қисқартиришларнинг 17 фоизи ахборот бўлими ходимларига тааллуқли эди, чунки газета янги хусусий оммавий ахборот компанияси сифатида харажатларни қисқартиришга мажбур бўлган[43]. 14-июл куни Ҳиллер ўз лавозимидан озод этилган[44]. 2009-йил январ ойида газета Cалифорниа/Метро бўлимини алоҳида чоп этишдан воз кечиб, уни асосий газета қисмига бирлаштирган. Шу билан бирга, 70 та иш ўрни қисқартирилиб, иш ҳақи фонди 10 фоизга камайтирилган[45].
2015-йил сентабр ойида нашр раҳбари ва бош директор Аустин Беутнер Тимотҳй Э. Рян билан алмаштирилган[46]. 2015-йил 5-октабрда, Пойнтер Институте томонидан камида 50 та таҳририят ходимини ишдан бўшатиш таклиф қилингани ҳақида хабар берилган[47]. Нанcй Cлеэланд Пулитзер мукофоти соҳибаси бўлган собиқ мухбир, газетанинг ишчилар ва касаба уюшмаларига бўлган ёндашувидан норози бўлиб, истеъфога чиққан[48][49]. У газетанинг молиявий муаммоларини ижтимоий-иқтисодий адолат мавзуларини кенг ёритиш орқали ҳал қилиш мумкинлигини илгари сурган. Бироқ, газета эса бунинг ўрнига „машҳурлар билан боғлиқ суд ишлари бўйича мухбир“ ёллашга уринганини танқид қилди[49].
2017-йил 21-августда, 54 ёшли Росс Левинсоҳн нашр раҳбари ва бош директор этиб тайинланган, у илгари бу лавозимни эгаллаган Даван Маҳараж ўрнига ишга кирган[50]. 2018-йил 16-июнда, Патрик Сун-Шионг газетани сотиб олган куни, Норман Пеарлстине ижрочи муҳаррир этиб тайинланди[51].
2021-йил 3-майда, газета Кевин Мерида ижрочи муҳаррир сифатида танлаганини эълон қилган. Мерида аввал ЭСПН вице-президенти бўлиб ишлаган ва Тҳе Ундефеатед нашрига раҳбарлик қилган. Бундан олдин у Тҳе Wашингтон Пост газетасининг илк қора танли бош муҳаррири бўлган[52].
Лос Ангелес Тимес газетасининг Олймпиc Боулевард босмахонасиТрибуне томонидан сақлаб қолинган. 2016-йилда ушбу бинони ишлаб чиқариш студияларига айлантириш режалари билан сотилган[53]. У 1990-йилда очилган бўлиб, соатига 70,000 та 96-саҳифали газета чоп эта оларди[54][55]. 2024-йил 11-март куни ушбу босмахонада чоп этилган охирги сон чиқди[55][56]. Газетанинг босма нашрлари Риверсиде шаҳрига кўчирилган бўлиб, у ерда Соутҳерн Cалифорниа Неwс Гроуп босмахонаси орқали Тҳе Неw Ёрк Тимес ва Тҳе Wалл Стреэт Жоурналнинг Жанубий Калифорния нашрлари ҳам чоп этилади[57].
2023-йил 9-июлдан бошлаб спорт бўлимининг формати ўзгартирилган. Ҳар кунги ўйин натижалари ва статистик кўрсаткичлар чиқарилмайдиган бўлди. Спорт бўлими энди вақтга боғлиқ бўлмаган мақолалар билан бойитилган бўлиб, журнал услубига ўхшаш шаклда нашр этила бошланди[58]. Ушбу ўзгариш Лос-Анжелес яҳудийлар жамоасида эътирозларга сабаб бўлган, чунки Шанба куни тонгида газета саҳифаларидан спорт натижаларини ўқиш уларнинг Шаббат анъаналарининг бир қисми бўлган[59].
2024-йил 23-январда, газета камида 115 нафар ходимнинг ишдан бўшатилишини эълон қилинган[60]. 2024-йил 8-апрелда эса Террй Танг газетанинг янги ижрочи муҳаррири этиб тайинланган[61].
Оммалашуви

Лос Ангелес Тимес газетасининг тарқалиш ҳажми доимий равишда камайишда давом этмоқда. Ушбу пасайишнинг асосий сабабларидан бири нарх ошиши[62] ва кўплаб ўқувчиларнинг босма нашр ўрнига онлайн версияга ўтиши деб кўрсатилган[63].
Газетанинг Сан-Фернандо водийсидаги босмахонаси 2006-йил бошида ёпилган ва чоп этиш жараёни Олймпиc заводи ва Оранге Cоунтй босмахонасида давом этган. Ўша йили газетанинг тарқалиш ҳажми 851,532 тагача тушган, бу эса 2005-йилдаги кўрсаткичдан 5,4 фоиз паст бўлган. АҚШдаги энг йирик ўнта газета ичида энг катта йўқотиш айнан Лос Ангелес Тимес га тегишли бўлган[64].
Ба’зи таҳлилчиларнинг фикрича, тарқалиш ҳажмининг камайиши мижозлар билан ишлаш директори Берт Тиффанининг исте’фоси билан боғлиқ бўлган. Бошқалар эса бу пасайишнинг сабабини 1995-йилда Отис Чандлер газетанинг кундалик бошқарувини тарк этгач, тез-тез ўзгариб турган муҳаррирлар билан боғлашган[65]. Чандлернинг ўрнига Генерал Миллс компаниясининг собиқ президенти Марк Wиллес тайинланган. Бироқ, у газета саноатини етарлича тушунмаганликда танқид қилинган ва журналистлар томонидан Тҳе Cереал Киллер деб масхара қилинган[66].
2010-йилда Оранге Cоунтй босмахонаси ҳам ёпилган[67]. Шу тариқа, газетанинг кунлик тарқалиш ҳажми 1990-йилдаги энг юқори чўққиси – 1,225,189 тадан 2010-йил октабрда 600,449 тагача тушиб кетган[68]. Якшанба сонлари бўйича эса тарқалиш 1,514,096 тадан анча пасайиб кетган[69][70].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Лос Ангелес Тимес“. www.лаалманаc.cом. Қаралди: 2024-йил 25-июн.
- ↑ „Лос Ангелес Тимес | Ҳисторй, Оwнершип, & Фаcц“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 1-октябр.
- ↑ Турвилл, Wиллиам „Топ 25 УС неwспапер cирcулатионс: Принт салес фалл анотҳер 12% ин 2022“ (эн-УС). Пресс Газетте (2022-йил 24-июн). Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ Чанг, Андреа; Жамес, Андреа „Патриcк Соон-Шионг — иммигрант, доcтор, биллионаире, анд соон, неwспапер оwнер — старц а неw эра ат тҳе Л.А. Тимес“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2018-йил 13-апрел). Қаралди: 2022-йил 7-декабр.
- ↑ ; Карен Wеингартен; Доуг Бабингтон; Дон ЛеПан; Мауреэн ОкунТҳе Броадвиэw Гуиде то Wритинг: А Ҳандбоок фор Студенц, 6тҳ, Броадвиэw Пресс, Май 30, 2017 — 27–-бет. ИСБН 978-1-55481-313-1. Қаралди: 2021-йил 12-январ.
- ↑ Жамес, Мег. „Патриcк Соон-Шионг аффирмс cоммитмент то тҳе Лос Ангелес Тимес“. Лос Ангелес Тимес (2021-йил 19-феврал). 2024-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. „Соон-Шионг, а биотеч энтрепренеур, анд ҳис wифе, Мичеле, пурчасед Тҳе Тимес анд тҳе Унион-Трибуне ин Жуне 2018 фор $500 миллион. Синcе тҳен тҳе cомпанй, ноw cаллед Cалифорниа Тимес, ҳас эмбаркед он ан унпреcедентед ҳиринг спреэ, аддинг море тҳан 150 жоурналисц то Тҳе Тимес.“.
- ↑ Cаулфиэлд, Мике (Жануарй 8, 2017), „Натионал Неwспаперс оф Реcорд“, Wеб Литераcй фор Студент Фаcт-Чеcкерс, Прессбоокс Cреате, 2020-10-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: Жулй 20, 2020
- ↑ Шелбй Град.. „Тҳе фате оф Cалифорниа неwспаперс cоулд бе сеалед ин cоминг монтҳс. До 'cарнаге' анд 'cатастропҳе' аwаит?“ (2024-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 27-май.
- ↑ Жамес, Мег. „Лос Ангелес Тимес реачес ҳисториc агреэмент wитҳ иц неwсроом унион“ (эн-УС) (2019-йил 17-октябр). Қаралди: 2019-йил 15-ноябр.
- ↑ Роберцон, Катиэ; Муллин, Бенжамин. „Лос Ангелес Тимес то Слаш Неwсроом бй Овер 20%“ (2024-йил 23-январ). Қаралди: 2024-йил 27-январ.
- ↑ Баррионуэво, Алехеи; Кнолле, Шарон; Корач, Наталиэ „Чаос, Фурй Энгулф Лос Ангелес Тимес ин Ҳисториc Cуц то Неwсроом“. Тҳе Wрап (2024-йил 25-январ). Қаралди: 2024-йил 27-январ.
- ↑ Жамес, Мег. „Л.А. Тимес то лай офф ат леаст 115 пеопле ин тҳе неwсроом“ (2024-йил 23-январ). Қаралди: 2024-йил 27-январ.
- ↑ „Тимелине: Ҳисторй оф тҳе Лос Ангелес Тимес“ (эн). ПБС СоCал (2018-йил 9-октябр). Қаралди: 2024-йил 25-июн.
- ↑ „Тҳе Лос Ангелес Тимес' ҳисторй“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2012-йил 21-сентябр). Қаралди: 2024-йил 25-июн.
- ↑ „А бриэф ҳисторй оф тҳе Лос Ангелес Тимес“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2018-йил 17-июн). Қаралди: 2024-йил 25-июн.
- ↑ „Миррор Аcорн, 'Тимес' Оак“, Лос Ангелес Тимес, Оcтобер 23, 1923, паге ИИ-1 Аccесс то тҳис линк реқуирес тҳе усе оф а либрарй cард.
- ↑ Бергес, Маршалл. Тҳе лифе анд Тимес оф Лос Ангелес : а неwспапер, а фамилй, анд а cитй, Интернет Арчиве, Неw Ёрк : Атҳенеум, 1984. ИСБН 978-0-689-11427-4.
- ↑ Старр, Кевин. Инвентинг тҳе Дреам: Cалифорниа Тҳроугҳ тҳе Прогрессиве Эра. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1985 — 228-бет. ИСБН 0-19-503489-9. ОCЛC 11089240.
- ↑ Аранго, Тим; Нагоурней, Адам. „А Папер Теарс Апарт ин а Cитй Тҳат Невер Қуите Cаме Тогетҳер“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 30-январ). Қаралди: 2019-йил 3-апрел.
- ↑ Бергес, Маршалл. Тҳе Лифе анд Тимес оф Лос Ангелес: А Неwспапер, А Фамилй анд А Cитй. Неw Ёрк: Атҳенеум, 1984 — 25-бет.
- ↑ Cларенcе Дарроw: Биограпҳй анд Муч Море фром Ансwерс.cом ат www.ансwерс.cом
- ↑ ДиМасса, Cара Миа. „Муч ҳас чангед ароунд тҳе Лос Ангелес Тимес Буилдинг“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 26-июн). Қаралди: 2008-йил 26-июн.
- ↑ МcДоугал, Деннис. Привилегед Сон: Отис Чандлер анд тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Л.А. Тимес Дйнастй. Cамбридге, МА: Да Cапо, 2002. ИСБН 0-306-81161-8. ОCЛC 49594139.
- ↑ Ҳилтзик, Мичаэл. „Wашингтон Пост Буй: Cан Жефф Безос Фих Неwспаперс' Бусинесс Модел?“. Лос Ангелес Тимес (2013-йил 6-август). Қаралди: 2014-йил 6-октябр.
- ↑ ПроҚуэст Диссертатион Абстраcц. Ретриэвед Жуне 8, 2007.
- ↑ 26,0 26,1 „Л.А. Тимес Лаёффс Аре Латест Сигн оф Биллионаире'с Cлиппед Амбитионс“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал.
- ↑ Чанг, Андреа. „Л.А. Тимес wилл мове то 2300 Э. Империал Ҳигҳwай ин Эл Сегундо“. Лос Ангелес Тимес (2018-йил 17-апрел). Қаралди: 2018-йил 19-июл.
- ↑ „Биотеч биллионаире такес cонтрол оф тҳе ЛА Тимес, намес неw эхеcутиве эдитор“. Оранге Cоунтй Регистер. Ассоcиатед Пресс (2018-йил 18-июн). Қаралди: 2018-йил 19-июл.
- ↑ „Трибуне cаллед он то селл Л.А. Тимес“. CНН (2006-йил 18-сентябр). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-июн.
- ↑ „Трибуне гоэс то Зелл“. Чиcаго Сун-Тимес (2007-йил 3-апрел). 2008-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Жамес Раиней; Мичаэл А. Ҳилтзик „Оwнер оф Л.А. Тимес филес фор банкруптcй“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 9-декабр).
- ↑ Жамес, Мег; Корен, Жамес Руфус „Биллионаире Патриcк Соон-Шионг реачес деал то буй Л.А. Тимес анд Сан Диэго Унион-Трибуне“. Лос Ангелес Тимес (2018-йил 7-феврал). Қаралди: 2018-йил 8-феврал.
- ↑ Алперт, Лукас И.. „Тронc ин Талкс то Селл Флагшип Лос Ангелес Тимес то Биллионаире Инвестор“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2018-йил 6-феврал). Қаралди: 2018-йил 6-феврал.
- ↑ „Тронc Пушес Инто Дигитал Футуре Афтер Лос Ангелес Тимес Сале“ (2018-йил 7-феврал). Қаралди: 2018-йил 7-феврал.
- ↑ Жамес, Мег; Чанг, Андреа. „Патриcк Соон-Шионг планс то мове Лос Ангелес Тимес то неw cампус ин Эл Сегундо“ (2018-йил 13-апрел). Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ Аранго, Тим. „Норман Пеарлстине Намед Эдитор оф Тҳе Лос Ангелес Тимес“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 18-июн). Қаралди: 2018-йил 18-июн.
- ↑ „Жоҳн Cарролл, формер Балтиморе Сун анд Лос Ангелес Тимес эдитор, диэс ат 73“. ТҳеГуардиан.cом (2015-йил 14-июн).
- ↑ Паппу, Сридҳар.. „Реcклесс Дисрегард: Деан Бақуэт он тҳе гуттинг оф тҳе Лос Ангелес Тимес“. Мотҳер Жонес (марч–април 2007).
- ↑ Муллиган, Тҳомас С.; Чмиэлеwски, Даwн C.. „Эдитор оф Тимес леавес ин диспуте овер будгет“ (2008-йил 21-январ). Қаралди: 2024-йил 24-октябр.
- ↑ „3рд Л.А. Тимес эдитор леавес“ (2021-йил 22-август). Қаралди: 2024-йил 24-октябр.
- ↑ Ҳилтзик, Мичаэл А.. „Лос Ангелес Тимес то cут 250 жобс, инcлудинг 150 фром неwс стафф: Тҳе неwспапер cитес фаллинг ад ревенуэ ин эcономиc слоwдоwн“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 3-июл).
- ↑ Полити, Даниэл „Тодай'с Паперс: 'Ёу Ҳаве Беэн Либератед'“. Слате (2008-йил 3-июл).
- ↑ Шива Овиде.. „Лос Ангелес Тимес то Cут Стафф“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2008-йил 3-июл). Қаралди: 2020-йил 17-июл.
- ↑ Ҳилтзик, Мичаэл А.. „Публишер оф Тимес ресигнс амид cуц“ (2008-йил 15-июл). Қаралди: 2024-йил 24-октябр.
- ↑ Родериcк, Кевин „Лос Ангелес Тимес киллс лоcал неwс сеcтион“. ЛА Обсервед (2009-йил 30-январ). Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ Сомаия, Рави.. „Аустин Беутнер Оустед ас Лос Ангелес Тимес Публишер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 8-сентябр).
- ↑ Муллин, Бенжамин „Трибуне Публишинг CЕО анноунcес буёуц“. Пойнтер (2015-йил 5-октябр). 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ Э&П Стафф.. „Пулитзер Wиннер Эхплаинс Wҳй Ше Тоок 'Л.А. Тимес' Буёут“. Эдитор & Публишер. Ниэлсен Бусинесс Медиа, Инc. (2007-йил 28-май). Қаралди: 2007-йил 28-май.
- ↑ 49,0 49,1 Cлеэланд, Нанcй. „Wҳй И'м Леавинг Тҳе Л.А. Тимес“. Ҳуффингтон Пост (2007-йил 28-май).
- ↑ Жамес, Мег. „Росс Левинсоҳн ис намед тҳе неw публишер анд CЕО оф тҳе Л.А. Тимес ас топ эдиторс аре оустед“ (2017-йил 21-август). Қаралди: 2017-йил 21-август.
- ↑ Аранго, Тим. „Норман Пеарлстине Намед Эдитор оф Тҳе Лос Ангелес Тимес“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 18-июн). Қаралди: 2018-йил 18-июн.
- ↑ Роберцон, Катиэ. „Лос Ангелес Тимес Ҳирес Иц Нехт Топ Эдитор: Кевин Мерида, оф ЭСПН“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 3-май). Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ Еэ, Грегорй „Тҳе Тимес' доwнтоwн Л.А. принтинг фаcилитй wилл шут доwн ин 2024“. Лос Ангелес Тимес (2022-йил 4-ноябр). Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „Тимес-Миррор Cомпанй, Лос Ангелес Тимес Олймпиc Принтинг Плант, Лос Ангелес, CА“. ПCАД. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ 55,0 55,1 Cурwен, Тҳомас; Молина, Генаро „Сториэд прессес принт Л.А. Тимес фор тҳе ласт тиме ас продуcтион мовес то Риверсиде“. Лос Ангелес Тимес (2024-йил 10-март). Қаралди: 2024-йил 10-март.
- ↑ „Пҳотос: Тҳе дай тҳе прессес стоппед руннинг | А фареwелл то тҳе Лос Ангелес Тимес Олймпиc плант“. Лос Ангелес Тимес (2024-йил 11-март). Қаралди: 2024-йил 14-март.
- ↑ Wолф, Сcотт „Ит'с Тҳе Энд Оф Ан Эра Ин Лос Ангелес“. ИнсидеУСC wитҳ Сcотт Wолф (2023-йил 9-июл). Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „Л.А. Тимес макес чангес то принтед спорц сеcтион“ (эн). Спорц Бусинесс Жоурнал (2023-йил 11-июл). 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ Кеэне, Лоуис. „Неw ЛА Тимес спорц сеcтион ҳас Саббатҳ-обсервант фанс феэлинг бохед оут“. Тҳе Форwард (2023-йил 10-июл). Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ Тайлор, Сараҳ Граcе „ЛА Тимес слашес неwсроом ас папер стругглес ундер биллионаире оwнер“. Политиcо. Қаралди: 2024-йил 26-январ.
- ↑ Килкеннй, Катиэ „Лос Ангелес Тимес Оффиcиаллй Намес Террй Танг Иц Эхеcутиве Эдитор“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2024-йил 8-апрел.
- ↑ Шаҳ, Диане, "Тҳе Неw Лос Ангелес Тимес" Cолумбиа Жоурналисм Ревиэw 2002, 3.
- ↑ Раиней, Жамес, "Неwспапер Cирcулатион Cонтинуэс то Фалл", Лос Ангелес Тимес Май 1, 2007: Д1.
- ↑ Лиэберман, Давид.. „Неwспапер салес дип, бут wебситес гаин“. УСА Тодай (2006-йил 9-май).
- ↑ МcДоугал, Деннис. Привилегед Сон: Отис Чандлер анд тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Л.А. Тимес Дйнастй. Cамбридге, МА: Да Cапо, 2002. ИСБН 0-306-81161-8. ОCЛC 49594139.
- ↑ Шаw, Давид. „Cроссинг тҳе Лине“. Лос Ангелес Тимес. 2015-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-октябр.
- ↑ Корен, Жамес Руфус „Формер Л.А. Тимес плант ин Cоста Меса май беcоме cреативе оффиcе спаcе“ (эн-УС). Даилй Пилот (2016-йил 18-феврал). Қаралди: 2023-йил 15-июл.
- ↑ Билл Cромwелл. „Лике Неwспапер Ревенуэ, тҳе Деcлине ин Cирc Шоwс Сигнс оф Слоwинг“. эдиторандпублишер.cом (2010-йил 26-апрел). 2010-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-апрел.
- ↑ „Тҳе Лос Ангелес Тимес' ҳисторй“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес. Қаралди: 2017-йил 15-май.
- ↑ Ас толд то РЖ Смитҳ. „Риппед фром тҳе ҳеадлинес - Лос Ангелес Магазине“. Ламаг.cом. Қаралди: 2009-йил 12-январ.