Лошмидт сони (НЛ) - нормал шароитда [ р - 101325 Па (1 атм) босим ва Т ~ 273,75 К (°С) температурада] турган идеал газнинг 1 м3 ҳажмдаги мо-лекулалари (атомар газ ҳолидаги атомлар) сони. Биринчи бўлиб 1805-йилда австриялик физик Й. Лошмидт (Ж. Лосчмидт; 1821—95) аниқлагани учун унинг номи билан аталади. 1956-йилда Италиянинг Турин шаҳрида Жаҳондаги ўзгармас катталикларга бағишланган Халқаро конференсияда Лошмидт сони — НЛ =2,6872-10" см3 = 2,6872КЯм3 молекулалар (атомлар) сони қабул қилинди. Лошмидт сони бошқа ўзгармас катталиклар билан богланиб бир қанча физик тенгламаларда учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил