Лотин америкаси (испанча: Амéриcа Латина, Латиноамéриcа, португалча: Амéриcа Латина, франсузча: Амéриқуэ латине) – Шимолий Американинг жан. қисмида, Рио-Браводел – Норте дарёсидан жан.да (Марказий Америка ва Вест-Индия билан бирга) ва Жанубий Америка жойлашган мамлакатларнинг умумий номи. Умумий майдони 20,5 млн. км². Лотин америкасида Антигуа ва Барбуда, Багама Ороллари, Барбодос, Белиз, Гаити, Гватемала, Гондурас, Гренада, Доминика, Доминикана Республикаси, Коста-Рика, Куба, Мексика, Никарагуа, Панама, Салвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Киц ва Невис, Сент-Люсия, Тринидад ва Тобаго, Ямайка, Аргентина, Боливия, Бразилия, Венесуэла, Гаяна, Колумбия, Парагвай, Перу, Суринам, Уругвай, Чили, Эквадор дав-латлари ва Буюк Британия, Франсия, Нидерландия ҳамда АҚСҲ мулклари жойлашган. Лотин америкаси аҳолиси этник таркиби жихатидан жуда хилма-хил. Лотин америкаси мамлакатларида Европадан кўчиб борганлар ва уларнинг авлодлари, метислар, мулатлар, индейслар, негрлар, хитойлар, ҳиндлар ва бошқа яшайди. 18 мамлакатда давлат тили ёки расмий тил – испан тили, Бразилияда португал тили, Гаитида франсуз тили, Суринамда нидерланд тили, қолган мамлакатларда инглиз тили. Лотин америкаси ахрлисининг кўпчилиги сўзлашадиган роман тиллари лотин тили негизида ташкил топганлиги сабабли қитъанинг бу қисми „Лотин америкаси“ деб аталади.

Европалик истилочилар босиб олгунларига қадар Лотин америкаси аҳолиси бўлган индейс қабилалари илк синфий давлатларни вужудга келтирган. Бу халқларнинг айримлари ўз ёзувларини ҳам ихтиро қилишган, шунингдек астрономия, математика ва тиббиёт фанлари соҳаларида, рангли металларга ишлов бериш, тўқувчилик, қурилиш техникаси, денгизчилик, тасвирий санъатда анча ютуқларга эришишган. ХВ асрнинг охирларида Х. Колумбнинг Америка қитъасига илк бор бориши бир канча Европа мамлакатлари томонидан Лотин америкасининг босиб олинишини бошлаб берди. ХИХ асрнинг бошларига келиб узоқ вақт давом этган мустақиллик учун курашлар деярли барча мустамлакаларнинг сиёсий мустақилликни қўлга киритиши билан якунланди.

Лотин америкасининг 26 мамлакати аъзо бўлган Лотин Америкаси иқтисодий системаси деб номланувчи регионал иқтисодий ташкилот (қароргоҳи Каракасда) ҳамда 11 мамлакат аъзо бўлган Лотин Америкаси интеграция ассоциация (уюшма)си деб номланувчи савдо-иқтисодий гуруҳ (қароргоҳи Монтевидеода) ташкил этилган. Лотин америкаси табиий ресурсларга жуда бой. Темир рудаси, боксит, олтин, мис, кобалт, нодир ва ноёб металл конлари, Атлантика океани соҳилида нефт ва газ конлари бор. Тупроғи ва иқлим шароитлари Лотин америкасида қимматбаҳо тропик ўсимликлар, жумладан какао, шакарқамиш, кофе, ситрус мевалар ва бошқаларни етиштириш имконини беради. Қисман тропик ва субтропик ўрмонлар сақланиб қолган.

Лотин америкасининг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатлари – Бразилия, Аргентина ва Мексика. Лотин америкаси мамлакатлари экспортининг 80%ни хом ашё товарлари ташкил этади, четдан эса, асосан, тайёр маҳсулот келтирилади. Яна Лотин америкасида жойлашган мамлакатларнинг алоҳида мақолаларига қаранг[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил