Lotin tili
Лотин тили — ҳинд-европа тиллари оиласининг италий тиллари гуруҳига мансуб; Италиянинг ўрта қисмидаги Лаций вилоятида милоддан аввалги ВИИИ асрда яшаган лотин қабиласининг тили. Лотин тилининг аста-секин Рим ҳудудидан ташқарига тарқалиши ва қадимги Италиянинг бошқа тилларини сиқиб чиқариши милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларга тўғри келади. Апеннин ярим оролнинг лотинлашуви (юнон тили ҳукмрон бўлган Жанубий Италия ва Сицилия бундан мустасно) милоддан аввалги И асрда якунланади. Рим империясининг гуллаб-яшнаши, янги-янги мустамлакаларнинг босиб олиниши натижасида Лотин тили Шимолий Африка, Испания, Галлия, Германия, Дунайбўйи ҳудудларига тарқалади. Лотин тилидаги энг қадимги ёдгорликлар милоддан аввалги ИИИ асрга мансуб.
| Лотин тили | |
|---|---|
| Миллий номи | лингуа латīна |
| Мамлакатлар | Ватикан шаҳри |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | лотин |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | ла |
| ИСО 639-2 | лат |
| ИСО 639-3 | лат |

Қадимги давр Лотин тили тарихи бир-биридан у ёки бу даражада фарқланувчи 5 та даврга ажратилади:
1) энг қадимги Лотин тили даври (милоддан аввалги ВИ—ИВ асрлар);
2) классик давргача бўлган Лотин тили даври (милоддан аввалги ИИИ—ИИ асрлар, адабий Лотин тилининг шаклланиш вақти);
3) классик, „олтин“ Лотин тили даври (милоддан аввалги И аср, жуда бой лексика ва ривожланган адабиёти билан ажралиб туради);
4) классик даврдан кейинги, „кумуш“ Лотин тили даври (милодий И аср, адабий тилнинг фонетик ва морфологик меъёрлари узил-кесил шаклланди);
5) сўнгги босқичдаги Лотин тили (ИИ—ВИ асрлар; ёзув тили билан халқ-сўзлашув тили-"халқона лотин" ўртасида тафовут пайдо бўлди).
В асрда Рим империяси қулаганидан кейин халқ-сўзлашув тилининг минтақавий фарқланиши тезлашиб, бу нар-са ИХ асрга келиб алоҳида, мустақил роман тилларинкнг (италян, франсуз, португал, испан, румин, молдаван ва бошқалар) пайдо бўлишига олиб келди. Ёзма Лотин тилининг бирлиги сақланиб қолди, у лексик жиҳатдан ривожланишда давом этди, классик Лотин тилининг асосий луғат таркиби ва грамматик курилиши барқарорлашди. Адабий Лотин тили тарқалган барча ҳудудларда у маъмурий бошқарув, савдо-тижорат, мактаб тили эди; ўрта асрларда бутун Ғарбий Европа умумий ёзув тили бўлиб қўлланди; ХВИИИ—ХИХ асрларгача дипломатия, илм-фан ва фалсафа тили, ХХ асрда эса католик черкови тили, Ватиканнинг (италян тили билан бирга) расмий тили бўлиб қолди. Лотин тили Европа маданияти ривожида улкан рол ўйнади. Европа тилларидаги сиёсий, илмий ва техник терминологик тизимларнинг лексик жиҳатдан бойиши ва кўпайиб боришига ижобий таъсир кўрсатди.
Лотин тили қадимий ҳинд-европа тилларига хос, уни хетт тили, ҳинд-эрон, келт тиллари билан яқинлаштирувчи хусуси-ятларни сақлаб қолган. Асосий фонетик жиҳатлари унда унлилар чузикли-гининг фонологи к фарқланишига эгалиги, урғу сўзнинг охирги бўғинига тушмаслиги, ундошларнинг кучсизланиб бориши кабилардан иборат. Морфологик хусусиятлари: флексиядан шакл ясашнинг асосий воситаси сифатида фойдаланиш, флексиянинг 5 тури мавжудлиги, турланишнинг 6 келишикка асосланиши, феълларда 3 хил майл (индикатив, конъюнктив, императив) ва 2 хил нисбат (актив ва ўрта пассив) фарқланиши ва бошқа Сўз тартибида феъл ран охирида келади. Лотин тили лексикасида яқин қариндош ёки ноқариндош қабилалар тилларининг таъсири сақланиб қолган. Лотин тилига юнон тили, айниқса, милоддан аввалги ИИИ—И асрларда кучли ва давомли таъсир кўрсатган. Лотин тили лексикаси, юнон тили билан бирга, илмий терминология соҳасида хануз байналмилал терминларни яратишда манба бўлиб хизмат қилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |