Лоуис Ниcолас Давоут (франсузча: Луí-Николйá Давú; 1770-йил 10-май – 1-июн 1823) — Наполеон урушларида фаол иштирок этган саркарда, Ауэршетдт герсоги (франсузча: дуc дʻАуэрстаэдт), Экмюл князи (франсузча: принcе дʻЕcкмüҳл), Империя маршали (1804-йил 19-майдан 1804 гоча), Император гвардиясининг пиёда-гренадёрлари генерал-полковниги. (20-июл 1804-йилдан то 22-апрел 1814-йилгача). „Темир маршал“ тахаллусини олган. Биронта ҳам жангни бой бермаган Наполеоннинг ягона маршали.

Таржимайи ҳоли

Даву Бургундиянинг Анну шаҳарчасида, аслзода зобит кавалерия лейтенанти Жана-Франсуа дʻАву (Жеан-Франçоис дʻАвоут; 1739—1779) ва Франсуаза -Аделаиди Минар де

Маршал Давутнинг мо�М8�жизавий монастиридаги квартираси

Велар (Франçоисе-Аделаиде Минард де Веларс; 1741—1810) оиласида туғилади.

Синглиси: Жюли (1771—1846; Империя графи Марк-Антуан де Бомоннинг хотини)

Укалари: Луи Александр Даву (1773—1820; бригада генерали Империя барони) ва Шарл-Изидор (1774—1854).

Даву Наполеон бир йил олдин ўқишини тамомлаган Бриендаги ҳарбий мактабга ўқишга киради. Даву оилавий анъаналарга содиқ қолиб, отаси, амакиси ва бобоси хизмат қилган

кавалерия полкига хизматга киради.

Инқилобий урушлар бошлангач Даву генерал Дюмуре бошчилигидаги Шимолий армиянинг баталёнларидан бирига бошлиқ қилиб тайинланади.

Генс д’Аву герби

1793-йил 4-апрел куни Дюмуре қўшинларни инқилобий парижга қарши чорлагач Даву ўз аскарларига бу хоин генерални хибсга олиш ва отиб ташлашга хам буйруқ беради. Дюмуре қочиб қолади,Даву эса 1793-йилнинг 1-май куни аввал полковник, сўнгра бригада генерали даражасига кўтарилади. Бироқ жирондистлар тарафдори бўлган ва инқилобий террорга салбий муносабатда бўлган Даву дивизион-генералликдан воз кечади ва 1793-йил 29-август куни истефога кетади.1794-йилда оз муддат қамоқда хам ўтиради,9-термидордан кейин ҳарбий хизматга қайтади.

Миср экспедициясида (1798—1801) „Абукир яқинидаги жанг“даги ғалабада катта хисса қўшади.

1800-йилда генерал Дезе билан бирга Франсияга қайтиб келади.

1804-йил Наполеон тож кийиш маросимидан олдин Давуга Франсия маршали унвонини беради.

Эрмитаждаги Давут таёғи

1805-йилдаги ҳарбий кампаниядаги ғалабаларда маршал Давунинг хизматлари беқиёсдир. Айниқса Улм операциясида ва Аустерлис олдидаги жангида Даву жуда яхши ҳаракат қилганди. Аустерлис жангида айнан Даву рус армиясининг зарбасини қайтара олган ва шу билан Буюк армиянинг ғалабасини таъминлаб берганди.

1806-йилда Даву 26 минглик корпуси билан ўзидан икки баробар ортиқроқ кучга эга бўлган Брауншвейг герсоги бошчилигидаги прусс армиясини" Ауэрштедт олдидаги жанг"да қақшатқич мағлубиятга учратади ва бу ғалабаси учун герсоглик рутбасини олади.

1809-йилда эса Экмюл ва Ваграм олдидаги жангларда хам Даву Австрия қўшинларини тор-этилишида қатнашади ва жасорати учун князлик рутбасини хам олади.

1812-йилда Даву Россия юришида Салтановка ёнида, Смоленск учун бўлган жангларда қатнашади. Бородино жангида эса Даву бошидан жароҳат олади (контузия).

1813-йилнинг май ойида Даву рус генерали Ф. К. Теттенборн бошчилигидаги қўшинлар томонидан эгалланган Гамбургни ишғол қилади. Шаҳар химоясини мустахкамлаган Даву салкам бир йил давомида Гамбургни генерал Л. Л. Беннингсен бошчилигидаги рус қўшинларидан қаҳрамонона мудофаа қилиб туради. Даву Гамбургни фақат император Наполеон тахтдан воз кечгачгина иттифоқчиларга топширади.

Биринчи рестоврация даврида Даву ишсиз қолдирилади. У Наполеон маршалларининг ичида императордан воз кечмаган ягона маршал бўлиб қолганди. Наполеон Элба оролидан қайтиб келгач Давуни ҳарбий министр қилиб тайинлайди ва Париждаги қўшинларга бош қилиб қўяди.

„Парижни фақат сизгагина ишониб ташлаб кета оламан“ деганди Наполеон урушга боришга интилаётган Давуга.

Ватерлоо жангидаги мағлубиятдан сўнг Даву иттифоқчилардан Наполеон тарафига ўтган барча зобитларга авф (аминистия) берилишини талаб қилади. Акс холда у франсуз қўшинларини Луара дарёсининг орқа томонига олиб ўтиб, курашни давом эттириши билан таҳдид қилади. Иттифоқчилар Давуни ўз шартларига кўндириш учун маршал Макдоналдни юборадилар. Бироқ Даву ўз сўзида собит қолади ва иттифоқчиларнинг шартларини рад этади ва иттифоқчилар унинг шартларини қабул қилишга мажбур бўладилар.

Даву Бурбонларга қасамёд қилмаган ягона маршал сифатида охиригача қолган эди. Шунинг учун қирол хукумати унга қарши ҳеч қандай айбловни сура олмайди.

1818-йилда Даву қирол Людовик ХВИИИ саройига киришга рухсат олади, 1819-йилда эса уни Франсия пери қилиб кўтарадилар.

Даву 1823-йил 1-июн куни Парижда ўпка сил касаллигидан вафот этган.

Феъли атвори

Брокгауз ва Ефроннинг энсиклопедик алифбосида Даву хақида шундай тариф берилган: „Наполеон маршалларининг ичида Даву ўзининг хаддан ташқари қаттиққўллиги ва зулми билан ажралиб турган“ Даву Наполеон маршалларининг ичида энг истеъдодлиларидан бири, энг қаттиққўли ва садоқатлиси эди. У бирон марта жангда енгилмаган Наполеоннинг ягона маршали сифатида тарихда қолади.

Адабиёт ва кинодаги образлари

Даву хақида адиблар Лев Николаевич Толстой ўзининг „Уруш ва Тинчлик“ романида, совет тарихчилари Е. В. Тарле ва унинг шогирди А. З. Манфредлар ўзларининг тарихий асарларида ёзадилар. Шунингдек ёзувчи Г. П. Данилевский ўзининг „Ёқиб юборилган Москва“ асарида хам ёзади.

„Юз кун“ (Германия, Италия 1935.) актёр Ганс Адалберт Шлеттов

„Дезире Кларинининг ғаройиб тақдири“(Франсия 1942 й)

Актёр- Жорж Спанелли

„Кутузов“ (СССР 1943) – актёр Аркадий Поляков

„Наполеон чўққи сари“ (Франсия,Италия 1955) – актёр Жан Деграв

„Аустерлис олдидаги жанг“ Франсия, Италия, Югославия, 1960) – актёр Давоут ДʻАуэрстаэдт

„Уруш ва Тинчлик“ (СССР,1967) – актёр Борис Молчанов

„Уруш ва тинчлик“ (Буюк Британия телесерил,1972) – актёр Тони Стидман.

Маршал Давунинг маршаллик нишони ҳозирги кунда Россиянинг Эрмитаж давлат музейида сақланади. > Ихтиёр Эсонов: Оиласи

Икки марта уйланган

Биринчи марта 1791-йилда Аделаиде Сегено (Аделаиде Сéгуэнот; га тахминан 1768—1795), аммо у билан 1794-йилда ажрашади. 1801-йилда Луиза Леклерк (Лоуисе Аимéэ Жулиэ Леcлерc; 1782—1868)га, яъни генерал Леклерк (Полини Бонапартнинг биринчи эри)нинг синглисига уйланади.

Фарзандлар (барчалари иккинчи никоҳдан):

Пол (1802—1803)

Жозефина (1804—1805)

Антуанетта Жозефина (1805—1821)

Адел Наполеона (1807—1885); графа Этена Камбасереснинг хотини (1804—1878; Парма герсогининг жияни)

Наполеон (1809—1810)

Наполеон Луи[фр] (1811—1853), 2-чи герсог Ауэрштедцкий, 2-чи ва сўнги княз Экмюлский, Франсия пери, Савини-сюр-Орж мери (худди отаси каби),

Жюл (1812—1813)

Аделаида Луиза[фр] (1815—1892; маркиз Блоквиллнинг рафиқаси (де Блоcқуэвилле), адиба, шоира, отаси хақида тарихий асарлар ёзган аёл.

1864-йили Ауэрштедт герсоглиги рутбаси унинг жияни Шарл-Изидор дʻАву – Леополда[фр], учун қайта тикланган ва уларнинг авлодлари ҳозиргача бу рутбани сақлаб келмоқдалар.

Адабиётлар

  • Чиняков М. К. Луи-Никола Даву. // Вопроси истории. – 1999. – № 2. – С. 59—72.
  • Чениэр Давоут, дуc д’Ауэрстаэдт. – П., 1866.
  • Марқуисе де Блоcқуэвилле (доч Даву). Ле Марéчал Давоут раcонтé пар лес сиэнс эт луи-мêме. – П., 1870—1880, 1887.
  • Жоҳн Г. Галлаҳер. Тҳе Ирон Машал – а биограпҳй оф Лоуис Н. Давоут. – Л.: Тҳе Греэнҳилл Боокс, 2000.

Ҳаволалар