Лойқа — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Янгибоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Лойқа
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани
Лойқа
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Ойконим географик термин асосида шаклланган. Сув ҳавзаларида жуда майда дисперс заррачалардан иборат лойсиман чўкинди лойқа деб аталади. У сувнинг секин оқиши натижасида дарё, канал, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари тубида, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари суғорилгандан сўнг далаларнинг пастки қисмида йиғилиб қолади[1].

Халқоб ёки чуқур жойларда лойқа оқизиқлар тўпланиб қолади. Дара ва сойлар орқали текисликка оқиб чиққан сувларнинг оқизиқлари ҳам кўпинча лойқа деб аталади.

Лойқа тўпланадиган жой атрофида ташкил топган аҳоли пункти ҳам Лойқа деб номланган. Қишлоқ Булунғур ариғи яқинида жойлашган. “Булунғур” сўзи мўғул тилида лойқа сув маъносини билдиради[2].

Шу боис лойқа ва булунғур сўзлари маъно жиҳатдан яқин (синоним) ҳисобланади. Жиззах туманида ҳам шу ном билан аталадиган қишлоқ мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент.
  2. ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.