Лозанна (франсузча: Лаусанне [лоˈзан], франкопровансалча: Losena [лɔˈзəна]) – Швейсариянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар. Во кантонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 114,2 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Женева кўли соҳилидаги халқаро аҳамиятга эга порт. Аэропорт бор. Аниқ машинасозлик, металлургия, полиграфия, тўқимачилик, озиқ-овқат, тамаки саноатлари ривожланган. Университет (1537), олий техника мактаби, музейлар бор. Халқаро Олимпия қўмитасининг қароргоҳи. Халқаро туризм маркази. Лозаннада халқаро конгресс ва конференсиялар ўтказилади. Шаҳарга римликлар манзилгоҳи сифатида асос солинган. Ўрта асрларда епископлик шаҳри бўлган. Лозаннада меъморий ёдгорликларидан Нотр-Дам собори, готика черкови, ратуша ва бошқа сақланган. Ҳозирги замон биноларидан маъмурий бинолар бор. Курорт шаҳар.

Географияси

Ҳудуди

Лозаннанинг ҳудуди км2 ни ташкил этади. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.

Демографияси

Манбалар

Адабиётлар