Лу син (тахаллуси; асл исми Чжоу Шу-жен) (1881.25.9, Шаосин -1936.19.10, Шанхай) — хитой ёзувчиси, публицист ва жамоат арбоби. Ҳозирги замон хитой миллий адабиёти асосчиси. "Ҳайқириқ" (1923) ҳикоялар тупламида оддий кишиларнинг қашшоқлиги ва ҳуқуқсизлиги, "Сарсонлик" (1926) новеллалар тўпламида эса ярим феодал Хитойдаги зиёлилар тақдири акс эттирилган. "А-Кюнинг ҳақиқий тарихи" (1921) қиссасида "кичкина одам"нинг фожиаси тасвирланган. "Ёввойи ўтлар" (1927) насрий шеърлар тўготами муаллифи. "Янгича ҳикоя қилинган эски ривоятлар" (1936) тўпламида тарихий ва мифологик образ яратилган. Публицистик асарларида Пекин ва Шанхайдаги ижтимоий воқеалар хусусида фикр юритилади ("Иссиқ шамол", 1925; "Қабр", 1927 ва бошқалар). Жаҳон адабиёти классикларининг айрим асарларини хитой тилига таржима қилган. Л.С.нинг ўзбек тилида "Қадрдон қишлоғим" (1956) ҳикоялар тўплами ва "Танланган асарлар"и (1959) нашр этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил