Кордовадалик Лубна (Лубна Ал-Қортобиа, арабча: لبنى القرطبية‎‎) Х асрнинг иккинчи ярмида яшаган андалусиялик зиёли, математик ва шоира бўлиб, ўзининг ёзув сифати ва илм-фандаги юксак маҳорати билан танилган.[1] Лубна қулликда туғилган ва Мадина аз-Заҳра саройида ўсган.[2] Кейин у саройда Ал-Ҳакам ИИ нинг нусха кўчирувчилар жамоасининг бир қисми сифатида фаолиятини давом эттирди.[3]

Ёшлик даври

Лубнанинг тарбияси ҳақида кам маълумот сақланиб қолган ва мавжуд бўлган маълумотларнинг аксарияти тарихчи ва олимларнинг Х асрда Ал-Андалус даврида худди шу лавозимда бўлган аёллар ҳақидаги фактларга асосланган тахминлардир.[4]

Лубна 929-йилда бошланган халифа Абдурраҳмон ИИИ ҳукмронлиги остида Мадина аз-Заҳрада туғилган. Унинг ҳукмронлиги даврида Кордовада қул бўлганлар сони кўпайгнан, Лубна туғилишиданоқ улардан бирига айланган.[5]

Гранада университетидан Хосе Мигел Пуэрта Вилчезнинг таъкидлашича, Лубнанинг отаси халифа Абдурраҳмон ИИИ бўлган ва бу маълумот уни ўн олти қизидан бири эканлигини айтади.[6] Ёзувларда унинг 11 ўғлининг исмлари кўрсатилган бўлса-да, Ҳинд ва Валададан ташқари, бошқа қизларининг исмлари ёзилмаган.[7] Халифанинг болалари одатда қироллик ҳарамида қул бўлган оналари томонидан тарбияланган; Бир мисол, Абдулраҳмон ИИИ нинг ўғли ва тахт вориси Ал-Ҳакам ИИ, Маржонда туғилган, сарой ҳарамида ўсган ва кутубхонада Лубна билан бирга ишлаган.[8]

Лубна кейинчалик халифа саройида зиёли ва олима бўлиши учун ҳаёти давомида яхши таълим олган деб ишонилади. Бундан ташқари, мусулмонлар ҳукмронлиги остида қул бўлган одамларни ўқитиш, озод қилиш ва ишга жойлаштириш амалиётини кенг тарқалган бўлган диний мотивлар мавжуд эди.[9]

Фаолияти

Лубна ўз фаолиятини 961-йилда халифа сифатида кўтарилган Ал-Ҳакам ИИ кутубхонасида нусхаловчи сифатида бошлаган.[10]

Араб йилномаларига кўра, халифа Ал-Ҳакам ИИ даврида шаҳарнинг айрим чеккаларида 170 дан ортиқ саводли аёлларни учратиш мумкин эди; бу аёллар қимматбаҳо қўлёзмаларнинг нусхаларини яратишга мас’ул эдилар. Бу халифа давридаги маданият ва аёлларнинг роли ҳақида тасаввурни беради.[11]

Ал-Ҳакам ИИ отасининг изидан бориб, Лубнани озод қилди ва уни ўзининг доимий котиби ва олимаси этиб тайинлади. Кўпгина мас’улиятлардан бири бўлган Лубна кутубхонага ҳам мас’ул бўлган, чунки у кутубхонадаги қўлёзмаларни нусхалаш тажрибасига эга эди.[12]

Лубна Ал-Ҳакам ИИ вафотидан олдин ва кейин қулликдан озод қилинган камида 100 кишидан бири эди. Агар унга ўз озодлигини эълон қилувчи ҳужжатлар берилган тақдирда, у мусулмон жамиятининг „озодчилар“ (мавло, мавалий) ижтимоий табақасининг бир қисми бўлган бўлар эди. Х асрда Ал-Андалус даврида саройнинг собиқ қуллари ҳокимият лавозимларини эгаллашлари одатий ҳол эмас эди.

Кордова кутубхонасида Лубна кўплаб қўлёзмаларни ёзиш ва таржима қилиш билан шуғулланган. У бу матнларни ўрганиб, уларга қимматли шарҳ ва изоҳлар ёзган. Ушбу матнларнинг баъзилари Архимед ва Эвклид матнларини ўз ичига олади. Ҳасдаи ибн Шапрут билан бир қаторда у камида 400 000 китобга эга бўлган Мадина Азаҳаранинг машҳур кутубхонасини яратишда ҳаракатлантирувчи куч эди.[13]

Грин Бейдаги Висконсин университетидан доктор Жойс Э. Солсбери Лубнанинг сарой деворларидан ташқаридаги жамият билан алоқаларини тасвирлайди. У болаларга математикадан дарс берарди.

У шунингдек, Ибн Башкуволнинг исломий испан олимларининг биографик луғати „Ал-Андалус илмий тарихининг давоми“га киритилган(Китāб ал-ṣила фī таʾрīкҳ аʾиммат ал-Андалус, Арабча: كتاب الصلة في تاريخ أئمة الأندلس وعلمائهم ومحدثيهم وفقهائهم وأدبائهم).[14] Бу ерда у "зукко ёзувчи, грамматикачи, шоира, ҳисоб-китобни яхши биладиган, ўз билимини ҳар томонлама биладиган; саройда ҳеч ким у каби олийжаноб бўлмаган…, математика ва бошқа фанлардан катта билимга эга шунингдек, аниқ фанларни яхши билганлиги учун „ўз даврида маълум бўлган энг мураккаб геометрик ва алгебраик масалаларни“ ечиш қобилиятига эга." деб таърифланади.[15]

Ўхшашлик

Лубнанинг шахси ва Мадина аз-Заҳра кутубхонаси ва саройидаги роли билан боғлиқ кўплаб саволлар мавжуд.

Унинг исмининг вариантлари турли тарихий манбаларда учраса-да, улар саройдаги вақт, жой ва рол жиҳатидан бир-бирига жуда мос келади. Лубна шунингдек, турли тарихий маълумотларда Лабна, Лабанна/Лабана, Либана,[16] ва Лабона[17] номлари остида топилган.

Ёзувчи Камила Шамси таҳлил қилганидек, „Кордовалик Лубна ҳақида аниқ кўринадиган нарса шундаки, у ал-Ҳакам ИИ даврида ҳам сарой, ҳам китоблар олами билан боғлиқ бўлган ва ўзининг ақл-заковати ва билими билан эсда қоладиган даражада аҳамиятли бўлган..“ У Лубна қироллик саройида қул бўлганлигини тасдиқлайди ва бу назарияни Лубнанинг махсус китоб сотиб олиш учун судга таклиф қилинган фотимий эканлиги ҳақидаги назарияга қарама-қарши қўяди.

Ал-Ҳакам ИИ нинг шахсий котиби сифатида, агар у узоқ вақт давомида саёҳат вақти кутубхонани жисмонан тарк этишга мажбур бўлишини ҳисобга олсак, Лубнанинг Қоҳира, Дамашқ ва Бағдоддаги кутубхона ишларига ҳам, китобларни харид қилишга ҳам мас’ул эканлиги ҳақидаги ҳикоя логистик жиҳатдан мумкин эмас эди.

Шамсининг таъкидлашича, Лубна икки хил аёл, бўлган; Лубна ва Фотима — бир аёлга бирлашган бўлиши мумкин, чунки мас’ул тарихчи бир саройда иккита зиёли аёл борлигини тушунолмаган.[18] Лубна ва Фотима бир қанча тарихий ривоятларда икки хил шахс сифатида, масалан Сайид Азизур Раҳмаднинг "Исломий Испания қиссаси"[19] ва Мариэтта Гаргатаглининг „Ла cортеза де ла летра“ китобларида тасвирланган.[20]

Хотира

2019-йилда Кордовадаги кўчага унинг нусха кўчирувчи сифатидаги фаолияти шарафига Авенида Эскриба Лубна номи берилди. У профессор Инмакулада Серрано Эрнандеснинг „Мужерес эн лас Cаллес де Cóрдоба“ („Кордоба кўчаларида аёллар“) лойиҳасида аниқланган ўттиз уч аёлдан бирига айланди.[21] Лойиҳа Cаса Áрабе, Cентро де Професорадо де Cóрдоба, Институто Андалуз де ла Мужер билан ҳамкорликда яратилган ва Кордовадаги Аюнтамиэнто томонидан илгари сурилган.[22]

Рассом Хосе Луис Мунос ўзининг Лубна тасвирини яратди. Унинг серияси Ал-Андалус давридаги олтита муҳим шахсга қаратилган эди.[23] Лубна портретини Кордовадаги Ла Cаса де Сефарад доимий кўргазмасида топиш мумкин.[24]

Манбалар

  1. ↑ Оливиэр Гаудефрой: Лубна, ла cописте де Cордоуэ. Турқуоисе, 2019.
  2. ↑ Шаббас, Аудрей. Тҳе Фирст Ренаиссанcе ин Эуропе: Исламиc Спаин. АWАИР, 1991. 
  3. ↑ Флетчер, Р. Моориш Спаин. Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1993 — 71-бет. 
  4. ↑ Шамсиэ, Камила (2016-03-03). „Либрарианс, ребелс, пропертй оwнерс, славес: Wомен ин ал-Андалус“. Жоурнал оф Постcолониал Wритинг. 52-жилд, № 2. 178–188-бет. дои:10.1080/17449855.2016.1164968. ИССН 1744-9855.
  5. ↑ Салисбурй. „Wарриорс, Қуээнс, анд Интеллеcтуалс: 36 Греат Wомен бефоре 1400“. Wондриум.
  6. ↑ Пуэрта Вилчез, Жосе Мигуэл. Рефлеcтионс он Қуртуба ин тҳе 21ст Cентурй. Cаса Арабе, 2013 — 29–68-бет. 
  7. ↑ Имāмуддīн, С. М. (1962). „'АБД АЛ-РАḤМĀН АЛ-НĀṢИР'С АCCЕССИОН ТО ТҲЕ ТҲРОНЕ: А CОНТЕМПОРАРЙ АCCОУНТ“. Исламиc Студиэс. 1-жилд, № 3. 105–115-бет. ИССН 0578-8072. ЖСТОР 20832645.
  8. ↑ Андерсон, Глаире Д.. Пеарлс он а Стринг: Артисц, Патронс, анд Поэц ат тҳе Греат Исламиc Cоурц. Университй оф Wашингтон Пресс, 2015 — 29–45-бет. ИСБН 9780295995243. 
  9. ↑ Исмаил, Рабиа (Май 2019). „Ислам анд Эдуcатион“. УCГ Жоурнал. Но. 45489-жилд. 375–377-бет.
  10. ↑ Кассис, Ҳанна. Тҳе Ман оф Манй Девиcес, wҳо Wандеред Фулл Манй Wайс (эн). Будапест, Ҳунгарй: Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 1999-01-01 — 160–166-бет. ИСБН 978-963-9116-67-2. 
  11. ↑ Мартос, А. Ҳисториа медиэвал дел сехо й дел эротисмо. Мадрид: Ноwтилус, 2008. 
  12. ↑ Пиларска, Жустйна. Атомизатион ор Интегратион? Трансбордер Аспеcц оф Мултипедагогй (эн). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2016-06-22 — 164-бет. ИСБН 978-1-4438-9543-9. 
  13. ↑ Мартос, А. Бреве ҳисториа де Ал-Андалус. Мадрид: Ноwтилус, 2013. 
  14. ↑ Тҳомас, Д.. Ибн Башкуwāл (эн). Брилл, 2011-01-01. ДОИ:10.1163/эж.9789004195158.и-804.270. ИСБН 978-90-04-21616-7. 
  15. ↑ Ал-Ҳассани. „Wомен'с Cонтрибутион то Cлассиcал Исламиc Cивилисатион: Сcиэнcе, Медиcине анд Политиcс“. Муслим Ҳеритаге (2020-йил 11-феврал). Қаралди: 2022-йил 30-март.
  16. ↑ „ЛИБАНА - Абоут Либана“. либана.cом. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  17. ↑ „Wомен ин Сcиэнcе - Охфорд Исламиc Студиэс Онлине“ (2018-йил 1-феврал). 2018-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  18. ↑ Ҳершман, Таниа. Он Тҳис Дай Ше: Путтинг Wомен Баcк Инто Ҳисторй, Оне Дай Ат А Тиме (эн). Жоҳн Блаке, 2021-02-18. ИСБН 978-1-78946-272-2. 
  19. ↑ Раҳман, Сед Азизур. Тҳе Сторй оф Исламиc Спаин (эн). Гоодwорд Боокс, 2001. ИСБН 978-81-87570-57-8. 
  20. ↑ Гаргатагли, Мариэтта (1998). „Ла cортеза де ла летра“. Қуадернс: Ревиста де традуccи. 1-жилд. 11–26-бет.
  21. ↑ Серрано Ҳернáндез. „Лубна“. Мужерес эн лас cаллес де Cóрдоба. 2022-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-июл.
  22. ↑ „Делегаcиóн де Игуалдад - Аюнтамиэнто де Cóрдоба - Мужерес эн лас cаллес де Cóрдоба.“. игуалдад.cордоба.эс. 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-июл.
  23. ↑ „Wеб дел пинтор й грабадор Ж. Л. МУÑОЗ - Ал·Андалус“. www.жлмуноз.cом. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  24. ↑ „Wеб дел пинтор й грабадор Ж. Л. МУÑОЗ - Ал·Андалус“. www.жлмуноз.cом. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.