Lubumbashi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лубумбаши (1966-йилгача Элизабетвил) — Конго Демократик Республикасининг жан.-шарқий қисмидаги шаҳар. Шаба (Катанга) вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 852 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охирлари). Лобиту — Бейра трансафрика т.йилдаги стансия. Транспорт йўллари тугуни. Луано аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Л. иқтисодий ва маданий мавқеи бўйича мамлакатда Киншасадли кейин 2-ўринда туради. Иқтисодининг асосини кончилик саноати ва рангли металлургия ташкил этади. Л. мис конлари минтақасида жойлашган.Йирик мис эритиш заводи, кимё, тўқимачилик, кўн-поябзал, озиқовқат, металлсозлик, машинасозлик саноати корхоналари, радиоаппаратуралар заводи бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Шаҳарга 1910-йилда белгияликлар томонидан мис конлари ёнида асос солинган ва Элизабетвил деб аталган. 1911-йилда Белгия-Англия компанияси томонидан қурилган биринчи мис эритиш заводи ишга туширилган. Шаҳар қатъий режа асосида қурилган. Собор, черков, синагога (ХХ аср бошлари), кўп қаватли бинолар, миллий университет бўлимлари, этнография ва африка тилларини ўрганиш бўйича марказ бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |