Луcа 2021-йилда катта экранларга чиқарилган компютер-анимацион филмдир. Режиссор — Энриcо Cасароса. Филмда бош қаҳрамонларга  Жаcоб Тремблай анд Жаcк Дйлан Гразер, wитҳ Эмма Берман, Саверио Раимондо, Марcо Барриcелли, Мая Рудолпҳ, Жим Гаффиган, Петер Соҳн, Лорензо Cрисcи, Марина Массирони, анд Сандй Мартин овоз берган. Пихар Аниматион Студиос студияси томонидан ишланган ва Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес томонидан тарқатилган.

Луcа
Файл:Луcа (филм, 2021) постери.пнг
Филм постери
Режиссёр(лар) Энриcо Cасароса
Продюсер(лар) Андреа Wаррен
Ролларда
Бастакор(лар) Дан Ромер
Оператор(лар)
  • Давид Жуан Бианчи
  • Ким Wҳите
Монтажёр(лар)
  • Cатҳерине Аппле
  • Жасон Ҳудак
Студия
Дистрибютор Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 95 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Даромад $49,8 миллион[1][2]

Филм 2021-йил 18-июнда кинотеатрларга чиқарилди. Кинотанқидчилар ва томошабинлар томонидан хуш қаршиланди.

Сюжети

Филм воқеалари 1950-йиллар охирида Италиянинг Ривиэра соҳилида жойлашган Портороссо шаҳарчасида бўлиб ўтади. Қўрқоқ денгиз махлуқи бўлган Луcа Пагуронинг ҳар кунлик вазифаси балиқларни боқишдан иборат эди. Ота-онаси унга инсонлар томонидан овланиш хавфи билан денгиз юзасига чиқишни ман айтишган эди. Кунларнинг бирида, Луcа ўзи каби денгиз махлуқи бўлган Алберто Сcорфано билан учрашади. Алберто қуруқликда жойлашган ташландиқ минорада ёлғиз яшар эди. Албертонинг уммондан қуруқликка чиқишга ундаши ортидан Луcа илк бор қуруқликка чиқади ва маълум бўладики, денгиз махлуқлари қуруқликка чиқишса, улар инсонга айланишади. Луcа ва Алберто дўстларга айланишади ҳамда ўзларининг шахсий Веспасига эга бўлишни ва у билан бутун дунёни кезишни хаёл қилишади.


Луcанинг қуруқликка чиққанидан хабар топган ота-онаси уни амакаси билан уммон тубида яшашга жўнатишга қарор қилишади. Буни хоҳламаган Луcа Алберто билан Портороссо шаҳарчасига қочиб кетади. Шаҳарчада икковлон маҳаллий безори ва беш карра Портороссо кубоги чемпиони бўлган Эрcоле Висcонтига тегишли веспага тасодифан зарар етказиб қўйишади (Портороссо кубоги — сузиш, паста тановул қилиш ва велосипедда юришни ўз ичига олган болалар триатлони). Бундан дарғазаб бўлган Эрcоле Луcани фонтанга бўктирмоқчи бўлганида, уни Гиулиа Марcовалдо исмли ёш қиз тўхтатиб қолади. Веспа учун лозим бўлган миқдордаги пулни ютиб олиш умидида, икковлон Гиулиа билан жамоа тузиб, кубог учун беллашишни мақсад қилишади.

Гиулиа уларни уйида қолишга таклиф қилади. Денгиз махлуқларидан ғазабланадиган балиқчи отаси Массимо билан таништиради. Бу орада Луканинг ота-онаси ўғлини топиш учун шаҳарга кириб боради.  Гиулиа  ва Луcа ўқишга бўлган муҳаббатлари туфайли Албертонинг улардан жахли чиқади. Луcа мактабга бориш қизиқиш ҳақида билдирганда, Алберто буни олдини олиш учун Гиулиага ўзининг денгиз махлуқи эканини қасддан очиб беради. Таслим бўлишни истамаган Луcа, Гиулиа билан қолиши Албертони ҳайратда қолдиради ва шу дамда  Эрcолнинг тўдаси пайдо бўлади ҳамда Албертони овлашга ҳаракат қилишади у эса қочиб кетади. Қалби синган Алберто ҳамма нарсани яширинган жойидан олиб ташлайди. Кўп ўтмай, Гиулиа Луcанинг ҳам денгиз махлуқи эканлигини билиб, уни хавфсиз жойга жўнатади.

Луcа  Албертониннг отаси уни узоқ вақт олдин ташлаб кетганини билганидан сўнг у Алберто билан ярашишга ҳаракат қилади. Луcа дўстлигини тиклаш учун кубогни ютиб олишга сўз беради. Кубогда Луcа ва Гиулиа алоҳида жамоа сифатида беллашишни бошлайди. Луcа ўзини ошкор қилмасдан сузиш ва паста ейиш қисмини якунлашга муваффақ бўлади, аммо велосипед пойгаси вақтида ёмғир ёға бошлайди шу вақтда Алберто Луcага соябон бериш учун келади, Эрcол Албертони хўл ерга тепади ва барча ҳайратда қолади. Луcа бу сафар унга ёрдам беради ва ўзини ошкор қилади. Улар велосипедда юришни давом эттиради Эрcол шаҳарча маъмуриятининг денгиз махлуқини ушлаганга ваъда қилинган пул мукофотига соҳиб бўлиш илинжида уларнинг ортидан боради аммо унга Гиулиан қаршилик қилади. Луcа ва Алберто беихтиёр марра чизиғини кесиб ўтишади, лекин Гиулиага ёрдам бериш учун орқага қайтишади. Эрcол ва бошқа шаҳарликлар улар билан тўқнаш келганда, Массимо уларни қўллаб-қувватлайди ва улар ғалаба қозонганлигини таъкидлайди. Шаҳар аҳолисининг бир нечтаси денгиз махлуқи эканлиги маълум бўлади ва Луcа ниҳоят оиласи билан бирлашади.

Луcа ва Алберто Веспа сотиб олишади, лекин Алберто Луcа учун поэзд чиптасини олиш мақсадида уни сотади ва Жулиа билан Генуядаги мактабга боришга имкон беради. Филм сўнгида Луcа Гиулианинг онаси билан учрашади, Массимо эса Албертони асраб олади.

Овоз берганлар

Танқид

Роттен Томатоэс кинотанқид сайтида Луcа ҳақида 282 мақола йиғилиб, улардан 91 фоизи филмни ижобий баҳолайди.[3]

Манбалар

  1. ↑ „Луcа (2021)“. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. Қаралди: 11-ноябр 2021-йил.
  2. ↑ „Луcа“. Тҳе Нумберс. Наш Информатион Сервиcес, ЛЛC. Қаралди: 26-август 2021-йил.
  3. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. Но Wикидата итем cоннеcтед то cуррент паге. Неэд қид ор титле аргумент. „“. Роттен Томатоэс. Фанданго Медиа. Қаралди: Но Wикидата итем cоннеcтед то cуррент паге. Неэд қид ор титле аргумент.. Но Wикидата итем cоннеcтед то cуррент паге. Неэд қид ор титле аргумент.

Ҳаволалар