Лукас Эрик Холгер Бергвалл (шведча: Луcас Эрик Ҳолгер Бергвалл) – швециялик футболчи, Англиянинг „Тоттенҳам Ҳоцпур“ клубида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Лукас Бергвалл
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Луcас Эрик Ҳолгер Бергвалл[1]
Таваллуд санаси 2006-йил 2-феврал (2006-02-02) (20 ёш)[2]
Таваллуд жойи Стокголм, Швеция
Бўйи 1.87 м[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Тоттенҳам Ҳоцпур
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2021 ИФ Броммапожкарна
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021—2022 ИФ Броммапожкарна 12 (1)
2022—2024 Джургåрден 37 (5)
2024— Тоттенҳам Ҳоцпур 27 (0)
Миллий терма жамоа
2021—2022 Швеция У17 8 (3)
2023 Швеция У19 4 (0)
2023— Швеция У21 5 (1)
2023— Швеция 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб карераси

У Броммапойкарна битирувчиси бўлиб, у ерда болалар жамоасидан асосий жамоага қадар ўйинаган. У клубнинг катталар жамоасидаги биринчи ўйинини 2021-йилнинг 21-ноябрида Питеå билан биринчи дивизионнинг сўнгги туридаги ўйинида ўтказган[3]. Кейинги мавсумда, аллақачон Супереттанда, у расмий учрашувларда тез-тез майдонга туша бошлаган. 2022-йил 4-октябрда у Эстер билан ўйиннинг қўшиб берилган вақтида гол уриб, жамоадаги илк голини урган[4]. Якуний мусобақада Броммапожкарна биринчи ўринни эгаллаган ва Аллсвенскан га йўлланма олган[5].

2022-йил 9-декабрда у акаси билан бирга Джургåрденга кўчиб ўтган ва уч йиллик шартнома имзолаган[6]. У янги клубидаги илк ўйинини 2023-йилнинг 20-февралида Швеция кубоги гуруҳ босқичида „Ландскрона“га қарши ўтказган. Бергвалл иккинчи бўлим ўрталарида Густав Викхайм ўрнига майдонга тушган ва қўшиб берилган вақтда гол уриб, якуний ҳисобни (6:1) жамоаси фойдасига ўрнатган. Турнир натижасида Джургåрден ярим финалга чиқган ва у ерда „Хеккен“га ютқазга[7].

2024-йилнинг 2-февралида, 18 ёшга тўлган кунида у 10 миллион евро эвазига „Тоттенҳам Ҳоцпур“ га ўтган, бироқ у „шпорлар“ сафида фақат 2024-йилнинг 1-июлида ўйнай бошлайди. Футболчи билан шартнома 2029-йилгача мўлжалланган. Футболчига „Барcелона“ ва „Манчестер Унитед“ ҳам қизиқиш билдирганди, аммо „Тоттенхем“ сўнгги дақиқада футболчини ушлаб қолган[8].

Миллий жамоадаги фаолияти

2021-йилдан 2022-йилгача у 17 ёшгача бўлган Швеция терма жамоасида ўйнаган. У билан 8 та ўйин ўтказиб, учта гол урган. У жамоа сардори бўлган 2024-йил 12-январда Лукас Швециянинг асосий терма жамоасида Эстония терма жамоасига қарши дебют қилган ва у ерда 31 дақиқа ўйнаган[9][10].

Ҳаёти

Унинг акаси Тео ҳам профессионал футболчи ва ҳимоячи сифатида ўйнайпти[6].

Ютуқлари

Броммапожкарна
  • Супереттан ғолиби: 2022

Манбалар

  1. ↑ „2024/25 Премиэр Леагуэ сқуад лисц“. Премиэр Леагуэ (2024-йил 13-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Луcас Бергвалл: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2024-йил 13-сентябр.
  3. ↑ „Питеå вс. Броммапожкарна - 21 Новембер 2021“ (эн). инт.соccерwай.cом (2021-йил 21-ноябр). 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  4. ↑ „Öстер вс. Броммапожкарна - 4 Оcтобер 2022“ (эн). инт.соccерwай.cом (2022-йил 4-октябр). 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  5. ↑ „БП сäкраде сериэсегерн“ (св). супереттан.се (2022-йил 30-октябр). 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 Давид Линд. „Оффиcиэллт: Луcас Бергвалл клар фöр Джургåрден“ (св). фотболлтрансферс.cом (2022-йил 9-декабр). 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  7. ↑ „Ҳäcкен вс. Джургåрден - 19 Марч 2023“ (эн). инт.соccерwай.cом (2023-йил 19-март). 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  8. ↑ „Источник“. 2024-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
  9. ↑ „Вäлкоммен Луcас Бергвалл!“ (эн). диф.се (2022-йил 9-декабр). 2023-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  10. ↑ Луcас Бергвалл – Натионал теам | Трансфермаркт

Ҳаволалар