Луcк
Омад (инглизча: Луcк) — 2022 йили режиссёрлар Пеггй Ҳолмес ва Жавиэр Абад; ссенаристлар Киэл Муррей, Жонатҳан Аибел ва Гленн Бергерларнинг ҳамкорлигида, реал воқеаларга асосланиб яратилган фантастик комедия жанридаги анимацион филм. Скйданcе Аниматион студияси томонидан ишлаб чиқарилган филмга Эва Ноблезада, Симон Пегг, Жане Фонда, Wҳоопи Голдберг, Флула Борг, Лил Рел Ҳоwерй, Cолин О`Доногҳуэ ва Жоҳн Ратзенбергер томонидан овоз берилган[3]. Асосий қисми Ланд оф Луcк деб номланувчи мамлакатда содир бўладиган ушбу филм, энг омадсиз инсон Сам Греэнфиэлднинг (талаффузи: Сем Гринфилд) ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Воқеалар ривожига кўра, Сам омадли одамлар қаторига қўшилиши учун Боб лақабли гапирувчи қора мушук билан ҳар доим бирга бўлиши керак.
| Луcк | |
|---|---|
|
Файл:Луcк (2022) постер.пнг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Пеггй Ҳолмес |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Киэл Муррай
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Жоҳн Дебней |
| Оператор(лар) |
|
| Монтажёр(лар) | Wиллиам Ж.Cапарелла |
| Студия | |
| Дистрибютор | Аппле ТВ+ |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 105 дақиқа[1] |
| Мамлакатлар |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $140 миллион+[2] |
2017-йил март ойида Скйданcе Аниматион студияси ташкил топганидан кўп ўтмай, июлда филм ҳақида эълонлар берилган ва Парамоунт Пиcтурес томонидан 2021-йил оммага тақдим этилиши мўлжалланган. 2018-йилда Парамоун Аниматион>нинг бошлиғи Миреилле Сориа лойиҳани имзолаган ва жамоага Алессандро Cарлонини раҳбар сифатида тайинлаган. Филм ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб ўзгаришларга дуч келади, масалан, ссенарий қайта ёзилади; намойиш этиш саналари ўзгартирилади; 2020 йил январ ойида Алессандро Cарлонининг ўрнига Пеггй Ҳолмес филм учун янги режиссёр сифатида эълон қилинади. Овоз бериш учун актёрлар ўртасида узоқ вақт танлов олиб борилган. Бош ролл бўлишига қарамасдан Сам ва Боб образлари учун 2022-йилдагина мос актёрлар Ноблезада ва Пегг танлаб олинган. Филмнинг яратилиш жараёни CОВИД-19 пандемияси даврида масофадан туриб амалга оширилган.
Омад филмининг премераси 2022-йил 2-августда Мадридда бўлиб ўтади. 5-августда Аппле ТВ+ ва Қўшма Штатлардаги айрим кинотеатрларда мухлисларга тақдим қилинади[4]. Филм танқидчилар томонидан турлича баҳоланган. Овоз актёрлари, мусиқа ва анимация учун мақтовларга сазовор бўлган бўлса, ўз навбзтида, филм учун яратилган оламнинг тузилиши ва лойиҳанинг сюжети асосий танқидларга сабаб бўлган.
Сюжети
Сам Греэнфиэлд — беадаб, етим қолган ёш қиз бўлиб, унинг ҳаёти доимо бахцизликлар билан кечган. Тез орада асраб олинишига умид қилаётган кенжа дўсти Ҳазелни хафа қилиб, яқинда ўзи асраб олинганболалар уйидан ҳайдалади. Бир куни кечаси, кўчадаги қора мушук билан сендвичини баҳам кўрганидан сўнг, бир тийинлик танга топиб олади ва уни Ҳазелга беришга қарор қилади. Эртаси куни Сам танга унга сезиларли даражада омад келтирганини пайқайди. Бироқ, у кўп ўтмай, тангани ҳожатхонага тушириб юборади.
Сам қилган хатосидан афсусланади. Йўлда тасодифан яна ўша мушук билан учрашади ва унга нима бўлганини айтиб беради. Омад келтирувчи тангаси йўқолганини эшитган мушукнинг жаҳли чиқади. Гапирадиган мушукни кўрган Сам ҳайратда қолади. Мушукнинг ортидан эргашиб, портал орқали Ланд оф Луcк оламига боради. Омад мамлакатида лепречаунлар каби мавжудотлар ердаги одамлар учун омад юборади. Боб исмли мушук Самга йўқолган танга унга оламлараро саёҳат қилиш учун кераклигини ва агар уни йўқотиб қўйгани ҳақида хабар тарқалса, Бобни Ланд оф Луcкдан ҳайдаб юборишлари мумкинлигини тушунтиради. Сам Бобга тангани топишда ёрдам беришини, эвазига Боб Пеннй омборидан Ҳазел учун ҳам битта танга олиб бериши кераклигини айтади. Улар келишиб олишганидан сўнг, Боб ўзининг шахсий лепречаунни Геррйнинг кийимидан фойдаланиб, Самни омадлар мамлакатига олиб ўтади. Саёҳати давомида Сам Ланд оф Луcк аждаҳо томонидан қандай бошқарилишини ва омад мамлакати остида омадсизлик мамлакати борлигини билиб олади.
Пеннй омборида содир бўлган фалокатдан сўнг, Геррй Самнинг кимлигини билиб қолади. Бор гапдан хабар топган Геррй Боб ерда қолдирган тангани излаш учун махсус дрондан фойдаланади, аммо дрон яхши ва ёмон омад мамлакатлари оралиғида, яъни Ин-Бетwеэнда йўқолади. Ин-Бетwеэн Жефф исмли яккашох томонидан назорат қилинар эди. Жефф Бад Луcк Аппарат деб номланган машинани бошқаради. Бад Луcк Аппарат Рандомизерга йиғилган яхши омадларга омадсизлик доғлари тегиб кетишидан сақлайди. Яхши ва ёмон омадлар билан тўлган Рандомизер, уларнинг барчасини ерга узатади. Сам ва Боб Жеффнинг ёнига етиб келгунича, Жефф йўқолган тангани топиб, омборга қайтарган эди. Сам умидсизликка тушмасдан, аждаҳонинг ўзи билан танишиб, Ҳазел учун омад тангаси сўрамоқчи бўлади. Аждаҳо Бабе Самга янги танга беришдан олдин, ердаги одамларнинг барчаси омадли бўлса, Ланд оф Луcкдагилар учун қанчалик яхши бўлишини тушунтиради. Шу пайтда Бобнинг ерга саёҳат қилиш учун қўшимча тангалардан фойдалангани ошкор бўлиб қолади. Ланд оф Луcк қонунларига кўра, ҳар бир мушук учун фақатгина битта омад тангаси берилиши шарт эди. Қоидаларни бузгани учун Бобни омад мамлакатидан сургун қилишмоқчи бўлган пайтда, Сам Ҳазел учун олган тангани, Бобни сақлаб қолиш учун қурбон қилади.
Ҳазел билан содир бўлиши кутилаётган кўнгилсизликнинг олдини олиш учун Сам ва Боб омадсизлик аппаратини вақтинча ўчириб қўйишга қарор қилишади. Ҳазелни бирор оила асраб олиши учун омад юбормоқчи бўлишади. Бироқ, омадсизлик доғлари Жеффнинг машиналарини тўсиб қўя бошлайди ва Рандомизер ичидаги омад тошларини йўқ қилади. Натижада Ланд оф Луcк ва ерга омадсизлик тошлари кела бошлайди. Шу сабабли Ҳазел асраб олинмаганини кўриб, Сам Бобни аслида оддий бир омадсиз инглиз мушуги деб ҳисоблайди ва пушаймон бўлиб қолади. Боб Самдан узур сўрайди ва Сам ёнида бўлгани учун Ҳазел дунёдаги энг бахтли қиз эканлигини айтади. Сам бузилган нарсаларни тузатиш мумкинлигини тушунади, чунки у Ин-Бетwеэнга кетаётганда Бад Луcк мамлакатида омад тошини кўрганини эслайди.
Улар Бад Луcкга қайтиб Тики барига боришади ва Бобнинг эски дўсти махлуқ Роотиэдан бардагилар ўйинда ишлатадиган омадли идишдаги омад тошини олишади. Аждаҳо Бабе тош ёрдамида янги яхши омад ва ёмон омад тошларини ясайди. Бабе тошларни жойига жойлаштирди ва Самга одамлар омад каби омадсизликка муҳтожлигини айтади. Ўз хатоларини тушиниб, тошларни жойига қайтаришганидан сўнг, омад доимий ҳолатига қайтади ва Сам Ҳазелни янги оила асраб олганини кўради. Боб ўз ишини давом эттиришдан бош тортиб, Сам билан бирга яшашга қарор қилади.
Дубляж актёлари
- Эва Ноблезада — Сам Греэнфиэлд[5];
- Симон Пегг — Боб[5];
- Жане Фонда — Бабе[6];
- Wҳоопи Голдберг — Ланд оф Луcкдаги хавфсизлик бошлиғи лепречаун[7];
- Флула Борг — Жефф[5];
- Лил Рел Хоуэри — Марвин[5];
- Колин О'Доногҳуэ — Геррй[5];
- Жон Ратзенбергер — Роотиэ[5];
- Грей ДеЛисле — Ривера, Саоирсе, Пеннй Депот;
- Кwаку Фортуне — Гаэл;
- Аделйнн Споон — Ҳазел[5];
- Кари Wаҳлгрен — Аине;
- Ниcк Тҳурстон — Ҳазелни асраб олган янги отаси;
- Чрис Эдгерлй — Буннй;
- Мо Ирвин — Пҳил;
- Фред Татасcиоре — Қуинн.
Манбалар
- ↑ „Луcк (2022)“. Ириш Филм Cлассифиcатион Оффиcе. 2022-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
- ↑ Кеэган, Ребеccа; Гиардина, Cаролйн „Жоҳн Лассетер'с Сеcонд Аcт“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2022-йил 27-июл). — „"Тҳе финал будгет ис море тҳан 1140 миллион, аccординг то а студио соурcе, бут лесс тҳан тҳат оф а тйпиcал Дисней ор Пихар аниматед мовиэ, wҳич усуаллй эхcеэдс $200 миллион."“. 2022-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
- ↑ Голдсмитҳ. „Скйданcе Медиа Аcқуирес Аниматион Унит Оф Мадрид-Басед Илион Студиос“. Деадлине Ҳоллйwоод. Пенске Медиа Cорпоратион (2020-йил 6-апрел). 2021-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- ↑ Батц, Жим „ЛУCК – Ревиэw“ (эн-УС). wеаремовиэгеэкс.cом (2022-йил 4-август). 2022-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 Гиардина. „Скйданcе, Аппле Пуш Баcк 'Луcк' то Аугуст, Сет Аддитионал Воиcе Cаст“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2022-йил 26-январ). 2022-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ Доннеллй. „Жане Фонда то Воиcе Кей Роле ин Аппле/Скйданcе Филм 'Луcк'“. Вариэтй (2021-йил 17-феврал). 2022-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-феврал.
- ↑ Гиардина. „Wҳоопи Голдберг то Воиcе А Леад Роле ин Аниматед 'Луcк'“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2021-йил 10-июн). 2022-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-июн.