Ушбу номдаги мусиқа учун бу саҳифани кўринг: Луддите (ЭП)

Ушбу мавзу билан адаштирилмасин: Лудитес

Луддитлар раҳбари, 1812 йил. Қўлда бўялган ўймакорлик.

Луддитлар 19-асрда тўқимачилик машиналарини йўқ қилиш мақсадида радикал гуруҳ тузган инглиз тўқимачилик ишчиларининг яширин қасамёдига асосланган ташкилотдир[1]. Гуруҳ ўз номини Лестер яқинидаги Анстей шаҳридан бўлган афсонавий тўқувчи Нед Лудддан олган деб ишонилади. Луддитлар ўзлари „ёлғон ва фирибгарлик“ деб атовчи, стандарт меҳнат фаолиятини буткул ўзгартирувчи тикув машиналарини ишлаб чиқарувчиларга қарши норозилик билдиршган[2]. Луддитлар ўз қўл меҳнати маҳоратларини ўрганиш учун сарфлаган кўп вақтлари бекор кетишидан қўрқишади, сабаби тикув машиналари тўқимачилик саноатидаги уларнинг яъни инсонларнинг ўрнини эгаллар эди[3].

Луддитларнинг кўплаб қисмини ёпилган устахоналарнинг эгалари ташкил қилар эди, чунки фабрикалар уларнинг маҳсулотига ўхшаш маҳсулотларни арзонроққа сотишлари мумкин эди. Лекин фабрикаларда маҳулот ишлаб чиқаришда инсон меҳнатидан жуда оз миқдорда фойдаланганлиги сабаб устахона эгалари заводлардан иш топишлари жуда мушкул эди. Ушбу ҳолат кўплаб одамларни ишсиз қолдирди ва ғазаблантирди[4].

Луддитлар ҳаракати Англиянинг Ноттингем шаҳрида 1811-йилдан 1816-йилгача давом этган ва бутун мамлакатни қамраб олган[5]. Завод ва фабрика эгалари намойишчиларни ўққа тутдилар. Бора-бора бу ҳаракат қонуний ва ҳарбий куч билан бостирилди, кейинчалик айбланувчи ва судланган луддитлар қатл этилди ёки сургун қилиниш билан жазоланди. Вақт ўтиши билан бу атама саноатлаштириш, автоматлаштириш, компютерлаштириш ёки умуман янги технологияларга қаршилик ҳолатлари учун ишлатила бошланган[6].

Этимология

Луддит номининг келиб чиқиши ноаниқдир. Кўп тарқалган версия эса ҳаракат 1779-йилда иккита пайпоқ қолипини синдириб ташлаган ва номи машина бузғунчиларининг рамзига айланган Нед Лудд шарафига номланганидир. Бироқ, Нед Лудд бутунлай тўқима образ бўлган ва ҳукуматни таажжублантириш ва қўзғатиш усули сифатида ишлатилган бўлиш эҳтимоли мавжуд[7][8][9]. Кейинчалик бу исм генерал Лудд ёки қирол Лудд сифатида танилади, халқ орасида у Робин Гуд каби Шервуд ўрмонида яшаши айтилади[10].

Монмутлик Жефрининг афсонавий Британия қироллари тарихи ва бошқа ўрта асрлардаги Уэлс матнларига кўра „Луд“ ёки „Лудд“ Римгача бўлган даврда Британия оролларининг келт қироли бўлган, у гўёки Лондонга асос солган ва Лудгейтда дафн этилган дея ишонилади[11].

Тарихий ўхшашликлар

Ушбу қўзғолон бошланишига сабаб бўлган ихтиро 1801-йилда Жозеф-Мари Жаккард томонидан яратилган жаккард тўқув дастгоҳи эди. У дастгоҳдаги нақш туширишни бошқарадиган перфокарталар тизимини ишлаб чиқди; табиий равишда уларни „жаккард карталари“ деб атайди[12][13][14].

Ҳукумат жазолари ўта қаттиқлиги сабаб, ХВИИИ асрнинг қуйи табақа аҳолиси қирол ёки ҳукуматга очиқдан-очиқ содиқ бўлмаса-да,[15] зўравонлик ҳаракатлари камдан-кам учраган. Аксарият одамлар биринчи навбатда ўзларининг кундалик эҳтиёжларини қондириш учун ишлашган[16]. Ўша пайтда инглиз тўқимачилик фабрикаларида иш шароитлари оғир эди, аммо малакали ҳунармандларнинг турмуш тарзига таҳдид соладиган даражада таъсир кўрсатмас эди[17]. Янги ихтиролар эса тўқимачилик маҳсулотларини тезроқ ва арзонроқ ишлаб чиқара бошлайди, чунки улар тажрибасиз, кам маош олувчи ишчилар томонидан ҳам бошқарилиши мумкин эди. Бу ҳолат кейинчалик мамлакатда ишсизлик суратини тезлаштириб юборган.

Кевин Бинфилд тўқувчиларнинг уюштирилган ҳаракатлари 1675-йилдан бери турли вақтларда содир бўлганлигини таъкидлайди ва у ХИХ аср бошидаги ҳаракатларни, машиналарга бутунлай нафрат тушнчасидан кўра, Наполеон урушлари пайтида ишчилар синфи бошидан кечирган қийинчиликлар учун норозилик ҳаракати сифатида кўришни таклиф қилади[18][19][20]. Озиқ-овқат нархларининг тартибсиз ўсиши 1710-йилда Килменларнинг Тайн портида қўзғолонига олиб келди[21] ва 1727-йилда эса қалай кончилар Фалмоутҳдаги дон омборларига ўғриликка тушишди. 1740-йилда Нортҳумберланд ва Дурҳамда қўзғолон кўтарилди ва 1756-йилда Қуакерда маккажўхори сотувчиларга ҳам ҳужум қилинди. Газламачилик, қурилиш, кемасозлик, матбаачилик ва қандолатчилик каби соҳалардаги моҳир ҳунармандлар ишсизлик, касаллик ва меҳнат бозорига чет эл ишчиларининг кириб келишидан ўзларини тинч йўл билан суғурта қилиш учун дўстлик жамиятларини ташкил қилганлар[22] [а].

Замонавий фойдаланиш

Ҳозирги кунда „Луддит“ ёки „луддизм“ атамаси кўпинча янги технологияларга қарши ёки қаршилик кўрсатувчи одамни тасвирлаш учун ишлатилади[23].

1956-йилда Британия Парламентидаги мунозаралар чоғида лейбористлар вакили - „уюшган ишчилар ҳар қандай ҳолда ҳам „Луддит фалсафаси“га тўлақонли ишонмаганʻʻ, дея ушбу атамани эслаб ўтади[24]. 2006-йилга келиб, нео-луддизм атамаси технологиянинг кўп шаклларига қаршиликни ифодалаш учун ишлатила бошланди[25]. Иккинчи Луддит Конгресси томонидан тузилган манифестга кўра (1996-йил апрел; Барнесвилл, Огаё штати), нео-Луддизм, бу - „истеъмолчиликка ва компютер асрининг тобора ғалати ва қўрқинчли технологияларига пассив қаршилик кўрсатишнинг етакчисиз ҳаракатиʻʻ[26].

„Луддит нодонлигиʻʻ атамаси иқтисодчилар томонидан технологик ишсизлик муқаррар равишда таркибий ишсизликни келтириб чиқаради ва натижада макроиқтисодий зарар келтриши ҳақидаги қўрқувга нисбатан қўлланади. Агар технологик инновация маълум бир тармоқда зарур меҳнат сарфини камайтиришга олиб келадиган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархи пасаяди, бу эса рақобатбардош нархни ҳам пасайтиради ва мувозанатли таклиф нуқтасини оширади, бу назарий жиҳатдан ялпи меҳнат сарфини кўпайтиришни талаб қилади[27]. ХХ аср ва ХХИ асрнинг биринчи декадасида иқтисодчилар орасида узоқ муддатли технологик ишсизликка ишониш ҳақиқатан ҳам нотўғри эканлиги ҳақидаги фикр мутлақ қарашга эга эди. Ҳозирги вақтда саноатни автоматлаштиришнинг афзалликлари буткул тенг тақсимланмаган деган фикрни қўллаб-қувватловчилар кўпчиликни ташкил қилади[28][29][30].

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Тҳе Фалмоутҳ магистратес репортед то тҳе Дуке оф Неwcастле (16 Новембер 1727) тҳат "тҳе унрулй тиннерс" ҳад "броке опен анд плундеред северал cелларс анд гранариэс оф cорн." Тҳеир репорт cонcлудес wитҳ а cоммент wҳич суггесц тҳат тҳей wере нот абле то ундерстанд тҳе ратионале оф тҳе диреcт аcтион оф тҳе тиннерс: "тҳе оccасион оф тҳесе оутрагес wас претендед бй тҳе риотерс то бе а сcарcитй оф cорн ин тҳе cоунтй, бут тҳис суггестион ис пробаблй фалсе, ас мост оф тҳосе wҳо cарриэд офф тҳе cорн гаве ит аwай ор солд ит ат қуартер приcе." ПРО, СП 36/4/22.

Манбалар

  1. ↑ Бйрне, Ричард (Аугуст 2013). "А Нод то Нед Лудд" (эн-УС). Тҳе Баффлер 23 (23): 120–128. дои:10.1162/БФЛР_а_00183. ҳттпс://тҳебаффлер.cом/салвос/а-нод-то-нед-лудд. Қаралди: 6 Новембер 2018. Луддитлар ҳаракати]]
  2. ↑ Cоннифф, Ричард. „Wҳат тҳе Луддитес Реаллй Фоугҳт Агаинст“ (эн). Смитҳсониан (2011-йил 1-март). Қаралди: 2016-йил 19-октябр.
  3. ↑ „Wҳо wере тҳе Луддитес?“. Ҳисторй.cом. Қаралди: 2016-йил 12-декабр.
  4. ↑ „Эcономих Cомих“ (эн-УС). эcономихcомих.cом (2012-йил 25-июн). Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
  5. ↑ Линтон, Давид (Фалл 1992). "ТҲЕ ЛУДДИТЕС: Ҳоw Дид Тҳей Гет Тҳат Бад Репутатион?". Лабор Ҳисторй 33 (4): 529–537. дои:10.1080/00236569200890281. ИССН 0023-656Х. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_лабор-ҳисторй_фалл-1992_33_4/паге/529. 
  6. ↑ „Луддите“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-02-20 санасида архивланган). Cомпаcт Охфорд Энглиш Диcтионарй ат АскОхфорд.cом. Аccессед 22 Фебруарй 2010.
  7. ↑ Анстей ат Wелcоме то Леиcестер (виситорук.cом) (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-19 санасида архивланган) Аccординг то тҳис соурcе, „А ҳалф-wиттед Анстей лад, Нед Лудлам ор Нед Лудд, гаве ҳис наме то тҳе Луддитес, wҳо ин тҳе 1800с фоллоwед ҳис эарлиэр эхампле бй эхпрессинг виоленcе агаинст мачинерй ин протест агаинст тҳе Индустриал Револутион.“ Ит ис а кноwн тҳеорй тҳат Нед Лудд wас тҳе гроуп леадер оф тҳе Луддитес.
  8. ↑ Палмер, Рой, 1998, Тҳе Соунд оф Ҳисторй: Сонгс анд Соcиал Cоммент, Охфорд Университй Пресс, ИСБН 978-0-19-215890-1, п. 103
  9. ↑ Чамберс, Роберт (2004), Боок оф Дайс: А Мисcелланй оф Популар Антиқуитиэс ин Cоннеcтион wитҳ тҳе Cалендар, Парт 1, Кессингер, ИСБН 978-0-7661-8338-4, п. 357
  10. ↑ „Поwер, Политиcс анд Протест | тҳе Луддитес“. Тҳе Натионал Арчивес. Қаралди: 2011-йил 19-август.
  11. ↑ Геоффрей оф Монмоутҳ, Ҳисториа Регум Британниаэ 3.20
  12. ↑ „1801: Пунчед cардс cонтрол Жаcқуард лоом | тҳе Стораге Энгине | Cомпутер Ҳисторй Мусеум“.
  13. ↑ „Луддитес Смашед Лоомс тҳен анд Ресист Аутоматион тодай“.
  14. ↑ „Оригинал Луддитес wере wеаверс дисплаcед бй поwер лоомс 200 еарс аго“ (2013-йил 25-январ).
  15. ↑ Роберт Феатҳерстоне Wеармоутҳ. Метҳодисм анд тҳе cоммон пеопле оф тҳе эигҳтеэнтҳ cентурй. Эпwортҳ Пресс, 1945 — 51-бет. Қаралди: 2013-йил 21-апрел. 
  16. ↑ Р. Ф. Wеармоутҳ, Метҳодисм анд тҳе Cоммон Пеопле оф тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй. (1945), эсп. чс. 1 анд 2.
  17. ↑ Cланcй, Бретт (Оcтобер 2017). "Ребел ор Риотер? Луддитес Тҳен анд Ноw.". Соcиэтй 54 (5): 392–398. дои:10.1007/с12115-017-0161-6. ИССН 0147-2011. 
  18. ↑ Бинфиэлд, Кевин. Луддитес анд Луддисм. Балтиморе анд Лондон: Тҳе Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2004. 
  19. ↑ Руде, Георге. Тҳе Cроwд ин Ҳисторй: А Студй оф Популар Дистурбанcес ин Франcе анд Энгланд, 1730–1848. Сериф, 2001. 
  20. ↑ Тҳомис, Малcолм. Тҳе Луддитес: Мачине Бреакинг ин Регенcй Энгланд. Шоcкен, 1970. 
  21. ↑ „Ҳисториcал эвенц – 1685–1782 | Ҳисториcал Аccоунт оф Неwcастле-упон-Тйне (пп. 47–65)“. Бритиш Ҳисторй Онлине (2003-йил 22-июн). Қаралди: 2013-йил 4-октябр.
  22. ↑ Чарлес Wилсон, Энгланд’с Аппрентиcешип, 1603-1763 (1965), пп. 344-45. ПРО, СП 36/4/22.
  23. ↑ „Луддите Дефинитион & Меанинг | Диcтионарй.cом“.
  24. ↑ Сале 1995.
  25. ↑ Жонес 2006.
  26. ↑ Сале, Киркпатриcк. „Америcа'с Неw Луддитес“ (эн). Ле Монде дипломатиқуэ (1997-йил 1-феврал). 2002-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган.
  27. ↑ Жероме, Ҳаррй. Мечанизатион ин Индустрй, Натионал Буреау оф Эcономиc Ресеарч, 1934 — 32–35-бет. 
  28. ↑ Кругман, Паул. „Сймпатҳй фор тҳе Луддитес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013-йил 12-июн). Қаралди: 2015-йил 14-июл.
  29. ↑ Форд 2009, Чпт 3, 'Тҳе Луддите Фаллаcй'
  30. ↑ Лорд Скиделскй. „Деатҳ то Мачинес?“. Прожеcт Сйндиcате (2013-йил 12-июн). Қаралди: 2015-йил 14-июл.

Адабиётлар