Лудлов яруси, Лудлоу (Англиядаги Шропшир графлигининг Лудлоу қишлоғи номидан) — силур даврининг пастдан учинчи яруси. 1833-йилда инглиз олими Р. Мурчисон томонидан аниқланган. Лудлов яруси (пастдан юқорига қараб) элтон, бринжвуд, лейнтвардин ва уайтклиф қатламларига бўлинади. Кўпинча, бентосли фауна билан тавсифланиб, 4 граптолитли зона ("Монограптус ниссони", "М. Сcаниус" "М. тумесcенс" ва "М. леитwардиненсис") га мос келади. Бу зоналар жинсларидан фаптолитлар, ковакичлилар, елкаоёклилар ва бошқа ҳайвон қоддиқпари топилган. Лудлов ярусига тааллукди тоғ жинслари, асосан, Россия Федерацияси (Новая Земля, Урал, Олтой, Тува), Қозоғистон, Болтиқбўйи, Украинанинг жан.-ғарбида, Ўрта Осиёда бор. Ўзбекистонда Туркистон, Олай, Қурама, Ҳисор, Чатқол тоғларида учрайди. Лудлов ярусининг умумий қалинлиги 450 м бўлиб, оҳактош, сланец, отқинди тоғ жинсларидан тузилган. Ушбу ярус жинсларида симоб, мис колчедани ва бошқа фойдали қазилмалар мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил