Luhansk
Луганск (1935-58 ва 1970—1990-йилларда Ворошиловград) — Украинадаги шаҳар, Луганск вилояти маркази. Донбасснинг (Донецкдан сўнг) иккинчи муҳим шаҳри. Луган ва Олховая дарёларининг қўшилиш жойида. Темир йўл тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 480 минг киши (1997). Донбасснинг йирик машинасозлик маркази. Тепловозсозлик, машинасозлик, автомобилсозлик, „Динамо“, „Углеприбор“, аккумуляторлар, кувурлар ва бошқа заводлар, енгил (майин мовут комбинати, трикотаж, поябзал, тикувчилик фабрикалари), ёғочсозлик, кимё-фармацевтика, озиқ-овқат саноати корхоналари бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 3-олий ўқув юрти (шу жумладан, Шарқий Украина университети), 3 театр, филармония, телемарказ, 3 музей (ўлкашунослик, бадиий, В. И. Дал уймузейи) мавжуд. Луҳанск 1975-йилда Екатеринослав (1797-йилдан Луганск) чўян қуйиш заводи ишчилари учун қурилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |