"ЛУНА" — Ойни тадқиқ қилиш бўйича собиқ Иттифоқ дастури номи, шунингдек, 1959-йилдан бошлаб собиқ Иттифоқдан Ойга учирилган сайёралараро автоматик стансияларнинг номи. Луна (дастур) ишларини бажариш учун "Л."га Ердан туриб бошқариладиган телеметрик, фототелевизион, радиотехник аппаратлар ўрнатилган. Учирилган "Л."ларнинг сони 20 дан ортиқ бўлиб, бажарадиган вазифалари турлича белгиланган. Мае, "Л.-1" (1959-йил 2.1.) Ой яқинидан ўтиб, Қуёшнинг биринчи сунъий йўлдоши бўлиб қолди. "Л.-2" (1959-йил 14.9.) Ой сиртига илк бор ту-ширилди; "Л.-З" (1959-йил 7.10.) Ой атрофидан учиб ўтиб, унинг Ердан кўринмайдиган қисмини тарихда биринчи марта фотосуратга туширди, 1963—65 йилларда учирилган "Л.-4", "Л.-8" автоматик ст-ялар олдига Ойни яхшироқ ўрганиш ва унинг сиртига оҳиста қўниш масалаларини ечиш қўйилган эди. "Л.-9" (1966-йил 3.2.) жаҳонда биринчи марта Ой сиртига оҳиста қўндирилди ва у Ой сиртидаги манзарани Ерга етказди; "Л.-13" ҳам (1966-йил 21.12.) ана шундай вазифани бажар-ди; "Л.-10", "Л.-11", "Л.-12", "Л.14" ва "Л.-15" (1966-1969-йил) Ойнинг сунъий йўлдоши орбитасига чиқарилди; "Л.-16" (1970-йил); "Л.-20" (1972-йил) ва "Л.-24" (1976-йил) Ойга қўндирилди ва Ерга Ой тупроғи келтирилди. "Л.-17" (1970-йил) ёрдамида "Луноход-1" Ойга қўндирилди; "Л.-18" ва "Л.-19" (1971-йил) ёрдамида Ой орбитасининг эволюсияси ўрганилди "Л.-20" Ойнинг олтинчи сунъий йўлдоши бўлиб қолди; "Л.-21" (1973-йил) ёрдамида "Луноход-2" Ойга қўндирилди. Бундай автоматик стансиялар ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Ой атмосферасининг ниҳоятда сийраклиги ва унинг таркиби ўрганилди. Ой сирти ва ичининг тузилиши, гравитацион ҳамда магнитизм майдонлари, сейсмик аҳвол ва бошқа қатор табиий шарт-шароитлар чуқур текширилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил