Lund universiteti
Лунд университети (шведча: Лундс университет) – Швециядаги давлат тадқиқот университети ва Шимолий Европадаги энг қадимги университетлардан бири. Университет Швециянинг Скания провинсиясидаги Лунд шаҳрида жойлашган. Унинг келиб чиқиши 1425-йилга бориб тақалади. Швеция 1658-йилда Роскилде шартномасида Даниядан Сканияни ютиб олгандан сўнг, университет расман 1666-йилда Лунд собори ёнидаги эски стадиум генерале ҳудудида ташкил этилган.
Лундс университет | |
| Шиори | Ад утрумқуэ |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1666-йил; 357 йил аввал |
| Веб-сайти | ҳттпс://www.лу.се ҳттпс://www.лундуниверситй.лу.се |
Лунд университетида тўққизта факултет[1] мавжуд. Малмё ва Хелсингборг шаҳарларида қўшимча кампуслари мавжуд бўлиб, 270 хил дастурларда 45 000 га яқин талабалар таҳсил олади. Университет тахминан 75 мамлакатдан 650 та университетлар билан ҳамкорлик қилади, ҳамда Европа тадқиқот университетлари лигаси аъзосинетwорк[2]. Университет фаоллари орасида тўртта Нобел мукофоти совриндори, Филдс медали совриндори, Бош вазирлар, кўплаб бизнес раҳбарлари ва Қўшма Штатлар Олий судининг ёрдамчилари ҳам мавжуд.
Тарихи

Ўрта асрларда
Лунд шаҳри татқиқот маркази сифатида узоқ тарихга эга бўлиб, Дания архиепископининг қароргоҳи бўлган. Руҳонийларни тайёрлаш учун собор мактаби (Катедралсколан) 1085-йилда ташкил этилган ва бугунги кунда Скандинавиядаги энг қадимги мактаб ҳисобланади.
ХВИИ-ХИХ асрлар
1658-йилда Роскилде шартномасидан сўнг, Скания ерлари Швеция тасарруфига ўтди. Университет 19-аср охиригача швециялик Чарлз Х Густав шарафига Каролина Академияси номини олди, кейинчалик Лунд университети кенг тарқалган мазҳабга айланди.
Университет ташкил этилганда тўртта факултет мавжуд эди: Ҳуқуқ, Илоҳиёт, Тиббиёт ва Фалсафа. Бу факултетлар университетда пойдевор вазифасини ўтаб, 200 йилдан ортиқ вақт давомида амалда бўлган. ХВИИ асрнинг охирларида эса талабалар сони 100 тага яқинлашган.
1676-йилда бўлиб ўтган Скания уруши университетни 1682-йилгача ёпилишга сабаб бўлди. Университет асосан минтақавий ватанпарварлар туфайли қайта очилди, аммо ХИХ асргача юқори мақомга эга бўлолмади. Маъруза хоналари камлиги сабабли маърузалар Лунд собори ва черковда бўлиб ўтди. Профессорларнинг маоши ҳам кам эди.
Ниҳоят, 1718-йилда Карл ХИИ вафотидан сўнг тинчлик ўрнатилди ва ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида университет учун қўшимча маблағ ажратилди. Талабалар сони энди 500 га яқинлашган эди. Уппсала университети билан тенг бўлмаслигига қарамай, у мустаҳкам обрўга эришди ва таниқли профессорларни жалб қилишга муваффақ бўлди.
ХХ аср
ХХ аср бошларида университетда мингга яқин талабалар таҳсил оларди, улар асосан давлат хизматчиси, ҳуқуқшунос ва шифокор бўлиш учун ўқитиладиган юқори синф ўқувчиларидан иборат эди. 1964-йилда ижтимоий фанлар гуманитар фанлар факултетидан ажралиб чиқарилди. Лунд Технология Институти 1961-йилда ташкил этилди, аммо саккиз йилдан кейин Лунд университети билан бирлаштирилди.
Сўнгги йилларда Лунд университети нафақат Швеция олий таълим муассасалари орасида, балки миллий[3] ва халқаро[4][5] миқёсда жуда машҳур бўлди[4].
Манбалар
- ↑ „Манагемент анд леадершип“. Қаралди: 2016-йил 5-июл.
- ↑ „Абоут Лунд Университй - Лунд Университй“. Лунд Университй (2016-йил 5-июл). Қаралди: 2016-йил 5-июл.
- ↑ „Утбилднинг Гймнасиэунгдомарс студиэинтрессе лäсåрет 2009/2010“. 2018-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-январ.
- ↑ 4,0 4,1 „Ҳоме – Лунд Университй“. 2012-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-май.
- ↑ „Деcреасе ин интернатионал апплиcанц то Сwедиш университиэс“. 2016-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-май.