Лунда (балунда) — банту гуруҳига мансуб халқ. Конго Демократик Республикаси (400 минг киши), Ангола (110 минг киши) ва Замбияда (520 минг киши). Умумий сони 1030 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Лунда тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар ва протестантлар, бир қисми анъанавий динларга эътиқод қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил