Lunoxod
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
"ЛУНОХОД" — Ой сиртида ҳаракатланадиган СССР аппаратлари номи. 1970-йил 10-ноябрда Ердан Ой томон учирилган "Луна-17" автоматик стансия 17-ноябрда Ойнинг ғарбидаги "Ёмғирлар денгизи" деб ном олган қисмига оҳиста қўндирилди (қаранг "Луна"). Шу куннинг ўзида ундан махсус мослама орқали Ой сиртига "Л.-1" тушиб, ўз ҳаракатини бошлади. Унга юклатилган асосий вазифа Ой сиртини кузатиш ва комплекс равишда текширишдан иборат эди. У бу ишларни 1970-йил 17-ноябрдан 1971-йил 4-октабргача давом эттириб, шу давр ичида 10,5 км йўл босди, Ой сиртининг 80 000 м2 қисмини текширди, 200 га яқин атроф манзара ва 20 000 дан ортиқ алоҳида фотосуратларни Ерга узатди. "Л.-1" герметик ёпилган илмий-кузатув асбоблар ва ҳар бири электр двигателлар ёрдамида мустақил ҳаракатланадиган 8 та гилдиракли аравачадан иборат. "Л.-л" Ердан туриб бошқарилди, унинг ичига Ой сиртидаги тупроқнинг кимёвий таркибини текшириш аппаратлари, радиометрик мосламалар, рентген телескоп ва лазер қайтаргич ўрнатилган. Ой сиртининг текширилган қисми, асосан, базалт жинсларидан иборатлиги маълум бўлди. Бу ўтмишда Ой заминида кучли вулқонлар рўй берганлигидан далолат беради. 1973-йил 13-январда "Луна-21" автоматик стансияси Ой сиртига яна бир ўзи юрар автоматик аппарат "Л.-2"ни олиб чиқди. Янада мукаммаллаштирилган бу аппарат Ойдаги Лемоне деб аталувчи кратерга туширилди. Кенг кўламда кузатиш ва текшириш олиб бора оладиган илмий асбоблар ўрнатилган "Л.-2" 4 ой ичида 37 км йўл босиб, Ерга Ой сиртининг 86 манзарасини ва 80 000 дан ортиқ фотосуратларини етказди. Астрофотометр ёрдамида "Л.2" Ой осмонининг ёруғлигини кузатиб, Ер осмони ёруғлигидан бир неча марта кучли эканлигини аниқлади. Бундан Ой атрофини чанг зарралари қуршаб олган, шу сабабли улар Қуёш нурлари ва Ердан қайтган нурларни атрофга кучли таркатиб туради, деган муҳим ас-трономик хулоса келиб чиқади. Ойга 3 марта "Аполлон" космик кемасида парвоз этган америкалик астронавтлар 2 ўринли "Ровер" "Л."дан фойдаланиб, қўниш жойи атрофидан 27— 35 км гача узоклашган. "Л."лар "Планетоход" ларнинг оддий бир кўринишидир.
Ад.; Зигел Ф. Ю., Кометалар нима? Т., 1956; Физика космоса, [2-ое издание], М., 1985.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |