Luson (orol)
Лусон — Филиппин архипелагидаги энг катта орол, Тинч океанда. Майдони 105,6 минг км². Релефи, асосан, ўртача баландликдаги тог, энг баланд жойи 2934 м (Пулог тоғи) ва соҳилбўйи текисликларидан иборат. Ғарбий ва жан. қирғоқлари парчаланган, қулай қўлтиқ ва бухта кўп. Ҳаракатдаги вулканлар бор. Фойдали қазилмалардан олтин, хромит, темир ва мис рудалари учрайди. Иклими субекваториал, муссонли. Йилига 3000 мм гача ёшн ёғади. Тез-тез тайфунлар бўлиб туради. Тоғлари доим яшил субекваториал урмонлар билан қопланган, текисликларда саванналар учрайди. 10 дан ортиқ миллий парк ташкил этилган. Соҳил қисми ва водийларда аҳоли зич жойлашган. Қишлоқ хўжалиги экинларидан шоли, маккажўхори, тамаки, қанд лавлаги экилади. Кокос палмаси ўстирилади. Л.да Кесон-Сити, Манила шаҳарлари, АҚШнинг йирик ҳарбий базалари жойлашган.[1]
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |