Lutfiy
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. (2024-10) |
Лутфиёки мавлоно — ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг „малик ул-каломи“.
Ҳаёти
Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деқиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган „Фунун ул-балоға“ асари топилгач, ундаги „маъдан ул-латойиф Лутфийи Шоший“ жумлаларига асосланиб, Лутфийнинг она ватани Тошкент бўлган, деган фикр ҳам илгари сурилди.
Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Шоир ҳаётига оид лавҳалар Алишер Навоийнинг „Мажолисун-нафоис“, „Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер“, „Насойимул-муҳаббат“, Хондамирнинг „Макоримул-ахлоқ“ каби асарларида бор. Навоийнинг „Мажолис уннафоис“ тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида „офтоб“ радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг „панжасига панжа“ ура олмаганлар. Навоийнинг ёзишича, Лутфий 90 ёшдан ўтганда, Абдураҳмон Жомий отиға радифи „сухан“ сажъ қасидае айтиб эрдики, замон хушгўйлари барча хўблиққа мусаллам" тутмишлар („Насойим ул-муҳаббат“).
Лутфий ҳам зоҳирий-дунёвий, ҳам диний тасаввуфий илмларни чуқур эгаллаган, давр ва замонига очиқ назар билан қарашга қодир, ҳақиқат ва маърифатга содиқ ижодкор эди. Навоий сўзи билан айтганда, у форсий ва туркийда назири йўқ“ шоир бўлган. Лутфий гарчи ўз она тили — туркий тилда яратилган шеърлари билан машҳурликка етишган бўлсада, форсийда ҳам ўзининг шоирлик иқтидори ва маҳоратига кўпчиликни иқрор эта олган. Иккинчидан, Лутфий шеърият билан тариқатни, мажоз билан ҳақиқатни уйғунлаштирган эди. Аммо у сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик „маъруф ва машҳур“ бўлмасин, „дарвешлик тариқини дағи иликдан“ (Навоий) чиқармаган эди. Худдики шу нарса унинг нафақат ўз замондошлари ва ижод аҳли орасида, балки давр ҳукмдорлари олдида ҳам юқори мавқега кўтарилишига бир асос бўлган.
Лутфий ижоди
Ҳақиқатдан ҳам Лутфийнинг шеърияти — хилма-хил шакллардан таркиб топган мазмундор, рангин шеърият. Бизгача шоирнинг ХВИ—ХХ асрлар мобайнида кўчирилган туркий девонининг 33 қўлёзма нусхаси етиб келган бўлиб, улар Тошкент, Душанба, Истанбул, Теҳрон, Лондон, Париж, Санкт-Петербург кутубхоналари ва қўлёзма фондларида сақланади. Олим Э. Аҳмадхўжаевнинг аниқлаши бўйича, Лутфий қаламига мансуб шеърларнинг умумий миқдори 2774 байт ёки 5548 мисрадан ортиқ. Уларнинг катта қисми (2086 байти) ғазал жанрида ёзилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Лутфий ғазалнавис сифатида Шарқ адабиётида барқарорлашган адабий-эстетик анъаналар билан халқ оғзаки ижодиёти тажриба тамойили ва усулларини ниҳоятда моҳирлик билан мувофиқлаштирган. Шу боисдан ҳам унинг ғазалларида миллий ҳис-туйғулар нурланиб, инсоний дард, армон, қайғу ва шодлик тасвири такрорсиз бир таъсирчанлик касб этган. Лутфий наинки ғазалларида, рубоий, туюқ, қитъа, фардга ўхшаш бошқа жанрлардаги шеърларида ҳам нафосат ҳисси шаклланган, дид ва савияси баланд кишиларнинг – зукко ва ҳаёцевар халқ вакилларининг фикр-у туйғуларини тараннум этган. Шоирнинг: Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма, Қондур жигарим, хоҳ инон хоҳ инонма, — каби мисралари содда, оғзаки нутққа яқин ва китобий безакдорликдан йироқ ва самимий тарзда ёзилган.
Лутфий девонидаги бош мавзу ишқ ва асосий мақсад ошиқнинг касб-у ҳолини тасвирлашдан иборат бўлсада, шоир деярли ҳар бир шеърида мавзуга янгича ёндашиб, бетакрор оҳанглар яратади, моҳиятига мос поэтик образлар топади, бир-бирига ўхшамайдиган бадиий санъатларни қўллайди. Лутфий девонида ташбеҳ, талмеҳ, тазод, ийҳом, хусусан, ирсоли масал санъати намоён бўлган. Лутфий рубоий, туюқ, қитъаларини ҳам санъат намунаси мақомига кўтара олган.
Яқин-яқингача „Гул ва Наврўз“ достони Лутфий асари деб келинган эди. Кейинги тадқиқотлар натижасида бу достон муаллифи Ҳайдар Хоразмий эканлиги аниқланди. Лутфий — туркий шеъриятда мактаб яратган санъаткор. Бу ижод мактабидан Алишер Навоий ва Мирзо Бобур сабоқ олишган. Роқим, Амирий, Султонхон тўра Адо, Табибий сингари шоирларнинг девонларидан.
Лутфий ғазаллари илҳомида битилган муҳаммаслар жой олган.
Лутфий шеърияти қŏшиқга ўхшаган. Таъсири фақат Ўрта Осиё билан чегараланиб қолмасдан, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига ҳам етиб борган. Атоқли турк олими М. Ф. Кўпрулизоданинг эътироф этишича, Лутфийнинг шеърлари ёлғиз чиғатой шоирлари орасида эмас, балки „Ҳаробот“ муаллифи Зиё Пошога қадар бўлган усмонли турк шоирлари орасида ҳам завқ билан ўқилган.
15 аср ўзбек дражчиси такомиллашган ўзига хос ўринга эга, катта истеъдод соҳиби, „Маликул-калом“ (Навоий), туюқ жанрининг устаси.
Лутфийдан катта адабий мерос қолмаган. Манбаларда шоирнинг 200 дан ортиқ асар ёзгани айтилади, бироқ бизгача биргина девони маълум (Туркиянинг Кўниё шаҳрида сақланади). Шарафиддин Али Яздийнинг „Зафарнома“(1437) асарини Шоҳруҳ Мирзонинг таклифи билан шеърий таржима қилган.
Шоир ижоди билан Фитрат, Э.Рустамов, Фозилов Дилхирож шуг`улланган. С.Эркинов, Й.Ис’ҳоқов, Э.Аҳмадҳўжаэв ва бошқалар шуғулланганлар.
Нашр қилинган асарлари
- Лутфий. Девон. – Т. 1965-йил
- Лутфий. Сенсан севарим. – Т.: 1987-йил
Адабиётлар
- Э.Рустамов. Узбекская поэзия в первой половине 15 века. – М.; 1963.
- С.Эркинов. Лутфий. Ҳаёти ва ижоди. – Т.: 1965.
- Х.Зариф. Лутфий ва Навоий. Китобда: Улуғ ўзбек шоири. – Т.: 1948.
- С. Эркинов, Ҳ. Муҳаммадхўжаэв. Туркийда ягонаи даврон. „Тил ва адабиёт таълими“ журн.-1996, № 4.
- Танланган асарлар [2-нашри], Т., 1968; Сенсан севарим… Т., 1987.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Лутфийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |