Lutfiya Kabirova
Кабирова Лутфия Рашиджоновна (1932-йил 7-октябр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2013-йил 19-май, Душанбе, Тожикистон) – совет ва тожик опера хонандаси. СССР халқ артисти[1].
| Кабирова Лутфия Рашиджоновна | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-октябр, 1932-йил |
| Вафоти |
19-май, 2013-йил Душанбе, Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Кабирова Лутфия Рашиджоновна 1932-йил 7-октябрда Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқандда ўрта таълимни олгач, 1945-йил Сталинобод мусиқа техникумига қабул қилинади. У ерни 1949-йил муваффақиятли тамомлайди. Лутфия Кабирова 1950-йил Москва шаҳрига кўчиб боради. У ерда устози Дора Белявскаядан операни мукаммал ўрганишни бошлайди. Шу орада Москва консерваториясига қабул қилинади. У ерни 1954-йилда тамомлайди. Худди шу йили Садриддин Айний номидаги Тожикистон опера ва балет театрида ўз фаолиятини бошлайди. У рус ва тожик операларини ижро этган. Лутфия Кабирова ҳақида совет ва тожик этнографи Низом Нуржонов шундай дейди:
Унинг овози ёқимли ва гўзал, саҳнага чиққан пайт томошабинни қандай жалб қилишни билган. У ашуласи орқали қаҳрамоннинг ички туйғуларини, кечинмаларини моҳирона етказиб бера олган.
Лутфия Кабирова Полша, Эрон, Миср, Германия, Белгия, Дания, Австрия, Туркия каби мамлакатларда хизмат сафарида бўлган. Лутфия Кабирова 2013-йил 19-майда Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида вафот этади[2]. „Лучоб“ қабристонига дафн этилган.
Ижоди
Лутфия Кабирова 1954-йил Баласаняннинг „Бахтиёр ва Нисо“, 1957-йил Сайфиддиновнинг „Пўлат ва Гулрух“, 1961-йил Урбахнинг „Олижаноб куёв“, 1967-йил Сабзанованинг „Малоҳат“, Чайковскийнинг „Келинлар маликаси“, „Мазеппа“, „Евгений онегин“ ҳамда Вердининг „Отелло“ асарларига бағишлаб опералар ижро этди.
Мукофот ва унвонлар
Лутфия Кабирова 1957-йил „Тожикистонда хизмат кўрсатган артист“ унвонини олди. 1967-йилда эса „Тожикистон ССР халқ артисти“ унвони, 1977-йили „СССР халқ артисти“ унвони билан тақдирланган. СССР Олий Кенгашининг 1957-йилдаги қарорига асосан, Лутфия Кабирова Социалистик Меҳнат Қаҳрамони ордени билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ „Лютфия Кабирова - краткая биография, дискография, лучшие достижения и популярные награды, видеоклипы, фото, жанры музыки, актуальные, интересные новости личной жизни и карьеры“. 2019-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Ушла из жизни Лутфи Кабирова » «Ховар» — Национальное Информационное Агентство Таджикистана“ (деадлинк). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-август.