Lutfiya Sulton
Лутфия Султон (усмонли туркча: لطفیه سلطان; 1910-йил 20-апрел — 1997-йил 11-июн) — Усмонийлар маликаси, Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддиннинг қизи, Усмонийлар империяси султони Меҳмед В нинг набираси.
| Лутфия Султон | |
|---|---|
|
| |
| Туғилиши |
20-апрел 1910-йил Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия) |
| Вафоти |
11-июн 1997-йил (87 ёшда) Ар-Риёд, Саудия Арабистони |
| Турмуш ўртоғи |
Ҳасан Кемал Бей (турм. 1932; ваф. 1958) |
| Фарзандлари |
|
| Сулола | Усмонийлар |
| Отаси | Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддин |
| Онаси | Паризод Хоним |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Ёшлиги

Лутфия Султон 1910-йил 20-апрелда Долмабаҳçэ саройида туғилган[1]. Унинг отаси Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддин, онаси эса Паризод Хоним бўлган. Лутфия отасининг олтинчи фарзанди ва бешинчи қизи, онасининг эса иккинчи фарзанди эди. Унинг ўзидан 2 ёш катта Ҳайрия Султон исмли туғишган опаси бор эди[2]. Лутфия султон Меҳмед В ва Камурес Кадıннинг набираси бўлган[3].
1915-йилда Лутфия Султон синглиси билан бирга таълим ола бошлади. Ўқитувчиси уларга Қуръонни ўқишни ўргатган Сафия Üнüвар эди[4]. Üнуварнинг сўзларига кўра, у онаси ва опаси каби чиройли, сарғиш сочли қиз бўлган[5]. Кейинчалик, бобосининг ҳукмронлиги сўнгги йилларида ота-онаси, опаси ва ўқитувчиси билан бирга отасининг Ҳайдарпошодаги вилласига жойлашган[6].
1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи оила аъзолари сургун қилингач, Лутфия ва унинг оиласи аввал Байрутга, кейинроқ эса Мисрнинг Искандария шаҳрига жойлашган[3].
Никоҳи

Лутфия 1932-йил 3-июнда Искандарияда Ҳасан Кемал Бей исмли кишига турмушга чиқди. Уларнинг никоҳидан бир йил ўтиб, 1933-йил 7-май куни илк фарзанди, ўғли, Султонзода Аҳмад Рашид Бей туғилди. У 1958-йилда 25 ёшида вафот этган. 1934-йил 7-май куни уларнинг иккинчи фарзанди, яна бир ўғли, Султонзода Рашод Бей туғилди. Эр-хотиннинг учинчи фарзанди ва ягона қизи Паризод Хонимсултон 1936-йил 11-январда туғилган[3]. Кейинчалик оила Қоҳиранинг Маади туманида истиқомат қила бошлаган[7].
Лутфиянинг эри Усмонийлар шаҳзодалари орасида империянинг куёвлари қаторига мансублигини билдирувчи „Дамат Кемал“ тахаллуси билан аталган. Эр-хотин Маадидаги 10-кўчада катта ва чиройли виллада яшар эди. Уларнинг вилласида уруш йилларида Меҳримоҳ Султон ва Шаҳзода Нойиф бин Абдуллоҳнинг (Трансиордания) тарихий тўйи бўлиб ўтган[7]. Лутфияни кўпинча Маади кўчалари бўйлаб Америка ишлаб чиқарган охирги русумдаги купе машинасини ҳайдаб юрганини кўриш мумкин эди[7].
1958-йилда Кемал вафот этгач, Лутфия бева қолган[3].
Вафоти
Лутфия Султон 1997-йил 11-июнда 87 ёшида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида вафот этган. Вафотидан кейин Истанбулнинг Эйüп туманида жойлашган бобоси султон Меҳмед В нинг мақбарасига дафн қилинган[1][3][8].
Фарзандлари

| Исми | Туғилган йили | Вафот этган йили | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| Ҳасан Кемал Бейдан (никоҳ 3-июн 1932; вафоти 1958) | |||
| Султонзода Аҳмад Рашид Бей | 1933-йил 7-май | 1958 | Уйланмаган ва ундан насл қолмаган. |
| Султонзода Рашод Бей | 1934-йил 7-май | 2014-йил январ[9] | Мисрнинг Искандария шаҳрида туғилган. Уйланмаган ва ундан насл қолмаган. |
| Паризод Хонимсултон | 1936-йил 11-январ | тирик | Cöмерт Байкент исмли кишига турмушга чиққан ва Cем Байкент исмли бир ўғил фарзанди бор. Cем Байкент (1961-йил 25-сентябрда Истанбулда туғилган) Нилгüн Берна исмли аёл билан турмуш қурган ва Алара Ясемин Бейкент (1995-йил 12-феврал Истанбулда туғилган) исмли қиз фарзанд кўрган. |
Насаби
| Лутфия Султон | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Броокес 2010, с. 283.
- ↑ Броокес 2010, с. 280.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 32-бет.
- ↑ Броокес 2010, с. 222.
- ↑ Броокес 2010, с. 212.
- ↑ Броокес 2010, с. 267.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „МААДИ'С ОТТОМАНС“. эгй.cом. Қаралди: 2020-йил 27-июн.
- ↑ „Лутфие Султан (1910-1997)“. www.финдаграве.cом.
- ↑ „Жон Рашад Кемал, Май 1934 - Жануарй 2014“. эгй.cом. Қаралди: 2020-йил 28-июн.
Адабиётлар
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.